Савдогарбанкдан 9% ли онлайн истеъмол кредити

Савдогарбанк энг қулай шартлар асосида онлайн истеъмол кредитини таклиф этади. Шартлар қуйидагича:

  • Муддати: 3 ойгача;
  • Фоиз ставкаси: 9% (3 ойга);
  • Миқдори: 2 500 000 сўмгача (Ушбу сумма ариза берувчининг даромад даражасига бевосита боғлиқ бўлган лимитнинг максимал миқдори).

Маблағлар Savdogarbank’да очилган пластик картасига ўтказилади. Хизмат фақатгина ушбу картада иш ҳақи тўловларини оладиган Savdogarbankка тегишли Uzcard ёки Humo пластик карталар эгаларига кўрсатилади.

Сарфланган маблағларни Savdogar Mobile иловаси орқали онлайн тарзда бир марталик тўлов билан ёки бутун вақт давомида бир неча қисмга бўлиб сўндириш мумкин.

Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти ёки қуйидаги рақам +998 71 200 27 00 орқали олишингиз мумкин.

Туронбанкдан истеъмол ва автокредит шартлари билан танишинг

Туронбанк томонидан доимий даромадга эга жисмоний шахсларга қуйидаги шартлар асосида истеъмол кредити, автокредит ва микроқарзни таклиф этитмоқда:

 Истеъмол кредити шартлари:

  • Муддати: 3 йилгача;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 26%;
  • Бошланғич бадал миқдори: 0%.

 Бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит шартлари:

  • Муддати: 3 йилгача
  • Йиллик фоиз ставкаси:
    • Бошланғич бадални 30 % тўласангиз йиллик – 26%;
    • Бошланғич бадални 40 % тўласангиз йиллик – 25%;
    • Бошланғич бадални 50 % тўласангиз йиллик – 24%.

Микроқарз таклифи шартлари қуйидагича:

  • Миқдори: 50 млн. сумгача;
  • Миқдори: БҲМ 100 баробаригача;
  • Йиллик фоиз ставкаси:
    • Таъминотга учинчи шахс кафиллиги ёки суғурта полюси тақдим қилганда 24 ойга: 26%
    • Таъминотга мол – мулк тақдим қилинганда 36 ойга: – 26%.

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
  • қарз олувчилар паспорти;
  • иш жойидан охирги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
  • автомобиль хариди шартномаси;
  • кредит таъминотига тегишли хужжатлар.

Таъминот сифатида қуйидагилар қабул қилинади:

  • кўчмас мулк; 
  • транспорт воситалари;  
  • тилла буюмлар ёки қимматли қоғозлар гарови; 
  • юридик ва жисмоний шахслар кафиллиги; 
  • кредит қайтмаслиги хатарини суғурталаш бўйича полис;  
  • бошқа ликвидли мулклар гарови.

Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти ёки қуйидаги рақам (+998 95) 144-60-00 орқали олишингиз мумкин.

Ҳамкорбанкдан микроқарз таклифи

АТБ «Ҳамкорбанк» жисмоний шахслар учун қуйидаги шартлар асосида қулай микрокредитини таклиф этади:

  • Фоизи:
    • 12 ойга – йиллик 26%;
    • 24 ойга – йиллик 28%;
    • 36 ойга – йиллик 30%;
  • Муддати: 36 ойга қадар;
  • Миқдори: БҲМнинг 10 баробаридан 50 млн. сўмгача.

Аризалар 5 кун ичида кўриб чиқилади. Микроқарз банк пластик картасига ўтказиб берилади, қарз ойма-ой сўндириб борилади.

Қарз муддатидан олдин сўндирилганда қўшимча тўлов ва жарималар мавжуд эмас.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  • Микроқарз олиш учун ариза;
  • Микроқарз олувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ҳарбий хизматчилар; учун ҳарбий гувоҳнома)нинг нусхаси (аслидан нусха олинади);
  • Мижознинг ўртача ойлик даромадларини аниқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда шахсий даромад манбаларини тасдиқловчи ҳужжатлар сўралиши мумкин;
  • Микроқарз таъминотига оид ҳужжатлар.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бароваригача бўлган микроқарз таъминоти сифатида учинчи шахс кафиллиги, ундан юқори суммага кредит суммасига нисбатан камида 125%ни ташкил этадиган бошқа гаров таъминоти талаб қилинади.

Кечиктирилган фоиз учун кунига 0,4% миқдорида пения солинади.

Туликрок маълумот учун банк сайти, телеграм канали ёки 0 800-1-200-200 ракамларига мурожаат килишингиз мумкин.

Давр банкдан кредитлар билан танишинг

Davrbank 18 ёшга тўлган жисмоний шахсларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар учун истеъмол кредитлари ажратмоқда.

«Onlayn» истеъмол кредити

  • Муддати: 36 ойга қадар;
  • Миқдори: 20 миллион сўмгача;
  • Фоиз: йиллик 23%;
  • Бошланғич тўлов мавжуд эмас.

«Avtokredit – DAVR AUTO»

  • Муддати: 35 ойга қадар;
  • Фоиз: йиллик 23%;
  • Бошланғич тўлов: автомобиль умумий суммасининг 20% .

Керакли ҳужжатлар:

  • қарз олувчининг шахсни тасдиқловчи ҳужжати;
  • кредит таъминотига тегишли ҳужжатлар;
  • 12 ойлик даромад ҳақидаги ва даромад солиғи ушлаб қолинганлиги тўғрисида маълумот, ИНПС кўрсатилган ҳолда;
  • кафил талаб этилганда, ундан ҳам ушбу ҳужжатлар талаб этилади.

Қўшимча талаблар:

Кредит олувчи ва кафил Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида (Тошкент вилоятидан фақат Тошкент тумани, Зангиота тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Юқори Чирчиқ тумани, Чирчиқ шаҳри, Қибрай тумани) доимий турар жойга эга бўлган жисмоний шахслар бўлишлари лозим.

Қўшимча маълумотларни расмий сайт, телеграм канал ёки ушбу рақам 71 207-40-40 орқали билиб олинг.

Ҳамкорбанкдан янги истеъмол кредитлари

Hamkorbank 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига маиший техника, уй жиҳозлари, контракт тўловлари, даволаниш, тўй маросимлари, заргарлик буюмлари, таъмирлаш ва бошқа қонунда белгиланган ҳаражатлар учун истеъмол кредитларини қуйидаги шартлар асосида ажратади:

  • Миқдори: BHM нинг 200 бароваригача;
  • Муддати: 24 ойга қадар;
  • Фоиз: 23%;

Зарур ҳужжатлар рўйҳати:

  • Паспортлар нусхаси;
  • Мижознинг 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
  • Товар сотиб олиш ёки кўрсатилган хизмат тўлови учун ҳисоб-шартномаси;
  • Кредит таъминоти ҳужжатлари (ЕКИҲнинг 50 баробаридан юқори бўлган кредитлар учун);

Аризалар истеъмолчи томонидан ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандан сўнг, 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Гаров таъминотига қўйидагилар қабул қилинади:

  • Кўчмас мулк (турар уй-жойлардан ташқари);
  • Транспорт воситалари;
  • Тилла буюмлар ёки қимматли коғозлар;
  • Омонат маблағлари;
  • Юридик шахс ва жисмоний шахс кафиллиги.

Кредит бўйича қўшимча талаблар:

  • Ижобий кредит тарихи;
  • Доимий даромад манбасининг мавжудлиги;
  • Кредит учун зарур гаров таъминоти;

Тўлиқроқ маълумот учун банк сайти, телеграм канали ёки 0 800-1-200-200 рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

Универсалбанкдан онлайн кредит таклифи

Универсалбанкнинг мобил иловаси орқали қуйидаги шартлар асосида онлайн кредит расмийлаштиринг:

Қўшимча талаблар: кредит мижознинг маош тушумидан келиб чиққан ҳолда ажратилади ва иш ҳақи пластик картасига миллий валюта шаклида кўчирилади.

Бошқа кредит шартлари билан қуйидаги манба орқали танишинг

Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти, телеграм канали ёки ушбу рақам +998 (71) 200-11-10 орқали билиб олинг.

«Asia Alliance Bank»дан микроқарз таклифлари

Asia Alliance Bank доимий иш жойига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидаги микроқарзларини таклиф этмоқда.

«Фурсат» микроқарзи

Банк микроқарзи орқали мағлаб етишмаётган ҳар қандай ғояни амалга ошириш имкони мавжуд: таъмирлаш, саёҳат, даволаниш, ўқиш, уй-рўзғор жиҳозлари хариди ва бошқа ҳаражатлар.

  • Миқдор: қарз олувчининг тўлов қобилиятига қараб, энг кам иш ҳақининг 75 бараваригача;
  • Муддат: 12 ойга қадар;
  • Фоиз: йиллик 25%;

«Тезкор» миркоқарзи

  • Миқдор: қарз олувчининг тўлов қобилиятига қараб, энг кам иш ҳақининг 100 бараваригача;
  • Муддат: 24 ойга қадар;
  • Фоиз: йиллик 27%;

«Имкон» микроқарзи

  • Миқдор: 50 миллион сўмгача;
  • Муддат: 36 ойга қадар;
  • Фоиз: йиллик 29%;

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит тақдим қилиниши тўғрисида ариза;
  • карз олувчилар паспорти;
  • иш жойидан охирги 12 ойлик даромади туғрисида маълумотнома;
  • микроқарз таъминоти хужжатлари.

Микроқарз таъминоти сифатида қуйидагилар қубул қилинади:

  • БҲМнинг 75 баробаридан ошмаган миқдорда ажратилган микроқарз учун – микроқарз миқдорининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда, банк талабларига мувофиқ келадиган учинчи шахс кафиллиги/суғурта полиси ёки бошқа ликвидли таъминот;
  • БҲМнинг 75 баробаридан 100 баробари миқдорида ажратилган микроқарзлар учун – микроқарз миқдорининг 125% дан кам бўлмаган миқдорда, банк талабларига мувофиқ келадиган кредит қайтмаслик ҳавфини суғурталаш учун суғурта полиси ёки ликвидли мол-мулк гарови.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти ёки +998 (71) 231-60-00 телефон раками оркали олишингиз мумкин.

Халқ банк режали тўлов (рассрочка) карталарини таклиф этаяпти

АТ «Халқ банки» режали тўлов картаси (рассрочка) орқали ҳамкор савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари маҳсулотларини, шунингдек, маиший техникалар ва хизматларни, устама фоизларисиз сотиб олиш имкониятини берувчи карталарини қуйидаги шартлар асосида тақдим этади:

  • Миқдори – 22 млн. сўмгача
  • Фоизи – 0%
  • Муддати – 12 ой

«Халқ» банки режали тўлов картаси 5 йил муддатга мўлжалланган бўлиб, карта учун тўлов 15% БҲМ (33450,0 сўм)ни ташкил этади. Бундан ташқари, кредит картани онлайн расмийлаштириш имконияти ҳам мавжуд.

Картадан бошқа карталарга пул ўтказиш имконияти мавжуд эмас

Тўлиқроқ маълумотни «Халқ» банки расмий сайти, телеграмм канали ёки +998 (71) 210-20-02 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам учун талаб қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди

2019 – 2020 йилда фуқароларга ажратиладиган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга кўра «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» мажбуриятлардан озод этилиб, фуқароларга моддий ёрдам ва хизматлар тақдим этиш маъсулияти «Ягона реестр» АТ зиммасига юклатилди. Шунингдек, «Ягона реестр» АТ томонидан талаб этиладиган ҳужжатлар сони сезиларли даражада қисқартирилиб, аризаларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

2021 йил 1 январдан бошлаб «Ягона ижтимоий реестри» томонидан сўралиши ман этиладиган ҳужжатлар:

  • Доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома.
  • Оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома, турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома.
  • Автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома.
  • Оила аъзоларнинг расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар.
  • Кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувда бўлган ернинг бонитети тўғрисидаги маълумотномалар.
  • Иш изловчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
  • Пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотнома.
  • Меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
  • Банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведомостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар.
  • Оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялари, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
  • Талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалар

Трастбанкнинг “Универсал” кредити шартлари билан танишинг

Трастбанк хусусий АЖ жисмоний шахсларнинг эҳтиёжиларини қондириш учун «Универсал» истеъмол кредитини таклиф қилади. Ушбу кредит мамлакатимизда ишлаб чиқарилган барча турдаги товарлар, хизматлар учун, жумладан:

  • уй-рўзғор буюмлари, уй жиҳозлари, маиший техникалар сотиб олиш
  • тиббий хизмат ҳақини тўлаш
  • ОТМда ўқиш учун контракт тўловлари, махсус курслар тўловлари
  • муқобил ҳарбий хизмат учун тўлов
  • саёҳат ва курорт йўлланмалари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган товарлар ва хизмат турларига ажратилади

Миқдори: БҲМнинг 200 бараваригача (2020 йил 24 сенятбрь холатида 44 600 000 сўм)
Муддати: 2 йилгача

Фоизи:

  • 1 йил муддатга – йиллик 22%
  • 2 йил муддатга – йиллик 24%

Аризалар 3 иш кун ичида кўриб чиқилади

Тақдим этиладиган хужжатлар:

  • ариза
  • қарз олувчиларнинг паспорти
  • охирги 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома
  • кредит таъминотига оид ҳужжатлар
  • олинадиган товар, кўрсатиладиганган хизмат учун тузилган шартнома
  • сотувчи фаолиятига рухсат ва сотилаётган маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ҳужжатлари

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти ёки +998 78 140-00-88, +998 71 207-36-44 рақамлари орқали олишингиз мумкин.