Хамкорбандан автокредит таклифи

Хамкорбанк Узбекистон фукаролигига эга жисмоний шахсларга куйидаги кулай шартлар асосида UzAuto Motors нинг барча турдаги автомобиллар хариди учун автокредит линияларини таклиф этади:

  • муддати: 3 йилгача
  • фоизи: йиллик 24%
  • бошлангич тулов: автомобиль нархининг камида 30% кийматида
  • кредит суммаси: 10 млн сумдан 1000 БХМ (233 млн сум) гача
  • тулаш шакли: ойма-ой

Такдим этиладиган хужжатлар:

  • кредит олиш учун ариза
  • карз олувчиларнинг паспорти
  • карз олувчиларнинг охирги 12 ойлик иш хакки тугрисида маълумотнома
  • автомобиль сотиб олиш шартномаси
  • таъминот хужжатлари (сугурта полиси)

Аризалар топширилган кунидан бошлаб 5 кун ичида куриб чикилади.

Эслатма: кредит расмийлаштиришда сугурта ва нотариус харажатлари булиши мумкин

Туликрок маълумотни банк расмий сайтителеграм канали ёки 0 800 1-200-200 ракамлари оркали олишингиз мумкин.

Кредит, иктисодиёт янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг

Трастбанкдан бизнесингиз учун 8%ли кредит

Якинда “Трастбанк” Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) билан савдони ривожлантиришга маблағларни жалб қилиш бўйича 8 млн долларлик молиялаштириш линиясига келишув имзолагани тугрисида хабар берилган эди. Эндиликдан тадбиркорлар учун ушбу маблаглар хисобидан кредит линиялари таклифи бериляпти: “Трастбанк” шариат қоидалари асосида Муробаҳа шартномасини тузиш орқали 8 фоизлик устама билан 1 йил муддатгача кредит таклиф қилади.

Муробаҳа шартномаси нима?

  • Муробаҳага олинаётган молнинг нархи нафақат ушбу молнинг таннархи, балки уни олиб келиш билан боғлиқ бошқа бевосита қўшимча харажатларни ҳам инобатга олади
  • Маҳсулотни ишлаб чиқиш ёки олиб келиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа турдаги харажатлар (масалан, офис ижараси, маъмурият ёки ходимлар маоши) муробаҳа доирасида олинаётган маҳсулот нархига қўшилмайди
  • Муробаҳа шартномаси тузиб бўлингандан кейин қилинган харажатлар ҳам муробаҳа битими доирасида олинаётган мол нархига қўшилмайди;
  • Шунингдек, муробаҳа шартномаси доирасида олинган мол мижозга тақдим этилгандан кейин (мижоз томонидан) қилинган харажатлар ҳам муробаҳа нархига қўшилмайди
  • манба

Кушимча маълумотларни Трастбанк расмий сайти, банк телегарм канали ва +998 (78) 140-00-88 раками оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

UZAUTO MOTORS дан акция 15 августгача давом этади

UzAuto Motors 40 фоизлик бошлангич тўлов билан 36 ойгача (фоизи ва муддати автомашина моделига боглик) муддатли тўловга автомобилларни таклиф этади.

2020 йил 15 августга қадар қуйидаги шартларда тақдим этилган автомобиль моделларини харид қилишингиз мумкин:

  • Nexia 3 AT – ойига 2,6 млн. сўмдан, 24 ойгача муддатли тўлов
  • Lacetti AT – ойига 2,8 млн. сўм, 12 ой давомида муддатли тўлов
  • Cobalt AT – ойига 2,8 млн. сўмдан, 24 ойгача муддатли тўлов
  • Malibu 1,5/2 – ойига 4,3 млн. сўмлан, 18 ой давомида муддатли тўлов
  • Tracker MT/AT – ойига 3,8 млн. сўмдан, 36 ойгача муддатли тўлов
  • Trailblazer – ойига 4,9 млн. сўмдан, 36 ойгача муддатли тўлов

Куйида автомобиль нархлари ва муддатли тулов шартлари келтирилган жадвал билан танишишингиз мумкин:

Ушбу акция доирасида шартома расмийлаштириш учун талаб килинадиган хужжатлар:

  • харидор паспорти
  • СТИР

Батафсил маълумотни комания дилерларидан ёки комания call-маркази +998 (78) 141-77-77 оркали олишингиз мумкин.

муддатли тўлов туфайли, акция доирасида автомобилларнинг нархи амалдаги нархлардан фарқланиши мумкин.

Эслатиб утамиз, акция 2020 йил 15 августгача давом этади

Асакабанкдан қулай таълим кредити

Асакабанк Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида укийдиган талабаларга кулай ва арзон таълим кредитларини таклиф этади:

Кимларга берилади – ОТМларнинг кундузги бўлимларида тахсил олаётган Узбекистон фукаролигига эга талабаларга

Миқдори – ўқув йили учун тузилган шартноманинг 100% миқдорида

Фоизи– йиллик 20%

Муддати: 5 йил

 Такдим этиладиган хужжатлар:

  • талаба ва ОТМ ўртасида тузулган шартнома
  • аризачи ва кафил шахснинг паспорти
  • кафил шахснинг охирги 6 ой учун даромадлари тўғрисида иш жойидан маълумотнома

Кушимча талаблар: кредит суғурта полиси, учинчи шахс кафиллиги ва бошқа гаров турлари

Эслатиб утамиз, маълум турдаги шахсларга таълим кредити буйича бир неча имтиёзлар бор (танишиш)

Тулик маьлумотни Асака банкнинг расмий сайти, 1152 раками ёки @Asaka_bank_bot телеграм боти оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Ориент Финанс банкдан «Шифокорларга раҳмат!» акцияси

Бугунги кундаги пандемия давридаги шифокорларнинг мехнати катта маъсулият, оғир меҳнат ва машаккатлигини яна бир бор икрор булдик. Буларни инобатга олган холда, «Ориент Финанс» «Шифокорларга раҳмат!» акциясини эълон қилади. ⠀

Банк 2020 йилнинг охиригача касб эгаларига қуйидагиларни хизматларни тақдим этади:

  • барча турдаги истеъмол кредитлар учун имтиёзли фоизлар
  • барча турдаги пластик карталарни бепул очиш
  • банк депозит қутичаларидан 1 йил бепул фойдаланиш

Матонатингиз учун чукур миннатдормиз, азиз шифокорлар!

Туликрок маълумотни банк сайти, телеграм канали ёки +998 (71) 200-88-99 ракамлари оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Зираат Банкдан 21 фоизли автокредит

Ziraat Bank куйидаги шартлар асосида автомобиль хариди учун кредитларни таклиф этади:

Муддати: 3 йилгача

Бошланғич тўлов:  автомобиль нархининг камида 30% киймати

 Фоизи:

  • 1-12 ойгача – йиллик 21%
  • 13-24 ойгача – йиллик 22%
  • 25-36 ойгача – йиллик 23%

Кредит суммаси: 1500 базавий ҳисоблаш миқдоригача (334.5 млн сўм)

Талаб килинадиган хужжатлар:

  • Карз олувчиларнинг паспорти
  • Карз олувчиларнинг доимий иш жойидан охирги 12 ой давомида олган даромади тугрисида маълумот
  • Автотранспорт олди-сотди шартномаси

Туликрок маълумотни банк сайти, телеграм канали ёки +998 (78) 147-67-67 ракамлари оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Агробанкдан «TURBO» автокредит акцияси

Агробанк UzAutomotors билан хамкорликда доимий даромад манбаига эга жисмоний шахсларга куйидаги шартлар асосида автокредит ажратиш буйича акция эълон килади:

Фоизи: йиллик 21%

Бошланғич тўлов: 30%

Муддати:  48 ойгача (автомобиль русумига караб)

Кредит миқдори:

  • карз олувчи жисмоний шахснинг даромадидан келиб чиққан ҳолда
  • мижознинг 1 ойлик даромадининг 50 фоизи унга ажратиладиган кредитнинг 1 ойлик асосий қарз ва фоиз тўловларини қоплаши шарт ёки 3-шахс кафиллиги талаб этилади

Кредит таъминоти: автокредит ҳисобига сотиб олинадиган автомашина

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • ариза
  • карз олувчиларнинг паспорт нусхаси
  • карз олувчиларнинг охирги 12 ойлик даромадлари тўғрисида доимий иш урнидан маълумотнома
  • автомашина олди-сотди шартномаси ва счёт-фактура

Акцияда доирасида қуйидаги автомобилларга кредит ажратилади:

РусумиМуддати
Trailblazer
Tracker AT
Tracker МТ
48 ойгача
Chevrolet Malibu-2 (1.5)
Cobalt (GX/16ATB)
36 ойгача
Nexia (AV-GX16/AT)
Nexia (AV-ELEG-AT/SKD)
Nexia (AV-ELEGANT/AT PLUS)
Nexia AV-ELEGANCE-AT
36 ойгача

Акция 2020 йил 1 августга кадар давом этади.

Туликрок маълумотни банк сайтителеграм канали ёки +998 (71) 203-88-88 ракамлари оркали олишингиз мумкин.

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Миллий Банкдан 22%ли автокредит таклифи

Миллий банк Узбекистонда ишлаб чикарилган автомобиль харид килиш учун жисмоний шахсларга куйидаги шартлар асосида автокредитларнини таклиф этади:

Муддати – 36 ойгача

Фоизи – дастлабки тўлов суммасига боглик:

  • дастлабки тулов 30% – йиллик фоиз 24%
  • дастлабки тулов 40% – йиллик фоиз 23%
  • дастлабки тулов 50% – йиллик фоиз 22%

Имтиёзли давр – 3 ойгача

Бошлангич тулов – транспорт воситасининг кийматининг камида 30% миқдорида

Қўшимча шартлари:

  • Ўзбекистон республикасида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун
  • 18 ёшдан ошган, 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон республикаси фуқароларига


Такдим этиладиган ҳужжатлар:

  • карз олувчининг паспорти
  • иш жойидан даромад тугрисида маълумотнома;
  • жамгариб бориладиган пенсия дафтарчаси
  • автотранспорт воситасини сотиб олиш юзасидан тузилган шартнома
  • кредит таъминотига доир ҳужжатлар

Туликрок маълумотни банкнинг расмий сайти ёки +998 78 148-00-10 ракамлари оркали олишингиз мумкин

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Қишлоқ қурилиш банкидан 17 фоизли ипотека таклифи

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Президентнинг 2021 йил мартдаги ПФ-6186 сонли Фармонини ижросини амалга ошириш мақсадида бирламчи бозордан уй-жой квартираларни сотиб олиш учун, қуйидаги мувофиқлаштирилган шартлар асосида ипотека кредити тақдим этади:

  • Муддати: 20 йилгача
  • Фоизи: 17%
  • Имтиёзли давр: 6 ой
  • Бошланғич бадал: 15%
  • Кредитнинг максимал микдори:
    • Қишлоқ жойларда
      • уй нархининг 85%игача
      • 238 млн сўмгача
    • Шаҳарларда
      • уй нархининг 85%игача
      • 309.4 млн сўмгача
    • Тошкент шаҳрида
      • уй нархининг 85%игача
      • 339.15 млн сўмгача

Кредит аннуитет ёки дифференциал усулда сўндириши мумкин

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • кредит ажратилишига ариза
  • қарз олувчиларнинг паспортининг (ҳарбий гувоҳнома) нусхаси
  • қарз олувчиларнинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар
  • бошланғич бадал маблағларини шакллантирилганлигини тасдиқловчи хужжат
  • уй-жой қурган пудрат ташкилоти билан квартирани сотиб олиш тўғрисида тузилган шартнома

Кредит олиш жараёнида қўшимча харажатлар:

  • нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар
  • квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари
  • суғурта қилиш бўйича харажатлар.

Ушбу ипотека кредитига Ипотека субсидияси дастурида доирасида имтиёзга эга бўлиш мумкин

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки +998 78 150-93-39 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?

Субсидия ўзи нима?

Ипотека субсидияси – ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқарога бериладиган маблағлардир.

Янги тартиб асосида уй-жой сотиб олишдаги субсидия масаласига боғлиқ бази саволларга Марказий Банк мутахассиси жавоб берди:

  • Кимларга берилади?
    • кам таъминланган, уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.
  • Қайси турдаги уй-жой учун?
    • бирламчи бозордан сотиб олинадиган уй-жойлар учун
  • Бошланғич бадал учун бериладиган субсидия қанча миқдорда ва қандай кўринишда тақдим этилади?
    • уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида берилади
  • Фоиз учун субсидия қанча миқдорда ва муддатга тақдим этилади?
    • Қишлоқ ва шаҳарларда биринчи 5 йил давомида ипотека кредити учун фоиз тўловларини қоплаш учун 10 фоиздан
    • Тошкент шаҳрида 12 фоиздан ошган қисми учун ҳар ойнинг 25-санасигача берилади
  • Субсидия олиш учун ариза топширган шахс сўровини кўриб чиқиш учун қанча ҳақ тўлаши лозим?
    • уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида маълумотлар истисно тариқасида бепул амалга оширилади.
  • Уй-жой харид қилишда субсидия олиш бўйича қарор қанча муддатга амал қилади?
    • субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома календарь йил якунига қадар амал қилади.
    • ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра, 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади
  • Хозирда хорижий давлатда меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб боряпман, уй-жойга этиёжманд оиламиз. Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун субсидия олсам бўладими?
    • субсидия олиш тўғрисидаги аризани меҳнат мигрантлари номидан унинг оила аъзолари бериши мумкин
  • Иккиламчи бозордан квартира сотиб олиш учун субсидия олсам бўладими?
  • Илгари кредит олган шахслар бошланғич бадал ёки фоиз учун субсидия олиши мумкинми?
    • Илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини)нинг такрорий мурожаат этганда субсидия тўланиши рад этилиши мумкин.
    • потенциал қарз олувчиларга ўрнатилган мувофиқлик мезонларига жавоб берадиган, қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан юқори бўлмаган, ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлмаган шахслар янги тартиб асосида ипотека кредитлари олиши мумкин.

Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки сайти ва телеграм каналидаги маълумотлари асосида тайёрланди.