Ипотека банкдан микроқарз таклифи

Ипотека банк АТБ 18 ёшдан катта Ўзбекистон фуқароларига шахсий эҳтижойларни қондириш учун микроқарз расмийлаштирмоқда.

Кредит шартлари билан танишинг:

  • Миқдори: 50 млн.сўмгача;
  • Муддати: 12 ойга қадар;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 23%.

Кредит олиш учун топшириладиган ҳужжатлар: 

  • кредит олувчиларнинг аризаси;
  • паспорт нусхаси;
  • иш жойидан сўнгги 12 ой давомида олинган даромадлар ёки пенсия миқдори тўғрисида маълумотнома;
  • кредит таъминоти ҳужжатлари.

Таъминот турлари:

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг кафиллиги;
  • банк ёки суғурта ташкилотининг кафолати;
  • суғурта ташкилотининг суғурта полиси;
  • бошқа турдаги кўчар ва кўчмас мулк гарови;

Кредит бўйича бир ойлик энг катта тўлов қарздорнинг ўртача бир ойлик даромаднинг 50% миқдоридан ошмаслиги лозим.

Туликрок маълумот учун банк сайти ёки +998 (78) 150-11-22 ракамларига мурожаат килишингиз мумкин

Agrobank ипотека кредити таклиф этмоқда

«Agrobank» АТБ 18 ёшга тўлган, 50 ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон фуқароларига бирламчи ва иккиламчи бозордаги уйларга қулай шартлар асосида ипотека кредити ажратмоқда:

  • Миқдор: уй-жой қийматининг 75% гача (323 млн сўмгача)
  • Фоиз: йилига 18%;
  • Муддат: 20 йилга қадар
  • Бошланғич тўлов: 25%
  • Имтиёзли давр: йўқ

Керакли ҳужжатлар:

  • ариза;
  • қарз олувчиларнинг паспортини нусхаси;
  • қарз олувчи билан сотувчи ўртасида тузилган уй-жойни дастлабки олди-сотди шартномаси;
  • сотиб олинадиган уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  • уй-жой қийматини баҳолаш ҳисоботи (фақатгина иккиламчи уйлар хариди учун);
  • қарз олувчиларнинг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари;

Қўшимча талаблар: қарздорларнинг охирги 12 ой мобайнида кредит тўловлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги бўлмаслиги лозим. Шунингдек, истеъмолчи сўнгги 6 ой давомида ишлаган бўлиши керак.

Ипотекага ажратиладиган кредитлар миқдори қанча?

Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?

Субсидия бериш муддати узайтирилди

Ипотекага ажратиладиган кредитлар миқдори қанча?

2020 йилнинг 7-декабрь кунида Президентнинг “Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони (ПФ-6126, 07.12.2020 й.) қабул қилинди.

Мазкур Фармонга биноан хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори қуйидагича белгиланди:

  • Тошкент шаҳрида
    Майдони 60 м² гача бўлган квартиралар – 264 млн сўм
    Майдони 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун – 352 млн сўм миқдорда маблағ ажратилади.
  • Бошқа ҳудудларда 
    Майдони 60 м² гача бўлган квартиралар учун – 240 млн сўм
    Майдони 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун – 320 млн сўмгача ипотека берилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиришларга киритилди:

  • Субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар, тўлов муддати 2021 йил 1 июлга қадар узайтирилди.
  • Субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига бошқа шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.

Банклардаги ипотека кредитлари билан танишинг

Ҳамкорбанкдан янги истеъмол кредитлари

Hamkorbank 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқароларига маиший техника, уй жиҳозлари, контракт тўловлари, даволаниш, тўй маросимлари, заргарлик буюмлари, таъмирлаш ва бошқа қонунда белгиланган ҳаражатлар учун истеъмол кредитларини қуйидаги шартлар асосида ажратади:

  • Миқдори: BHM нинг 200 бароваригача;
  • Муддати: 24 ойга қадар;
  • Фоиз: 23%;

Зарур ҳужжатлар рўйҳати:

  • Паспортлар нусхаси;
  • Мижознинг 12 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома;
  • Товар сотиб олиш ёки кўрсатилган хизмат тўлови учун ҳисоб-шартномаси;
  • Кредит таъминоти ҳужжатлари (ЕКИҲнинг 50 баробаридан юқори бўлган кредитлар учун);

Аризалар истеъмолчи томонидан ҳужжатлар тўплами тақдим этилгандан сўнг, 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Гаров таъминотига қўйидагилар қабул қилинади:

  • Кўчмас мулк (турар уй-жойлардан ташқари);
  • Транспорт воситалари;
  • Тилла буюмлар ёки қимматли коғозлар;
  • Омонат маблағлари;
  • Юридик шахс ва жисмоний шахс кафиллиги.

Кредит бўйича қўшимча талаблар:

  • Ижобий кредит тарихи;
  • Доимий даромад манбасининг мавжудлиги;
  • Кредит учун зарур гаров таъминоти;

Тўлиқроқ маълумот учун банк сайти, телеграм канали ёки 0 800-1-200-200 рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

InfinBank кредит карталарини тақдим этмоқда

InfinBank кундалик ҳаражатлар, уй-рўзҳор буюмлари, техника, даволаниш, саётҳат ва бошқа турдаги ҳаражатлар учун Infinblack кредит картаси таклиф этмоқда. Карта қуйидаги шартлар асосида берилади:

  • Муддати: 18 ой;
  • Фоиз: 22.99%;
  • Миқдори: 16 миллион сўмгача;

Карта расмийлаштириш учун аризани тўлдириш кифоя. Истеъмолчининг сўрови 24 соат ичида кўриб чиқилиди. Сўнг аризада кўрсатилган миқдордаги суммага, керакли бўлган ҳаридларни амалга оширинг имкони бўлади.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм боти ёки (+99871) 202-50-60 рақамлари орқали олишингиз мумкин.

Асака банк тадбиркорлар учун кредитлар ажратмоқда

«Асакабанк» АТБ бизнесни қўллаб-қувватлаш учун контокоррект кредитларни қуйидаги шартлар асосида тақдим этади:

  • Энг кам миқдори: 50 млн. сўмдан;
  • Фоиз: йиллик 20%;
  • Муддати: 12 ой;
  • Имтиёзли давр: 10 ойгача.

Ушбу кредитни «Asaka-Biznes» мобил иловаси ёки Korporativ Internet-Banking орқали расмийлаштириш имкони мавжуд.

Контокоррент ҳисоб рақами бу муайян бир мижоз билан жами операциялар қайд қилинадиган махсус ягона банк ҳисоб варағи бўлиб, мижозларнинг қўйилмаларини сақлаш, нақдсиз операцияларни амалга оширишга, бир пайтнинг ўзида ягона дебет-кредит ҳисоб варағи вазифасини бажаради.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки 1152 контакт маркази орқали олишингиз мумкин.

Tenge Bank дан «Осон» акцияси

Tenge Bank 18 ёшга тўлган жисмоний шахсларга «Осон» акциясини эълон қилади. Микрокердитлар мебел, уй-рўзғор техникаси хариди, даволаниш, саёҳат, ўқиш ва бошқа эҳтиёжларни қондириш учун қуйидаги шартлар асосида таклиф қилинади:

Миқдор: 20 млн. сўмгача;
Фоиз: йиллик 23%;
Муддат: 2 йилга қадар.

Акция 2020 йилнинг 31-декабрига қадар давом этади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • қарз олувчи паспорти;
  • қарз олувчининг сўнгги 6 ойлик даромади тўғрисида маълумотнома (ИНПС, ИНН кўрсатилган ҳолда);

Осон микрокредитини расмийлтиришда кафил ва гаров талаб этилмайди.

Тўлиқроқ маълумотга «Тенге банк» расмий сайти, телеграм канали ёки қуйидаги телефон рақамлари +998712038899 / +998712030065 орқали эга бўлишингиз мумкин.

Халқ банкидан осон «Мадад» кредити

Халқ банки ўз мижозлари учун қулай «Мадад» кредитларини қуйидаги шартлар асосида ажратишни бошлади:

Ушбу кредитни расмийлаштириш учун кафил ва бошқа ҳужжатлар талаб этилмайди. Мижоз фақатгина паспорт билан Халқ банкининг филиалларидан бирига бориши кифоя.

  • Муддати: 6 ойга қадар;
  • Фоиз: 22%;
  • Миқдори: 11 150 000 сўм.

Тўлиқроқ маълумотни расмий сайт, телеграм канал ёки қуйидаги рақам +998 71 210 20 орқали билиб олишингиз мумкин.

Мигрантларга қандай тартибда уй-жой ажратилади?

«Уй-шароитларни яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрсидаги» Вазирлар Маҳкамасининг 39-сонли қарорига мувофиқ 2020 йил дастури доирасида 3462 кишига имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади. Кредитни расмийлаштириш тартиби қуйидагича кечади.

Энг аввало, ариза берувчи яшаш манзилидаги Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали «Labor migration» дастуридан рўйҳатдан ўтади. Сўнг, доимий яшаш жойи бўйича комиссияга тегишли ҳужжатлар ва сўровнома-аризани тақдим этади.

Комиссия томонидан ариза берувчининг ҳужжатлари ижтимоий мезонлар асосида 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Уй-жойга эҳтиёжмандлик қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида аниқланади:

  • талабгор номида уй-жой йўқлиги;
  • кўпболалик;
  • оила даромади;
  • оилада алоҳида яшаш керак бўлган беморнинг мавжудлиги;
  • уй-жой майдонининг ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги;
  • бошқа мезонлар.

Ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади. Ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилишлари зарур. Ушбу компания билан шартнома тузган талабгор тижорат банки филиалига ипотека кредити олиш учун мурожаат қилиши мумкин. Ипотека шартлари:

  • Имтиёзли давр: 1 йил;
  • Фоиз:
    • биринчи 5 йил – фоиз ставкасини 7 фоиздан қайта молиялаштириш даражасида;
    • кейинги даврда – қайта молиялаштириш ставкасида.

Универсалбанкдан онлайн кредит таклифи

Универсалбанкнинг мобил иловаси орқали қуйидаги шартлар асосида онлайн кредит расмийлаштиринг:

Қўшимча талаблар: кредит мижознинг маош тушумидан келиб чиққан ҳолда ажратилади ва иш ҳақи пластик картасига миллий валюта шаклида кўчирилади.

Бошқа кредит шартлари билан қуйидаги манба орқали танишинг

Қўшимча маълумотларни банк расмий сайти, телеграм канали ёки ушбу рақам +998 (71) 200-11-10 орқали билиб олинг.