Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қарз бериб турилади

Хорижда моялиявий ёрдамга мухтож Ўзбекистон фуқаролари тасдиқланган низомга кўра консулликка қарз сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

Бунда фуқаронинг аризаси, келтирилган асослари, хорижда бўлиш шароитлари ва бошқа ҳужжатлари 2 иш куни ичида кўриб чиқилади. Агар молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб топилса, Ташқи ишлар вазирлигининг розилигини олган ҳолда фуқаро билан қарз шартномаси тузилади ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун тўлов ўтказилади. Ариза рад қилинган тақдирда фуқфрога рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома юборилади. Қарз олган фуқаро ёрдам пулини 30 кун ичида республика бюджетига қайтаради.

Хорижга кетаётган мигрантлар учун яратилган имтиёзлар ҳақида хабардормисиз?

Президентнинг «Хавсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарорига мувофиқ 2021 йил 1-январдан бошлаб кам таъминланган оила аъзоси сифатида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахбарот тизимига киритилган, labormigration.uz дастурий мажмуасидан рўйхатга олинган хорижга кетаётган шахсларга 10 миллион сўмгача микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинган.

Микроқарзни расмийлаштириш учун қуйидагилар амалага оширилади:

  • Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филлиалларига мурожаат қилиш лозим;
  • Агентликнинг ходимлари фуқароларининг «Ижтимоий ҳимоя ягона реейстрида» рўйҳатга олинганлигини аниқлаб, labormigration.uz мажмуасига киритади;
  • Фуқаро Халқ банкининг ўзи истиқомат қилаётган филиалига мурожаат этиб, керакли ҳужжатларни тақдим этади;
  • Банк истеъмолчининг тўловга лаёқатлилигини аниқлаб, таъминотини таҳлил қилгач, кредит ажратади.

Халқ банки томонидан микроқарзлар қуйидаги шартлар асосида берилади:

  • Миқдор: 10 миллион сўмгача;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 21%:
    • Бундан 14% меҳнат мигранти томонидан қопланади;
    • 7% Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади.
  • Муддати: 1 йил;
  • Имтиёзли давр: 1 ой.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
  • Меҳнат мигрантининг аризаси.
  • Таъмин бўйича ҳужжатлар.

Тўлиқроқ маълумотларни 1282 қисча рақами ёки (71) 202-33-55/ (71) 200-00-61 телефонлари орқали олишингиз мумкин.

Мигрантларга қандай тартибда уй-жой ажратилади?

Барча фуқаролар учун Тошкент-Москва йўналиши бўйича мунтазам авиарейс йўлга қўйилди

Россия ҳукуматини 814-Р қарорига биноан 31-мартдан бошлаб Ўзбекистон доимий авиарейслар амалга оширладиган давлатлар рўйҳатига киритилган. Коронавирус инфекциясини олиб кириш ва тарқатишнинг олдини олиш мақсадида «Тошкент-Москва» йўналиши бўйича ҳафтада 1 маротаба мунтазам парвоз амалга оширилади.

SU1891 рейси Тошкентдан ҳар якшанба учади. Ушбу рейс орқали РФ нинг 635-р қароридаги чекловлардан қатъий назар барча Ўзбекистон Фуқаролари ва хорижий фуқаролар парвоз қилишлари мумкин. Чипталар нархи ва парвоз жадвали ҳақидаги маълумотларни авиакомпаниядан олиш мумкин. Тошкент – Москва йўналиши бўйича қолган рейслар «чартер» ҳисобланиб, уларда парвоз этиш учун чекловларга амал қилади.

2021 йил 7 апрелдан бошлаб эса Uzbekistan Airways шанба кунлари мунтазам рейсларни тиклади.

Шунингдек, Россия Федерацияси хорижий талаба, аспирант ва ординаторларни оффлайн кўринишида таълим олишни давом эттириши учун Россия ҳудудига киришга рухсат берган эди. Университетлар аллақачон хорижий талабалар рўйҳатини шакиллантириш учун давлат хизмати портали билан ҳамкорлик олиб бормоқда.

Туркияда иш фаолиятингизни давом эттиришни истайсизми?

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Туркия Республикасининг «ЕМКА» агентлиги ҳамкорлигида ушбу мамлакатда иш фаолиятини давом эттиришни истаганлар учун имкониятлар тақдим этилмоқда. Шу мақсадда қуйидаги бўш иш ўринлари бўйича фуқаролар суҳбат шаклида ўтказиладиган танловга таклиф этилмоқда:

  • уй ишчиси;
  • энага;
  • ҳамшира;
  • ошпаз;
  • ҳайдовчи;
  • деҳқончилик ишлари (боғбон);
  • чорвачилик ишлари (чорва молларини парваришлаш).

Номзодларга қўйидагилар талаб этилади:

  • 25-50 ёшгача бўлиши;
  • 1 йилдан 5 йилгача иш тажрибасига эга бўлиши;
  • турк ва инглиз тилини суҳбатлашиш даражасида билиши ва тегишли сертификатга эга бўлиши;
  • болалар ва қариялар билан мулоқотга киришувчан ва хушмуомала бўлиши;
  • соғлом ва судланмаган бўлиши.

Ходимлар 6/1 тизимида ишлайди ва фаолиятидан келиб чиқган ҳолда 600-1000 АҚШ доллар маош олади.

Қўшимча маълумот ушбу рақамлар орқали билиш олишингиз мумкин: 
1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.
Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (97) 311-70-20, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).

Пандемия даврида Россияга бориш 7 босқичи

Россияда қонуний равишда қандай иш топиш мумки? Иш берувчининг мажбуриятлари қандай?

Пандемия чекловлари туфайли камайиб кетган хорижий ишчилар оқимини жадаллаштириш ва янги ходимларни жалб қилиш мақсадида Россия Федерацияси янги алгоритм ишлаб чиқди.

  1. РФ ҳудудларидаги ҳукумат мигрантлар ишчи кучи талаб этилаётган касблар рўйҳатини «Работа в России» порталида чоп этишмоқда;
  2. Иш берувчилар хорижий талабгорларни йиғишмоқда;
  3. Иш берувчилар «Работа в России» порталида аризалар, ходимлар учун керакли талаб ва таклифлар ҳақида маълумотларни бериб боришади;
  4. Ҳудудий идоралараро коммиссия аризаларни кўриб чиқади;
  5. Тасдиқланган аризалар рўйҳати МВД да топширилади ва талабгорларга РФ ҳудудига кириш учун рухсат берилади;
  6. Иш берувчилар ҳукумат билан ҳамкорликда талабгорларнинг COVID-19 тестидан ўтказилиши, ҳамда барча санитария-эпидемологик қоидаларга риоя этишини таъминлайди;
  7. Россияга келгандан сўнг, барча мигрантлар 14 кунлик карантинда бўлишади, шунингдек кўрикдан ўтказилиб, патент тақдим этилишини ариза беришади.

Иш берувчилар қуйидагилар талаб этилади:

  • Хорижий ишчиларни турар-жой билан таъминлаш;
  • Талабгор билан меҳнат шартномасини бузиш;
  • Шартнома муддати якунлангандан сўнг, мигрантларни ўз юртига қайтишини таъминлаш.

1-апрелдан Тошкент-Москва, Москва-Тошкент авиарейслари қайта йўлга қўйилади

20201 йил 1 апрелдан Россия ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновлар тикланади.

Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси 2021 йил 5 апрель санасида Тошкент-Москва, Москва-Тошкент йўналишлари бўйича чипталар қуйидаги нархларда мавжуд:

  • Москва – Тошкент – 182$ доллардан бошлаб;
  • Тошкент – Москва – 425$ доллардан.

Авиакомпания маълумотларига кўра душанба,пайшанба, шанба, кунлари Тошкентдан 2 маротаба рейслар йўлга чиқади:

  • Душанба
    • жўнаш – 04: 45/15: 40;
    • қўниш – 07: 05/18: 20.
  • Шанба
    • жўнаш – 9: 40/15: 40;
    • қўниш – 12: 05/18: 20.
  • Пайшанба
    • жўнаш – 04: 35/17: 10;
    • Қўниш – 06: 55/19: 35.

Ҳар сешанба, чоршанба, жума ва якшанба рейслари кунига бир марта амалга оширилади:

  • Сешанба, чоршанба ва жума кунлари:
    • жўнаш – 04:45;
    • қўниш – 07:05.
  • Якшанба:
    • жўнаш – 09:40;
    • қўниш – 12:05.

Москвадан Тошкентга парвоз 1 апрелдан 8 апрелгача амалга оширилади:

  • жўнаш – 08: 15/20: 45;
  • қўниш – 14: 10.02: 45.

Россияда хориж ишчилари учун патент нархи қанча қилиб белгиланган?

Канадада ишлашни истайсизми?

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Канадада давлатига пайвандчилик, саноат қассоблари ва ҳар қандай мураккабликдаги том ёпиш ишларида амалиётига эга бўлган мутахассисларини ишга таклиф қилади.

  • Пайвандчи
  • Иш берувчи: TIG (Tungsten Inert Gas) ва MIG (Metal Inert/Active Gas) компаниялари;
  • Талаблар: алюминий билан пайвандлаш бўйича камида 1 йиллик тажрибага эга.
  • Cаноат қассоблари 
  • Вазифа: музлатилган мол ёки қўй гўштини майдалаш;
  • Иш вақти: соат 7:30 дан 15:30 гача.
  • Том ёпиш ишлари бўйича мутахассис
  • Талаблар: металочерепица ўрнатиш тажрибаси эга бўлиши шарт.

Талабгорлар учун қўшимча талаблар:

  • инглиз тилини бошланғич даражада билиш ва рус тилида гаплаша олиши;
  • фотосурат (3х4) ва резюме;
  • паспорт нусхаси;
  • расмий иш тажрибасига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • ишлаш жараёни кўрсатилган қисқа видео маълумот (3 дақиқа);
  • соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотномаларга эга бўлиши;
  • судланмаган бўлиши.

Виза ҳужжатларини тайёрлаш, мактаб ва лицей/касб-ҳунар коллежини тамомлаганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома/дипломлар, паспорт ва бошқа ҳужжатларни таржима қилиш, нотариал тасдиқлатиш, апостиль қилдириш, авиачипта ва суғурта расмийлаштириш каби харажатлар номзодлар томонидан қопланади.

Қўшимча маълумотларин қуйидаги рақамлар орқали олишингиз мумкин:
+998 71 202-33-55 (ички рақам 23)
+ 998 98 111 12 91 (Рўзиев Алишер, Шамситдинов Ҳамид)
Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1.
Рўйхатдан ўтиш:  https://events.sobirovs.com/kanada

Тошкентда Россиянинг миграция маркази филиали иш бошлади

Меҳнат миграциясини такомиллаштириш бўйича муҳим чора-тадбирлар олиб борилмоқда, қаторида Меҳнат муносабатлари, Бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда Россиянинг кўп тармоқли миграция маркази филиали Тошкентда ишга туширилди.

Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш учун талаб этиладиган патентни расмийлаштириш меҳнат мигрантларидан ортиқча вақт ва ҳаражат талаб этарди. Масалан: Москва ҳудудида патентни олиш учун талабгор ариза топширгандан сўнг 7-10 кутиши керак бўлади. Эндиликда, мазкур филиал орқали патент учун талаб этиладиган ҳужжатларнинг аксариятини расмийлаштириш, яъни рус тилини билиш сертификатига имтиҳон топшириш, патентга ариза бериш, суратга тушиш, РФ га кириш тақиқи йўқлигини текшириш жараёнларини амалга ошириш мумкин.

Пандемия даврида фуқароларнинг Россида иш фаолиятини бошлаши алгоритм шаклида ташкиллаштирилади. Энг аввало ходимга муҳтож корхоналар томонидан талабгорлар суҳбат орқали танлаб олинади. Сўнг Тошкент филиалида керакли ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Шунингдек, патент бериш бўйича тиббий кўрик РФ ҳудудида амалга оширилиши ҳақида маълумот бериб ўтилди. Кейинчалик мазкур жараён ҳам Тошкент филиалида ўтказилиши режалаштирилаётгани таъкидланди.

Корея ва Туркияда иш ўринлари билан танишинг

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Корея ва Туркия ишлашни истаганлар учун имкониятлар очилмоқда.

2021 йил 16-17 март кунлари Наманган вилоятида Корея Республикаси Янггу округи ҳудудида 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истовчилар учун танлов ўтказилади. Талаблар қуйидагича:

  • Наманган вилояти ҳудудида охирги 3 йил давомида доимий рўйхатда туриб истиқомат қилувчи фуқаро бўлиши.
  • Корейс тилини билиши (суҳбат корейс тилида бўлиб ўтади).
  • 35-45 ёш оралиғида бўлиши.
  • Оилали (ажрашмаган) бўлиши.
  • Мавсумий ишлар (қишлоқ хўжалиги) бўйича тажрибага эга бўлиши.
  • Соғлом, юқумли касалликларга чалинмаган бўлиши.
  • Судланмаган бўлиши.
  • Корея Республикаси ҳудудига кириш учун тақиқ бўлмаслиги.
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишга тақиқи мавжуд бўлмаган ва хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши лозим.

Танлов Наманган шаҳрида жойлашган “Мономарказ” биносида бўлиб ўтади.
Қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат этинг: 1282, 69-227-94-64, 71 202-33-55

Туркияда иш ўринлари

Туркия Республикасининг «ЕМКА» агентлиги орқали уй ишчиси, энага, ҳамшира, ошпаз, ҳайдовчи, деҳқончилик ва чорвачилик ишлари бўйича танлов ўтказилади. Талаблар қуйидагича:

  • 25-50 ёшгача бўлиши;
  • 1 йилдан 5 йилгача иш тажрибасига эга бўлиши;
  • турк ва инглиз тилини суҳбатлашиш даражасида билиши ва тегишли сертификатга эга бўлиши;
  • болалар ва қариялар билан мулоқотга киришувчан ва хушмуомала бўлиши;
  • соғлом ва судланмаган бўлиши лозим.

Иш ҳақи ш вақти ва хажмидан келиб чиққан ҳолда 600-1000 АҚШ долларни ташкил этади.

Қўшимча маълумот ва мурожаатлар учун: 1282 (қисқа рақами) ёки 71 202-33-55, 71 200-00-61.

Қорақалпоғистон Республикаси – (61) 222-53-32, (61) 222-53-34;
Андижон вилояти – (95) 202-33-55;
Бухоро вилояти – (99) 708-49-98;
Жиззах вилояти – (72) 226-91-97, (72) 226-91-87;
Қашқадарё вилояти – (75) 224-05-25, (97) 311-70-20, (97) 770-04-92;
Навоий вилояти – (79) 224-11-60;
Наманган вилояти – (69) 227-94-64, (69) 227-97-27;
Самарқанд вилояти – (66) 233-24-00, (66) 233-53-00;
Сирдарё вилояти – (67) 225-55-59;
Сурхондарё вилояти – (76) 222-45-22;
Тошкент вилояти – (55) 900-33-10;
Фарғона вилояти – (73) 244-56-69;
Хоразм вилояти – (62) 224-12-35;
Тошкент шаҳри – (71) 202-33-55 (ички рақам 39).

Хорижда ишловчилар учун қулай кредитлар таклифи

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахсларга қуйидаги шартлар асосида ажратилади:

Муддати: 12 ой;
Миқдори: 2 000 000 сўмга қадар;

Кредитни суғурталаш учун мижознинг ҳисоб рақамидан 50 000 сўм ечиб олинади.

Керакли ҳужжатлар рўйҳати:

  • ариза;
  • қарз олувчининг паспорти нусхалари;
  • меҳнат органининг илтимоснома хати;
  • таъминоти турларидан бири (Кредит қайтмаслик хатари суғурта полиси).

Қўшимча талаблар:

  • микроқарзлар “лабор-миграция” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган меҳнат мигрантларига тақдим этилади;
  • қарз олувчи бўйича Кредит ахборотининг давлат реестри ва Кредит бюроларига тақдим этилаётган микроқарз ахбороти маълумотлари микроқарз йиғма жилдидаги микроқарз ахборотига мос бўлиши лозим;

Истеъмольчи микроқарз олиш бўйича аризаларни электрон тизим орқали тақдим этиши мумкин.