Бизнесни интернетда ривожлантириш бўйича 7 маслаxат

Янги бизнес очдингиз, мижозлар оқимини йўлга қўйиш ҳаракатидамисиз? Ундай бўлса ушбу мақоламиз сиз усун махсус!

Бизнесни реклама қилишнинг турли туман йўллари мавжуд. Ҳозирги кунга қадар энг оммабоп усулларидан газета ва телевидениеда реклама бериш ва ташқи рекламадан фойдаланишдир. Афсуски, ушбу усуллар ўзининг мевасини бериши учун каттароқ маблағ талаб этилади. Кичик ва микро бизнес эгалари бизнес бошлаётган пайтда ушбу маблағларга эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Кейинги пайтларда реклама қилишнинг яхши ва янги усуллари пайдо булиб келмоқда. Айниқса интернет реклама ўзининг самарадорлиги билан бошқа реклама каналларидан ажралиб турмоқда. Интернетда бизнесингизни ривожлантиришнинг асосий икки усули мавжуд. Интернетда бизнесни ривожлантириш бўйича маслаҳатларимни диққатингизга ҳавола қиламан:

  1. Биринчи навбатда Гугл ва Яндексда бизнесингизни рўйхатдан ўтказинг. Буни сиз мустақил амалга ошириб биласиз. Шунда Гугл ва Яндекс қидирув тизимида ва гугл ва яндекс карталарда сизнинг бизнесингиз қаерда жойлашгани, қандай хизматларни амалга оширасиз, алоқа учун телефон рақамлар еки мессенджерларга хаволаларни потенциал мижозларингиз қидирув тизимларидан тезда топиб олишлари мумкин. Агарда Google ва Яндексда бизнесингизни рўйхатдан ўтказишда қийналсангиз, менга мурожаат қилишингиз мумкин.
  2. Ижтимоий тармоқларда (Фейсбук, Инстаграм, Вконтакте, Твиттер) бизнесингизни аккаунтини очинг. Маҳсулот ва хизматларингиз ҳақида мунтазам гапиринг (ёзинг). Агарда ижтимоий тармоқларда аккаунтларни юргизишда вақтингиз етмаса SMM юритиб биладиган мутахассисни ёлланг. (Айтганча SMM нима эканлигини билмоқчи бўлсангиз ушбу мақолани ўқинг)
  3. Телеграмда канал очиб бизнесингизда бўлаётган воқеа ва ҳодисаларни еритиб боринг. Потенциал мижозлар ва ҳақиқий мижозлар фикр алмашишлари учун телеграм гуруҳ яратинг ва уларнинг саволларига мунтазам жавоб беринг
  4. Ҳудудий телеграм каналларда реклама сотиб олинг ва бизнесингизни бутун ҳудудда танитинг. Айнан ҳудудий янгиликларни чоп этиб борадиган каналларда ушбу ҳудуд бўйича потенциал аудитория мавжуд бўлади.
  5. Таргет реклама рекламани ёқинг. Фейсбук ва инстаграмда таргетинг рекламаси орқали сиз хохлаган мижоз портрети бўйича аудиторияни таргет қилиш мумкин. Ҳудуд, ёш, жинс, қизиқишлари бўйича сегментларга ажратиб уларга рекламангизни кўрсатиш имкони мавжуд
  6. Бизнесингизни сайтини яратинг. Потенциал мижозларингизни қизиқтирадиган мавзуларда мақолалар ёзиб уларни сайтингизда жойлаштириб боринг. Потенциал мижозларингиз гугл ва яндекс қидирув тизимларидан муаммоларига ечим қидираётган пайтда сизнинг сайтингизга рўпару келишади ва сайтингизга ўтишади.
  7. Google Ads ва Яндекс Директ орқали контекст реклама кампаниясини созланг. Бу сизнинг сайтингизни маълум бир сумма эвазига Google ва Яндекснинг биринчи саҳифасига, ҳатто биринчи сатрларга чиқаришга имкон беради.

Бонус маслаҳат: Ютуб платформасида бизнесингизни каналини яратинг. Каналда маҳсулот ва хизматларингиз ҳақида видеолар тасвирга олиб уларни юкланг. Ютуб видеолари Google қидирувининг биринчи саҳифаларидан жой олиш эҳтимоли кўпроқ.

Нима учун муддатли тўлов асосида харид қилиш афзалроқ?

Нима учун муддатли тўлов асосида харид қилиш афзалроқ?

Шахсий молияни бошқариш — ҳар ким ўрганиши мумкин бўлган билимдир. Яъни, ҳар қандай қарорни қабул қилишдан аввал уни ҳар томонлама баҳолаш, иқтисодий ва бошқа жиҳатларига эътибор қаратиш лозим.

Қандай ҳолатларда муддатли тўлов асосида харид қилиш керак? Уларни кўриб чиқамиз:

– Пулни тежаш. Агар сизда банкда омонатингиз ёки бошқа инвестицияларингиз бўлса ва шу билан бирга йирик харидни амалга оширишни истасангиз, ўз инвестицияларингиздан келадиган фойдани сақлаб қолган ҳолда маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилиш тавсия этилади.

– Харажатларни камайтириш. Кичик кам даромадли оила катта ва қиммат ускуналани харид қилишда албатта тежамкорликни афзал кўради. Мутахассислар даромаднинг 25% дан кўп бўлмаган қисмини тўловларга ва қолган қисмини турмуш тарзи учун сарфлашни тавсия қиладилар.

– Фақатгина керакли нарсаларни сотиб олиш. Туғилган кунингиз учун янги смартфон, бузилгани ўрнига музлатгич ёки кир ювиш машинасини дарҳол харид қилиш – бу ва бошқа шу каби муаммоларни ҳал қилишга муддатли тўлов ёрдам беради.Қандай қилиб Texnomart орқали онлайн буюртма бериш мумкин?

Муддатли тўлов қандай амалга оширилади?

Биз ижтимоий тармоқлардамиз:

Site: Texnomart.uz

TG: https://t.me/texnomart

IG: https://instagram.com/texnomart/

FB: https://facebook.com/texnomart/

Қурбон Ҳайити байрами 9 июль, шанба куни деб белгиланди

Президент фармонига кўра 2022 йилда Қурбон ҳайити муносабати билан камида тўрт кун дам олинади:

  • 2022 йил 9 июль – шанба (Қурбон ҳайити байрами)
  • 2022 йил 10 июль – якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни)
  • 2022 йил 11 июль – душанба (қўшимча ишланмайдиган кун)
  • 2022 йил 12 июль – сешанба (қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни)
қизил билан дам олиш кунлари, яшил билан кўчирилган иш кунлари белгиланган

манба

Кредит тарихи нима? Уни қандай билса бўлади?

Кредит тарихи нима?

Кредит тарихи – бу шахснинг умр давомида банклар, микрокредит ташкилотлари, ломбардлар, лизинг компаниялари, дўвонларнинг кредит хизматларидан фойдаланганлиги тўғрисидаги маълумотлардир. Кредит тарихида сизнинг қачон қайси ташкилотдан қанча миқдорда қарз олганингиз ва уни қандай тўлаганингиз, қарз сўндиришидаги кечикишлар, ёки муаммолар тўғрисида батафсил маълумот бўлади. Бошқача қилиб айтганда кредит тарихи бу сизнинг молиявий интизомингизга баҳо деса ҳам бўлади.

Кредит тарихи қаерда ишлатилади?

Сизнинг кредит тарихингизга асосан сизнинг молиявий ҳолатингиз, қарзни ўз вақтида қайтара олиш қобилиятингиз баҳоланади.

Кредит тарихи асосида қарздорларнинг рейтинги тизими (скоринг) шакллантирилади.

Кредит скоринги – бу Сизнинг кредитни тўлай олиш қобилиятингизни баллар орқали баҳолаш тизимидир. Ушбу баллар сизнинг муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд ёки йўқлиги (просрочка), даромадларингиз, юритаятган фаолият турингиз, сизнинг ёшингиз ва турмуш ҳолатиниг, ва яна бошқа бир неча омиллар асосида тўпланади.

Скорингда юқори баллга эга бўлишлик сизнинг кредит олишингиз эҳтимолини шунчалик оширади.

Кредит тарихини қаердан билиб олсам бўлади?

  1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) портал орқали кредит тарихини билиб олиш имкони мавжуд
    • Бунинг учун ЯДИХПдаги «Кредит тарихини олиш» бўлимига ўтасиз
    • керакли маълумотларни тўлдирасиз (яшаш ҳудуди, паспорт маълумотлари, телефон рақам)
    • тўловни амалга оширасиз
  2. Кредит-ахборот таҳлилий маркази сайти орқали билиб олишингиз мумкин

Хизматдан фойдаланиш нархи йилига бир марта бепул, бир мартадан зиёд фойдаланиш 2021 йил 16 июнь ҳолатида 12 680 сўмни ташкил этади.

Ёшлар ва хотин-қизларга имтиёзли микрокредитлар ажратилмоқда

Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси Fursat ишга тушурилди

Bitcoin нима ва нархи қанча?

Bitcoin рақамли валюта бўлиб, унинг қоғоз эквиваленти йўқ. Bitcoin ҳеч ким томонидан тартибга солинмайди ва унинг тизими ҳар қандай Интернет фойдаланувчиси учун тўлиқ шаффофдир. Оддий сўзлар билан Bitcoin рақамли пул. Жисмоний жиҳатдан, бу валюта мавжуд эмас, фақат бир нечта битсоинс борлигини ва уларни қаэрга ўтказишини қайд этадиган махсус электрон регистрлар мавжуд. Ушбу журналлар блокчейнлар деб аталади. Bitcoin, шунингдек, Visa ва MasterCard каби крипто валютаси ёки электрон тўлов тизими деб номланади.

Bitcoin нархини қаердан билса бўлади?

Bitcoin нархини билиш https://coinmarketcap.com/ сайтидан фойдалананиш мумкин. У ерда нафақат Bitcoin (BTC) балки эфир (Ethereum ETH), Рипл (Ripple XRP) каби бошқа криптовалюталар нархларини ҳам кўришингиз мумкин.

2021 йил 21-май ҳолатида Bitcoin нархи

Bitcoin қандай кўринишда бўлади?

Bitcoin крипто валютаси ҳар ким ўзи компьютерида ўрнатиши мумкин бўлган ҳамёнда сақланади. Bitcoin манзили – 34 лотин ҳарфлари ва рақамлардан иборат тўпламдир. Шунингдек у QR-код кўринишида ҳам бўлиши мумкин.

Bitcoin ва олтин

Кўп одамлар биткоинни олтиннинг электрон аналоги деб аташади, чунки қимматбаҳо металл сингари крипто валютаси чекланган миқдорда мавжуд. Вақт ўтиши билан биткоинга эга бўлиш тобора қийинлашмоқда, бунинг учун янада кўпроқ ҳисоблаш кучи талаб қилинмоқда. Эҳтимол, бу ягона ўхшашликдир.

Оддий валютадаги фарқи

Биткоинларнинг оддий валютадан фарқи шундаки, регистрлар марказда банкларда ва тўлов тизимларида сақланмайди, балки бир вақтнинг ўзида эгалари ўзлари учун махсус дастурларни ўрнатган барча компьютерларда сақланади. Биткоинлар тарихи билан бўлган операцияларни барча кўриши мумкин.

Bitcoin га ўхшаш крипто-валюталар

Айни пайтда крипто-валюталарнинг кўп турлари мавжуд (1000 дан ортиқ), улар альткоинлар деб ҳам номланади. Вақти-вақти билан, баъзилари пайдо бўлади, рақобатдош бўлолмаганлари йўқоли кетишади, лекин биткоин барчани ишончини қозонди.

Афзалликлари:

  • сизнинг биткоин ҳисоб қайдномангиз бошқа тўлов тизимларидаги ҳисоблардан фарқли ўлароқ ҳеч ким томонидан блокланмайди;
  • шунга ўхшаш ҳисоб қайдномасидан исталган жойда фойдаланишингиз мумкин;
  • битимларнинг номаълумлиги ва шаффофлиги туфайли барча операциялар оммавий журналда исталган кишига кўринади;
  • сизнинг ҳисоб қайдномангиз ҳеч қандай тарзда шахсий маълумотларингизга боғлиқ эмас.

Камчиликлари:

  • биткоиннинг нархи тезда ўзгариши ёки ҳатто йўқ бўлиб кетиши мумкин, чунки у ҳеч қандай расмий давлат валютасига боғлиқ эмас;
  • биткоиндан товар ва хизматлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланадиган истеъмолчилар ҳуқуқлари Европа Иттифоқи қоидалари билан ҳимояланмаган;
  • ҳамёндан йўқолган кодларни тиклаш мумкин эмас.

Биткоиннинг асосий афзаллиги:

Битсоин ишлаб чиқувчилари ўз хизматлари учун комиссия оладиган банк ёки тўлов тизими каби воситачилар билан боғлиқ муаммолардан қочишингиз мумкин бўлган тизимни ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди. Бунга ҳар бир фойдаланувчи тўғридан-тўғри бошқа фойдаланувчига пул ўтказиши мумкин бўлган технология эришилади.

Bitcoin ни сохталаштириш мумкинми?

Биткоин регистрлари криптография билан ҳимояланган. Бир вақтнинг ўзида уларнинг барчасини сохталаштириш мумкин эмас. Биткоин бу маънода жуда хавфсиздир. Бироқ, бир хил биткоинлар билан икки марта тўлашга эришилган.

ЯИДХП нима?

ЯИДХП – бу интернет тармоғи орқали фойдаланувчиларга Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотлари томонидан  кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этувчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz). Ягона портал (ЯИДХП) давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг учун мўлжалланган.

Ягона порталнинг асосий вазифалари:

  • фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият бериш;
  • фойдаланувчиларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш;
  • фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;
  • давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш;
  • «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий ахборот технологияларини жорий этишда кўмаклашиш.

ЯИДХПда шахсий кабинетга OneID (id.egov.uz) тизимида авторизациядан ўтиш орқали кириш мумкин. Агар OneID тизимида шахсий саҳифангиз бўлмаса, рўйхатдан ўтилади.

OneID тизимида рўйхатдан ўтиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти (ID карта) ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси бўлиши лозим. Бу ҳақида батафсил бу ерда ўқишинингиз мумкин.

1000 сўмлик купюралар муомаладан чиқарилиши ростми?

Марказий банкнинг нақд пул муомаласи бошқармаси 1000 сўмлик купюраларни муомаладан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Бугунги кунда пул купюралари муомалага асосан банкоматлар орқали чиқарилмоқда. Банкоматларда йирик номиналдаги купюралар жойлаштирилганлиги сабабли 1000 сўмлик купюралар миқдори камайиб бормоқда. Бироқ 1000 сўмлик купюралар ҳанузгача чоп этилиб, талабларга биноан муомалага киритилмоқда. Бу табиий жараён, муомаладаги банкноталар сони талабга, шунингдек товарларга қараб камаяди.

Банкоматларда 1000 сўмлик банкноталар жойлаштирилмайди?

Банкоматнинг сиғими чекланган, аммо банкоматлар имкон қадар кўпроқ одамларга хизмат қилиши лозим. Пуллар тез тугаб қолмаслиги учун банкноталар асосан катта номиналда жойлаштирилади.

Марказий банк 1000 сўмлик векселларни муомаладан олиб қўймайди. 1000 сўмлик купюралар 2001 йилда муомалага чиқарилган ва ҳанузгача амал қилади. Табиийки, ушбу банкноталар аҳоли томонидан фаол ишлатилиши туфайли ташқи кўриниши тезда ёмонлашиб қолади. Давлат эски банкноталарни янгиларига оддий ва мунтазам равишда алмаштириш туради ва улар муомиладан чиқарилмайди.

Нақд пуллар қачон яроқсиз ҳисобланади?

Марказий банкнинг Нақд пул муомаласи департаменти қандай ҳолатларда нақд пуллар яроқсиз ҳисобланиши ва пул муамоласида қабул қилинмасилиги ҳақидам маълумот берди.

Қандай пуллар тўловга яроқли ҳисобланади ва қабул қилинади?

Шикастланиш тури ва жойлашишидан қатъи назар, банкнот тўлиқ ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисми сақланиб қолинган пуллар яроқли ҳисобланади. Жумладан:

  • ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилишлар, сийқаланишлар, доғлар, ёзувлар мавжуд бўлган пуллар;
  • йиртилган ва елимланган пуллар;
  • бўёқ моддалари ва кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар ҳам.

Бир-бирига елимланган пуллар яроқли ҳисобланадими?

Агарда елимланган банкнот қисмлари битта банкнотга тегишли бўлса, яъни серия, рақамлари бир хил бўлганда “яроқли пул” сифатида тўловга қабул қилиниши лозим.

Эскирган пулларни банкларда алмаштириб олиш мумкинми?

“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунида банклар шикастланган пулларни қоидаларга мувофиқ чекловларсиз алмаштириб бериши қайд этилган.

Банкларда қоғоз пулларни кичик қийматдаги купюралар ва тангалар кўринишида алмаштириб олиш мумкинми?

Марказий банк маҳаллий банкларни тангалар билан таъминлаб боради, шу туфайли фуқаролар ва савдо шохобчалари банклардан қоғоз пулларни ҳеч қандай тўловсиз ёки воситачилик ҳақисиз кичик қийматдаги купюралар ва тангалар кўринишида айирбошлашни олишлари мумкин. Бундан ташқари, савдо шохобчалари ҳисоб рақамларидаги маблағлар доирасида нақд пулларнинг бир қисмини танга кўринишида олсалар ҳам бўлади.

Нақд пулларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун асосан нималарга эътибор қаратиш керак?

Пулларнинг ҳақиқийлигини ушбу ҳимоя элементлари орқали аниқлаш мумкин:

  • Ҳимоя ипидан. Мисол учун, 100 000 сўмликларда “3D” эффектли ҳимоя ипи ўтказилган;
  • Бармоқ учлари билан ушлаб кўрилганда сезиладиган бўртиб турувчи тасвирлардан;
  • Маълум қиялик бурчаги остида қаралганда, рангини ўзгартирувчи тасвирлардан(нақш ёки рақам кўринишида) пайқалади.

Сохта купюралар билан фуқаро кимга мурожаат қилиши зарур?

Фуқаро қўлига шубҳали ёки сохта бўлган пуллар келиб тушганда уларни ҳақиқатда қалбаки эканлигини аниқлаш ҳамда келгусида уларга қонуний баҳо бериш мақсадида тижорат банкларига топшириши тавсия этилади. 3028-сон “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома”да белгиланганидек ушбу пуллар керакли органларга топширилади ва экспертиза ўтказилади.

Вақт ўтиб нақд пуллар муомаладан чиқиши мумкинми?

2020 йил давомида муомалага чиқарилган нақд пуллар ҳажми 1,6 трлн. сўмга, бошқача сўз билан айтганда 5,8 фоизга кўпайди. Ўтган йили банклар кассаларига келиб тушган нақд пуллар ҳажми эса 179,9 трлн. сўмни ташкил этиб, бу 2019 йилга нисбатан 26 фоизга кўп. Шунингдек банклардан 25 фоизга кўпроқ 180,2 трлн. сўмлик нақд пуллар берилди. Ушбу кўрсаткичлардан келиб чиқган ҳолда шуни айта оламизки, сўнгги йилларда нақд пуллар аксинча ошиб бормоқда.

Ҳақиқий доллар купюрасини қандай ажратиш мумкин?

Самарқанддаги «долларфуруш»ларга лицензия бериш кўриб чиқилмоқда

ЭРИ олиш тартиби билан танишамиз

Электрон рақамли имзо бу электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини, маълум бир шахсга мансублигини ва таркибининг ўзгармаслигини тасдиқловчи электрон рақамли белгилар мажмуасидир.

Электрон рақамли имзони:

ЭРИни Ягона интерактив Давлат хизматлари портали орқали олиш

Ягона интерактив Давлат хизматлари портали орқали ЭРИ олиш учун энг аввало шахсий кабинетингизни очинг. Электрон калит олиш бўлимига ўтинг, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) ва телефон рақамингиз тўғрилигига ишонч ҳосил қилинг. Сўнг, смс орқали тақдим этилган махсус кодни киритинг.

Кейинги саҳифада паспортингиз сурати ва намунада кўрсатилган расмингизни юкланг. Электрон рақамли имзони қаерда сақлаб қолишингизни белгиланг. Бунинг учун С дискида янги папка яратиш керак бўлади, сўнг калит сўз яратинг ва уни тасдиқланг.

Кейинги босқичда ариза битими билан танишиб чиқиб, сўровингизни жўнатинг. Юқорида яратган калит сўзингизни киритинг. Давлат божини тўлашда ўзингизда қўлай бўлган усулни танлашингиз мумкин.

Аризангиз 1 иш куни ичида кўриб чиқилиб, сизга смс тарзида хабар берилади. Ягона интерактив Давлат хизматлари порталидаги аризалар бўлимида сертификатингиз кўздан кечиргач, калит сўз билан тасдиқланг. Электрон имзони С дискидаги олдинроқ яратилган папкадаги ҳужжат орқали олишингиз мумкин.

Uzmobile тариф режалари билан танишинг

UzbektTelekom таркибидаги Uzmobile компанияси тарифлари билан қуйида танишинг.

Uzmobile интернет-пакет кодлари

ПакетНархиUSSD9999 рақамига SMS
500 MB10 000 so‘m*111*1*9*1#1031
1 500 MB14 000 so‘m*111*1*9*2#1032
3 000 MB18 000 so‘m*111*1*9*3#1033
5 000 MB25 000 so‘m*111*1*9*4#1034
8 000 MB35 000 so‘m*111*1*9*5#1035
12 000 MB50 000 so‘m*111*1*9*6#1036
20 000 MB65 000 so‘m*111*1*9*7#1037
30 000 MB75 000 so‘m*111*1*9*8#1038
50 000 MB85 000 so‘m*111*1*9*9#1039
75 000 MB110 000 so’m*111*1*9*10#1040

“Street” тариф режаси

“Street” 

  • Қўнғироқлар: Ўзбекистон бўйича 750 дақиқа, тармоқ ичида 1 500 дақиқа;
  •  Интернет: 6 500 MB;
  •  SMS: Ўзбекистон бўйича 750 SMS;
  • Ойлик абонент тўлови: 39 900 сўм.
  • Тарифга ўтиш: *111*1*11*1*1# 

“Street Ugrade” (лимитлар 3 ойга берилади)

  • Қўнғироқлар: Ўзбекистон бўйича 3 000 дақиқа, тармоқ ичида 6 000 дақиқа (3 ойга);
  •  Интернет: 26 000 МБ (3 ойга);
  •  SMS: 3 000 SMS (3 ойга);
  • 3 Ойлик абонент тўлови: 119 700 сўм
  • Тарифга ўтиш: *111*1*11*4*1#

Uzmobile VIP, Uzmobile 1200, Uzmobile 4000, Flash, Royal тарифларидан ўтиш – 4 200 сўм; «Ishbilarmon» дан 10000 сўм, қолган тарифлардан ўтиш бепул.

“Flash” тариф режаси

“Flash” 

  • Қўнғироқлар: Ўзбекистон бўйича 1 500 дақиқа, тармоқ ичида 2 000 дақиқа;
  •  Интернет: 16 000 MB;
  •  SMS: Ўзбекистон бўйича 1 500 SMS;
  • Ойлик абонент тўлови: 69 900 сўм.
  • Тарифга ўтиш: *111*1*11*1*1# 

“Flash Ugrade” (лимитлар 3 ойга берилади)

  • Қўнғироқлар: Ўзбекистон бўйича 6 000 дақиқа, тармоқ ичида 8 000 дақиқа (3 ойга);
  •  Интернет: 64 000 МБ (3 ойга);
  •  SMS: 6 000 SMS (3 ойга);
  • 3 Ойлик абонент тўлови: 209 700 сўм
  • Тарифга ўтиш: *111*1*11*5*1#

Uzmobile VIP, Uzmobile 1200, Uzmobile 4000, Royal тарифларидан ўтиш – 4 200 сўм; «Ishbilarmon» дан 10000 сўм, қолган тарифлардан ўтиш бепул.

“Onlime” тариф режаси

  • Қўнғироқлар: Ўзбекистон бўйича 1 000 дақиқа, тармоқ ичида 2 000 дақиқа;
  •  Интернет: 10 000 MB;
  •  SMS: Ўзбекистон бўйича 1 000 SMS;
  • Ойлик абонент тўлови: 69 900 сўм.
  • Тарифга ўтиш: *111*1*11*6#

Flash», «Royal», «Street Upgrade», «Flash Upgrade», «Komfort», «Salom Plus», «Uzmobile VIP», «Uzmobile 1200», «Uzmobile 4000» тарифларидан ўтиш – 4 200 сўм; «Ishbilarmon» дан 10000 сўм, қолган тарифлардан ўтиш бепул.

Humans тарифлари билан танишинг

“Royal” тариф режаси

  • Қўнғироқлар: чексиз
  • Интернет: чексиз, 100 000 MB гача тўлиқ тезликда, кейин тезлик 128 кб/с гача пасайади;
  •  SMS: 5 000 SMS;
  • Ойлик абонент тўлови: 149 900 сўм.
  • Тарифга ўтиш: *111*1*11*3*1#, тарифга ўтиш бепул

«Ishbilarmon» тариф режаси

  • Қўнғироқлар: чексиз;
  • Интернет: 25 000 MB;
  • SMS: 3 000 SMS;
  • Ойлик абонент тўлови: 99 900 сўм;
  • Тарифга ўтиш: *111*1/2/3*11*10#, тарифга ўтиш бепул

Uzmobile VIP, Royal тарифларидан ўтиш – 10 000 сўм, қолган тарифлардан ўтиш бепул.

«Oddiy 10» тариф режаси

  • Қўнғироқлар: 10 минут;
  • Интернет: 10 MB;
  • SMS: 10 SMS;
  • Ойлик абонент тўлови: 10 000 сўм;
  • Лимитдан ташқари 1 минут, 1 смс, 1 мб интернет 10 сўмдан тарифланади;
  • Тарифга ўтиш: *111*1/2/3*11*10#, тарифга ўтиш бепул

Uzmobile VIP, Royal тарифларидан ўтиш – 10 000 сўм, қолган тарифлардан ўтиш бепул.

«Maktab» тариф режаси

  • Қўнғироқлар: Ўзбекистон бўйича 200 дақиқа, тармоқ ичида 500 дақиқа;
  • Интернет: 5 000 MB;
  • SMS: 500 SMS;
  • Ойлик абонент тўлови: 29 900 сўм;

«Ta’lim» тариф режаси

  • Қўнғироқлар: Ўзбекистон бўйича 300 дақиқа, тармоқ ичида 1000 дақиқа;
  • SMS: 500 SMS;
  • Ойлик абонент тўлови:
    • Интернет: 5 000 MB, 26 600 сўм, *2251*1#;
    • Интернет: 8 000 MB, 32 800 сўм, *2251*2#;
    • Интернет: 12 000 MB, 40 000 сўм, *2251*3#;

Flash, Flash Upgrade, Komfort, Onlime, Royal, Street, Street Upgrade, Uzmobile VIP тарифларидан ўтиш – 4 200 сўм, Ishbilarmon тарифидан – 10 000 сўм, қолган тарифлардан ўтиш бепул.

«Bolajon» тариф режаси

  • Қўнғироқлар: 200 дақиқа;
  • SMS: 200 SMS;
  • Интернет: 2 000 MB (ZiyoNet тармоғи учун);
  • Ойлик абонент тўлови: 18 000 сўм;

Flash, Flash Upgrade, Komfort, Onlime, Royal, Street, Street Upgrade, Uzmobile VIP тарифларидан ўтиш – 4 200 сўм, Ishbilarmon тарифидан – 10 000 сўм, қолган тарифлардан ўтиш бепул.

Ucell тариф режалари билан танишинг

Mobi.uz тарифлари

Beeline тарифлари билан танишинг