Алимент ундириш тартиби кандай, муддати ва миқдори қанча?

Оила кодексининг V бўлим, 14 боби билан алимент мажбуриятлари тартибга солинади. Унга кўра:

Алимент қандай тартибда ундирилади?

Болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Алимент мажбурияти ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суд ҳужжатига асосан ундирилади.

Алимент қачондан бошлаб ундирилади?

  • Алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб;
  • Таъминот олиш чоралари судгача кўрилган, бироқ алимент тўловчи шахс уни тўлашдан бош тортганлиги аниқланса, судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ўтган уч йиллик давр учун алимент ундирилиши мумкин.

Алимент қачонгача ундирилади?

  • бола 18 ёшга етгунга қадар
  • вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларга алимент ундирилиши мумкин

Алимент қанча миқдорда ундирилади?

Алимент суд томонидан белгиланганда ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:

  • бир бола учун – тўртдан бир қисми
  • икки бола учун – учдан бир қисми
  • уч ва ундан ортиқ бола учун – ярмиси миқдорида ундирилади

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак!

  • Агар алимент тўловчи ишламаса, алимент ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади
  • Бола учун алимент у вояга етгунига қадар кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин
  • Боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатлар суд ҳужжатига асосан қатъий суммада ундирилиши мумкин
  • Алимент тўловчининг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин
  • Бола давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлса, суд тўлаётган алимент миқдорини камайтириши ёки ота (она)ни алимент тўлашдан озод қилиши мумкин

Болага алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаш қуйидагиларга сабаб бўлади:

  • Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинади
  • Маъмурий жавобгарликка тортилади: 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олиш ёки БҲМнинг 20 баравари миқдорида (4 460 000) жарима
  • Жиноий жавобгарликка тортилади: 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Йўл қоидасини бузганлик учун жарима миқдорлари

Охирги янгиланиш 31.05.2022 й., базовий ҳисоблаш миқдори (БҲМ): 300 000 сўм

Қоидабузарлик туриМЖтКнинг тегишли моддасиЖарима – БҲМдаЖарима – сўмда
1Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташиш хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги125-модда, 1-қисм0.5150 000 cўм
2Ҳайдовчиларнинг  белгиланган тартибда  рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган ёхуд фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бўлган ёки конун ҳужжатларида белгиланган тартибда фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланадиган болғача билан жихозланмаган, ўт ўчиргич, тиббёт қутичаси, аврия ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган, худди шунингдек ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шунингдек шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариши125-модда, 2- қисм0.5150 000 cўм
3Ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши125-модда, 3-қисм1300 000 cўм
4Ҳайдовчиларнинг шаҳарлараро ва халқаро йўловчи ташишни амалга оширадиган автобусларни назорат асбобларисиз (тахографларсиз) ёки тахографларни ўчирган ҳолда бошқариши125-модда, 4-қисм3900 000 cўм
5Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш125-модда, 5-қисм51 500 000 cўм
6Давлат рақам белгиси ясама ёки ўзга усулларда ўзгартирилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш125-модда, 6-қисм103 000 000 cўм
7Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда улардан фойдланиш шартларига мувофиқ келадиган тарзда махсус жиҳозламаган жойда сақлаш125-1-модда, 1-қисм (фуқаро)1300 000 cўм
125-1-модда,
1-қисм (мансабдор шахс)
2600 000 сўм
8Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш ва юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш125-1-модда, 1-қисм (фуқаро)103 000 000 cўм
125-1-модда, 1-қисм (мансабдор шахс)154 500 000 cўм
9Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно  126-модда, 1-қисм257 500 000 cўм
10Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса126-модда, 2-қисм4012 000 000 cўм
11Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш  127-модда, 1-қисм1300 000 cўм
12Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш127-модда, 2-қисм (фуқаро)1-3300 000 cўмдан – 900 000 cўмгача
127-модда, 2-қисм (мансабдор шахс)3-5900 000 cўмдан – 1 500 000 cўмгача
13Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги, одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга лойқа сачратиши128-модда, 1-қисм0.5150 000 cўм
14Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш128-модда, 2-қисм1300 000 cўм
15Худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш128-модда, 3-қисм3900 000 cўм
16Худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш128-модда, 4-қисм41 200 000 cўм
17Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши128-1-модда, 1-қисм3900 000 cўм
18Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш128-1-модда, 2-қисм41 200 000 cўм
19Транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш128-2-модда, 1-қисм1300 000 cўм
20Транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш128-2-модда, 2-қисм2600 000 cўм
21Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса128-2-модда, 3-қисм3-5900 000 cўмдан – 1 500 000 cўмгача
22Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши128-3-модда, 1-қисм1300 000 cўм
23Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши128-3-модда, 2-қисм51 500 000 cўм
24Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши128-3-модда, 3-қисм92 700 000 cўм
25Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши128-3-модда, 4-қисм154 500 000 cўм
26Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёки транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши ёхуд транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор ошириб юбориши128-3-модда, 5-қисм257 500 000 cўм
27Светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқлари ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириш128-4-модда, 1-қисм0.5150 000 cўм
28Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши128-4-модда, 2-қисм2600 000 cўм
29Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ўша ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса128-4-модда, 3-қисм51 500 000 cўм
30Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ўша ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо икки марта қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса128-4-модда,  4-қисмбошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум
31Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш128-5-модда, 1-қисм51 500 000 cўм
32Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши128-5-модда, 2-қисм103 000 000 cўм
33Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш128-5-модда, 3-қисм257 500 000 cўм
34Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши128-6-модда, 1-қисм3900 000 cўм
35Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса128-6-модда, 2-қисм51 500 000 cўм
36Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни икки марта маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса128-6-модда, 3-қисм103 000 000 cўм
37Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса128-6-модда, 4-қисм154 500 000 cўм
38Мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши129-модда, 1-қисм3900 000 cўм
39Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш129-модда, 2-қисм51 500 000 cўм
40Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши130-модда, 1-қисм3900 000 cўм
41Худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этиш130-модда, 2-қисм51 500 000 cўм
42Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши131-модда, 1-қисм257 500 000 cўм
43Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса131-модда, 2-қисм4012 000 000 cўм
44Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш131-модда, 3-қисм257 500 000 cўм
45Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса (базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этиш). Анча миқдордаги моддий зарар деганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдоридан ошиб кетган зарар тушунилади.133-модда72 100 000 cўм
46Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса134-модда41 200 000 cўм
47Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи ни берувчи ҳужжатлари, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, шунингдек, транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, траснпорт воситалари эгаларини фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси (шубу Кодекс 135-1-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно), қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси, юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани алмаштириш ёки йўқолган гувоҳнома ўрнига бошқасини бериш ҳолларини истисно қилган ҳолда, гувоҳнома олган пайтдан эътиборан икки йиллик давр бундан мустасно) ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек ишончномаларни, транспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ва ижарага бериш шартномаларини рўйхатдан ўтмасдан (ҳисобга қўймасдан) траснпорт воситаларини бошқариш135-модда, 1-қисм1300 000 cўм
48Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши, худди шунингдек бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши135-модда, 2-қисм51 500 000 cўм
49Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши135-модда, 3-қисм103 000 000 cўм
50Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларида назарда тутилмаган фойдаланиш даврида транспорт воситаларини бошқариш, худди шунингдек фақат мазкур суғурта полисларида кўрсатилган ҳайдовчилар айни шу транспорт воситаларини бошқариши тўғрисида мазкур суғурта полисларида назарда тутилган шартларни бузган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш135-1-модда, 1-қисм1300 000 cўм
51Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қонунда белгиланган мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилмаслиги, худди шунингдек, агар бундай мажбурий суғурта қилинмаганлиги олдиндан аён бўлса, транспорт воситаларини бошқариш135-1-модда,  2-қисм (фуқаро)1300 000 cўм
135-1-модда, 2-қисм (мансабдор шахс)3900 000 cўм
52Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлиги ёки маст эмаслигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши136-модда, 1-қисм154 500 000 cўм
53Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса136-модда, 2-қисм309 000 000 cўм
54Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши136-модда, 3-қисм3900 000 cўм
55Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши137-модда  30  9 000 000 cўм
56Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги138-модда, 1-қисм0.390 000 сўм
57Ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш138-модда, 2-қисм0.5150 000 cўм
58Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши, авария ҳолатини вужудга келтирса138-модда, 3-қисм1300 000 cўм
59Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш138-модда, 4-қисм1300 000 cўм
60Мопед, велосипед ҳайдовчининг, уловли аравани бошқариб борувчи шахснинг алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши138-модда, 5-қисм3900 000 cўм
61Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқариш, транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланилиши учун масъул бўлган мансабдор шахсларга жарима солиш139-модда, 1-қисм (мансабдор шахс)3900 000 cўм
62Носозлиги бўлган ёки муайян шартлар туфайли транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини йўлга чиқариш139-модда, 2-қисм (мансабдор шахс)51 500 000 cўм
63Алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш, мансабдор шахсларга жарима  140-модда (мансабдор шахс)154 500 000 cўм
64Ҳайдовчиларнинг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларидан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиши141-модда2-5600 000 cўмдан – 1 500 000 cўмгача
65Йўлларга, темир йўлдан ўтиш жойларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи бошқа иншоотлар ёки техник воситаларга шикаст етказиш, шунингдек йўл ҳаракатига қасддан халал бериш, шу жумладан йўл қопламасини ифлослантириш йўли билан халал бериш, худди шунингдек автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, автомобиль йўлида ишларни амалга ошириш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик, шунингдек йўлларни сақлаш қоидаларини  бузиш147-модда, 1-қисм (фуқаро)103 000 000 cўм
66Йўл белгиларини ўрнатиш, йўлларни, темир йўлдан ўтиш жойлари ва бошқа йўл иншоотларини ҳаракат учун хавфсиз ҳолда сақлаш қоидаларини бузиш ёки йўлнинг айрим қисмларидан фойдаланиш ҳаракат хавфсизлигига таҳдид этадиган пайтда уларда ҳаракатни ўз вақтида таъқиқлаш ёки чеклаш чораларини кўрмаслик147-модда, 2-қисм (мансабдор шахс)154 500 000 cўм

Таълим кредитларида кандай имтиёзлар мавжуд?

Узбекистон Республика Вазирлар Махкамаси  2001 йил 26 июлдаги 318-сон карорига кура таълим кредити буйича куйидаги имтиёзлар мавжуд:

  • банклар томонидан чин етимлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари учун — 0% ставкаси асосида таълим кредитлари берилади
  • кам таъминланган оила талаба-фарзандлари учун – таълим кредити қўшилган фоизлар суммасининг 50% кисмини Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўланади
  • муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган давр учун талабадан кредитлари фоизи ундирилмайди

Бундан ташкари 2020 йил 1 январдан таълим кредитлари фоиз харажатларининг бир қисмини «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш йулга куйилган.

Кредит, ипотека янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боринг.

Овердрафт кредити – бу нима?

Овердрафт – бу банк мижозининг иш хаки туланадиган картасига тақдим этиладиган кредит булиб, бунда бериладиган кредит микдори ойлик маошга кура маълум бир лимитга эга. Картангиздан харидга килаятганингизда, етмаган маблаг тўлов очилган кредит лимити ҳисобидан ечилади. Кейинчалик ҳисобга тушадиган пуллар қарздорликни ёпиш учун ечиб олинади.

Кулайликлари:

  • исталган вактда фойдаланса булади
  • кафиллар ва гаров керак эмас
  • кушимча карта очилмасдан, иш хакки картангизга расмийлаштирилади
  • карздорлик карта маблагидан автоматик сундирилади
  • кредит лимитидан фойдаланмагунизча кредит фоизлари ва кушимча харажатлар ёзилмайди
  • кредит тарихига кушимча ижобий баллар йигиш имкониятини беради

Кредит янгиликлари ва валюта курсларини телеграм каналимизда кузатиб боришингиз мумкин.

Кимларга ва қандай тартибда ипотека кредитига субсидия ажратилади?

Субсидия ўзи нима?

Ипотека субсидияси – ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқарога бериладиган маблағлардир.

Янги тартиб асосида уй-жой сотиб олишдаги субсидия масаласига боғлиқ бази саволларга Марказий Банк мутахассиси жавоб берди:

  • Кимларга берилади?
    • кам таъминланган, уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.
  • Қайси турдаги уй-жой учун?
    • бирламчи бозордан сотиб олинадиган уй-жойлар учун
  • Бошланғич бадал учун бериладиган субсидия қанча миқдорда ва қандай кўринишда тақдим этилади?
    • уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида берилади
  • Фоиз учун субсидия қанча миқдорда ва муддатга тақдим этилади?
    • Қишлоқ ва шаҳарларда биринчи 5 йил давомида ипотека кредити учун фоиз тўловларини қоплаш учун 10 фоиздан
    • Тошкент шаҳрида 12 фоиздан ошган қисми учун ҳар ойнинг 25-санасигача берилади
  • Субсидия олиш учун ариза топширган шахс сўровини кўриб чиқиш учун қанча ҳақ тўлаши лозим?
    • уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида маълумотлар истисно тариқасида бепул амалга оширилади.
  • Уй-жой харид қилишда субсидия олиш бўйича қарор қанча муддатга амал қилади?
    • субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома календарь йил якунига қадар амал қилади.
    • ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра, 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади
  • Хозирда хорижий давлатда меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб боряпман, уй-жойга этиёжманд оиламиз. Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун субсидия олсам бўладими?
    • субсидия олиш тўғрисидаги аризани меҳнат мигрантлари номидан унинг оила аъзолари бериши мумкин
  • Иккиламчи бозордан квартира сотиб олиш учун субсидия олсам бўладими?
  • Илгари кредит олган шахслар бошланғич бадал ёки фоиз учун субсидия олиши мумкинми?
    • Илгари арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидиялар олган оила аъзолари (эри, хотини)нинг такрорий мурожаат этганда субсидия тўланиши рад этилиши мумкин.
    • потенциал қарз олувчиларга ўрнатилган мувофиқлик мезонларига жавоб берадиган, қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан юқори бўлмаган, ипотека кредитини ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлмаган шахслар янги тартиб асосида ипотека кредитлари олиши мумкин.

Маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки сайти ва телеграм каналидаги маълумотлари асосида тайёрланди.

2020-йилда абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш тартиби

2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентлардан хужжат кабул килиш 20 июнидан 20 июлига қадар онлайн тарзда булиб утади.

Олдинги ўқув йилларида таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баробари миқдорида (хозирги холатда 111 500 сум) йиғим ундирилади (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно).

Кириш тест синовлари таълим йўналишига караб иккита фандан ўтказилади, абитуриентлар 5 тагача таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

Бунинг учун Давлат тест марказининг расмий веб-сайти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали махсус форма тулдирилади.

Бу тугрисида Huquqiy axborot телеграм канали куйидаги инфографикни такдим этди:

Ўзбекистонда ипотека кредити шартлари ўзгарди

Фото УзА

Ҳукумат томонидан ипотека кредити шартларига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (784-сон, 18.09.2019 й.) деб хабар берди Huquqiy ahborot канали

Арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 20 йилга берилади

Якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик (2020 йил 1 январдан 1 йиллик) имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади. Ҳозиргача 6 ойлик имтиёзли давр билан 15 йилгача берилаётган эди.

Арзон уй-жой таснифи

Ўлчами 0,02 га бўлган ерда жойлашган бир қаватли 3 хонали арзон уйлар ва 4 қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар арзон уй-жой ҳисобланади.

Ипотека кредити миқдори

Ипотека кредити миқдори арзон уй-жой қийматининг 90 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.

Кредит олиш учун юқори ёш чегараси

Бундан ташқари, ипотека кредити 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади (ҳозирга қадар бундай кредит олиш учун юқори ёш чегараси белгиланмаган).