Лизинг нима ва уни қандай расмийлаштириш мумкин?

Юридик шахсларга тадбиркорлик жиҳозлари ва автомобиллар учун тақдим этиладиган лизинг нима эканлиги ва у кимларга тақдим этилиши ҳақида батафсил билиб оламиз.

Оддий қилиб айтганда, лизинг бу узоқ муддатли ижара тури ҳисобланади. Аммо, оддий ижарадан фарқли равишда, муддат охирида истеъмолчиларда лизингга олинган объектларни сотиб олиш имконияти бўлади. Мисол учун, тикув машинасини лизингга олмоқчи бўлган цех ушбу хизмат турини кўрсатувчи компанияга ташриф буюради. Ўз навбатида, компания ўз маблағлари ҳисобига тикув машинасини харид қилади ва уни мижозга маълум миқдордаги тўлов эвазига муддатли фойдаланиш учун топширади. Белгиланган ижара муддати якунланганидан сўнг эса тикув машинасига эгалик қилиш ҳуқуқи бевосита мижознинг номига ўтади.

Лизинг кимлар учун?

Махсус ускуналар, транспорт воситалари, кўчмас мулк ёки бизнес жиҳозларига муҳтож якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар лизингдан фойдаланади. Шунингдек, агар сизга машина зарур бўлса, сиз жисмоний шахс сифатида ҳам лизинг расмийлаштиришингиз мумкин. Лизинг объектлари тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар ва кўчмас мулклар бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ер участкаси, табиий объект ва давлатга тегишли бўлган, ҳамда қонун бўйича эркин муомалага чиқарилмайдиган мулкни лизингга олиш мумкин эмас.

Ўзбекистонда лизинг тўловлари бир неча босқичда амалга оширилади:

  • Бошланғич тўлов – бу одатда товарнинг сотиб олиш нархининг 20-30%ни ташкил этади;
  • Ойлик тўловлар ўз навбатида икки хил шаклда бўлади:
    • Аннуитет – бутун муддат давомида бир хил миқдорда ойлик тўловларни амалга ошириш.
    • Регрессив – тўлов миқдорининг ойма-ой камайиб бориши.

Ижара шартномасини расмийлаштириш учун қайдан тўловлар белгиланган?

Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси орқали ижара шартномасини тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш учун қандайн тўловлар ундирилишига батафсил тўхталиб ўтамиз.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Тарафларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • Ижарага қўйилаётган мулкнинг тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (шартнома, суд қарори, мерос гувоҳномаси, қарор ва ҳоказо) мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтган реестрдан кўчирма ёки автотранспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси;
  • Агар уй, квартира бўлса, доимий яшаш жойи бўйича рўйҳатга олинган вояга етган оила аъзоларининг розилиги, доимий рўйҳатдаги шахслар ҳақидаги маълумотномани нотариус мустақил равишда «Нотариус» АТТ орқали олади;
  • Мулк умумий мулкни ташқил этса, барча мулкдорларнинг розилиги;
  • Мулк гаровга қўйилган бўлса – гаровга олувчининг розилиги;
  • Агар квартира хусусийлаштирилган бўлса, хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилиги, шунингдек ЎзР Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳудудий бошқармаларидан хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
  • Тарафлардан бири юридик шахслар бўлганда, юридик шахс ваколатли органининг қорори, умумий мажлис баённомаси, кузатув кенгашининг қарори, буйруқ ва ҳоказо;
  • Шартнома вакил томонидан амалга оширилса, вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат.

Қандай тўловлар ундирилади:

  • Давлат божи:
ТарафларТўлов миқдори
Хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укаларига ва опа-сингилларига 55 750 сўм
Бошқа жисмоний шахсларга 111 500 сўм
Юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда 223 000 сўм
  • Герб йиғими – 22 300 сўм
  • Ҳуқуқий техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат туриЖисмоний шахслар учун Тарафлардан бири юридик шахс бўлаганда
Тақиқи мавжудлигини текшириш (ҳар битта мулк учун)33 450 сўм55 750 сўм
Тушинтиришлар берганлик учун 11 500 сўм11 500 сўм
Лойиҳа тайёрлаш учун 44 600 сўм111 500 сўм
МИБ бўйича қарздорликни «Нотариус» ААТ орқали текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун)22 300 сўм 22 300 сўм
  • Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат тури Тўлов миқдори
«Нотариус» ААТ орқали маълумот чоп этиш 1 115 сўм (ҳар бир бети учун)
Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видео конференциалоқа хизматини кўрсатиш 44 600 сўм
Нотариал ҳаракатни нотариал идора биносининг ташқарида амалга ошириш 111 500 сўм
Бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномлар ёзиш 11 150 сўм
Нотариал хизмат доираси курьерлик хизмати кўрсатиш 22 300 сўм

«Kundalik» тизими қандай ишлайди?

Ушбу мақолада Kundalik тизимида рўйҳатдан ўтиш ва фойдаланиш тартибига алоҳида тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

Электрон кундаликка обуна бўлиш қандай ишлайди?

Кундалик фойдаланувчиси электрон кундалик хизматини сотиб олишга қарор қилишидан олдин уни синаб кўриши мумкин. Бунда истеъмолчига маълум вақт ичида тизимдан бепул фойдаланишга рухсат берилади. Синов муддати тугагандан сўнг, фойдаланувчи фақат «Профил» менюсидаги «Созламалар» ва «Кундаликни сотиб олиш» бўлимларига кира олади.

Электрон кундалик қанча туради?

 Синов муддатиОдатийЧегирмали
Нарх09 2008 280
Амал қилиш муддати30 кун365 кун365 кун

Агар оилада 3-тадан ортиқ мактаб ёшидаги болалар тизимда рўйхатдан ўтган бўлса, барча ўқувчиларга 10% чегирмали тариф тақдим этилади.

Kundalik тизимида қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?

Рўйхатдан ўтиш учун, энг аввало, ота-оналар ва ўқувчилар таълим ташкилотидаги маълумотларни тўлдириш бўйича масъул бўлган ходимдан фойдаланувчи логин ва вақтинчалик паролни олишлари зарур. Сўнгра тизимга https://kundalik.com ҳаволаси орқали кирилади. Мактаб маъмурияти томонидан берилган фойдаланувчи номи ва парол орқали тизимга кириш мумкин бўлади. Кейинги қадам рўйхатдан ўтиш саҳифасидаги «Шахсий маълумотлар» ёрлиғига киритилган маълумотларни текшириб бўлгач, «Кейинги» тугмаси босишдир. Якуний қадамда талабларга жавоб берадиган янги парол танлаш керак бўлади.

Паролни қандай ўзгартириш мумкин?

Паролни ўзгартириш учун қуйидаги ҳаракатларни бажаринг:

  • профил «Созламалар»ига ўтинг (аватарнинг ўнг томонида исм фамилияни босинг ва «Созламалар» бандини танланг);
  • профил «Созламалар»ида «Логин ва парол» ёрлиғини босинг;
  • мавжуд паролнинг тўғрисида «Ўзгартириш» сўзини танланг;
  • янги паролни киритинг ва жорий паролни киритиш орқали унинг ўзгаришини тасдиқланг;
  • «Сақлаш» тугмасини босинг.

Таълим ташкилотини қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин?

  • Сайтнинг асосий саҳифасидаги «Уланиш» тугмасини босгандан сўнг очилган шаклда лойиҳадаги «Уқитувчи, ходим» ролини кўрсатинг ва «Кейинги» тугмасини босинг.
  • «Таълим ташкилотларини қидириш» бўлимида сизнинг ташкилотингиз жойлашган туман ёки шахарнинг номини киритишингиз керак бўлади.
  • Аҳоли пунктини танлаганингиздан сўнг, ушбу туман бўйича Тизимда рўйхатдан ўтган таълим ташкилотлари орасидан ўзингизнинг таълим муассасангизни белгиланг.
  • Аризани юборганингиздан сўнг, ёрдам кўрсатиш хизматидан хат кутушингиз лозим. Илова мақуллангандан сўнг рўйхатдан ўтиш учун сизга логин ва парол юборилади.
  • Олинган маълумотлар ёрдамида фаоллаштириш ва созлаш устасининг барча босқичларидан ўтинг.

Аҳоли пункти рўйхатда йўқ. Нима қилиш керак?

Агар ташкилот жойлашган аҳоли пункти тизимда бўлмаса, у ҳолда ариза тўлдиришда энг яқин аҳоли пунктини танланг ва изоҳларда ташкилот жойлашган манзлини тўлиқ кўрсатинг.

Иккинчи болани қандай қўшиш мумкин?

Тизимда иккинчи ва ундан кейинги болалар билан профилларни бо-лаш учун, ота-она таълим ташкилотининг маъмури ёки синф раҳбари билан боғланиб, масъул ходимга исм фамилиясини ва тизимдаги логинини бериши лозим бўлади.

Маъмур томонидан ўқувчилар билан қариндошлик алоқасини қўшиш сўрови яратилгандан сўнг, ота-онанинг шахсий саҳифасида ташкилотга кириш таклифномаси ва шахсий профил созламаларига ўтиш учун ҳавола борлиги ҳакида кўрсатилган ойна пайдо бўлади. Ота-оналар маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг «Тасдиқлаш» тугмасини босишади.

Баҳолар, УВ ва дарс жадвалини қандай кўриш мумкин?

Ўқув жараёнини кузатиб бориш учун экраннинг юқори қисмидаги кўк навигация панелидаги 

  • Ўқивлар учун –  «Таълим» бўлимини танлаш керак.
  • Ота-оналар учун «Болалар» бўлимини танлаш керак бўлади.

Баҳоларни кўриш қуйидаги бўлимларда мавжуд:

  • « Таълим» / «Кундалик» (ўқувчи профили орқали);
  • «Болалар» / «Кундалик» (ота-она профили орқали).

Уй вазифалари қуйидаги бўлимда мавжуд:

  • «Таълим» / «Уй вазифаси» (ўқувчи профили орқали);
  • «Болалар» / «Уй вазифаси» (ота-она профили орқали).

Уй вазифасини кўриш учун қуйидагиларни танлашингиз керак:

  • ўқув йили;
  • фан;
  • бажариш муддати.

Нафақа қандай ҳисобланади?

2020 йил ноябрь ойидан бошлаб пенсия ва нафақа миқдорини аниқлаш янада осонроқ бўлди.

Ўзбекистонда қуйидаги нафақа турлари мавжуд:

  • Пенсия ёшига етган шахслар учун;
  • Ногиронлик нафақаси:
    • Ногиронлик гуруҳи инобатга олинган ҳолда ажратиладиган;
    • Иш стажига қараб бериладиган;
  • Боқувчисини йўқотган болалар учун нафақалар.

25 йиллик иш стажига эга эркаклар 60 ёшдан, 7 ва ундан кам стажга эга шахслар эса 65 ёшдан бошлаб пенсия олишлари мумкин. Аёллар 20 йилли стаж билан 55, 7 ва ундан кам стаж билан 60 ёшда нафақага чиқишлари мумкин.

7 йиллик стажга пенсиянинг асосий суммаси ҳар ойлик маошнинг 55% миқдорида, энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган ҳолда, ҳисобланади (513 350 сўм). Кейинги ҳар бир тўлиқ йилги стаж учун стаж пенсия миқдори ўртача иш ҳақининг 1%га оширилиб борилади. Шунингдек, нафақа суммаси меҳнат шакли, шахснинг соғлиги ва оилавий аҳволдан ҳам келиб чиқиб белгиланади.

Масалан: 35 йиллик стажга эга 60 ёшли эркак кишининг ўртача иш ҳақи 2 млн. сўмни ташкил этади. Аввало 7 йиллик стажнинг 55%, бизнинг ҳолатда 1 млн. 100 минг сўмга қолган стажга қўшиб бориладиган 1% – 700 минг. сўм қўшамиз. Ушбу шахснинг пенсия миқдори 1 млн. 800 минг сўмни ташкил этади.

Пенсияни олиш учун қандай ҳужжатлар топширилиши керак?

Энг аввало пенсия фондига ариза ёзиш зарур бўлади. Сўнгра стаж ва маош миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади. Бундан ташқари қуйидаги хужжатлар ҳам талаб этилиш мумкин:

  • Ҳарбий хизматга бориб келганлиги тўғрисидаги;
  • Солиқ идорасидан пенсия жамғармасига бадаллар тўлаб борилганлиги ҳақидаги;
  • 3 ёшгача бўлган болага ғамхўрлик қилинаётганлигини тасдиқловчи маълумотнома;
  • Диплом;
  • Исм, фамилия, отасининг исми ўзгартирилган ҳолатларда, ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжат;
  • Никоҳ тўғрисида гувоҳнома.

Қўшимча нафақалар учун ҳужжатлар:

  • Ногиронлик ҳақида;
  • Уруш ногирони тўғрисидаги;
  • Фахрий унвон тақдим этилганлигини тасдиқловчи маълумотнома.

Mеҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 679 330 сўм;
Энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 513 350 сўм
Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм
Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм
Базавий ҳисоблаш миқдори – 262 470 сўм

СТИР ва ИНПС нима ва уларни қаердан олиш мумкин?

ИНПС ва СТИР ҳужжатларини қаердан ва қандай олиш тўғрисидаги мурожаатларга жавоб тариқасида қуйидаги мавзуга алоҳида тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

СТИР (ИНН) бу – солиқ тўловчининг шахсини аниқловчи рақам. СТИРни солиқ ташкилотидан ёки қуйидаги онлайн анкета тўлдириш орқали олиш мумкин.

Агар  сиз СТИРни илгари олган бўлсангиз, аммо унинг рақамини эслай олмасангиз @mystir_bot телеграм боти, Солиқ хизматлари расмий сайти орқали маълумот олиш имкони мавжуд. Бунинг учун паспорт маълумотларингизни киритилгандан ва бир неча дақиқада керакли олишингиз мумкин бўлади.

ИНПС – бу жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси ҳисоб варағи. Ўзбекистонда ИНПС ҳисобини давлат хизматлари маркази ёки ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қилиш орқали очиш мумкин. Фуқаро ИНПС рўйҳатига киритилгандан сўнг Халқ банки томонидан тайёр пенсия дафтарчаси тақдим этилади.

ИНПС жамғарма ҳолати тўғрисида маълумотларни олиш учун Халқ банки ёки банк филиалларига мурожаат қилинади. Бунда фуқаро ИНПС рақами (жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси) ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт) тақдим керак бўлади.

Мигрантларга қандай тартибда уй-жой ажратилади?

«Уй-шароитларни яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрсидаги» Вазирлар Маҳкамасининг 39-сонли қарорига мувофиқ 2020 йил дастури доирасида 3462 кишига имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади. Кредитни расмийлаштириш тартиби қуйидагича кечади.

Энг аввало, ариза берувчи яшаш манзилидаги Ахоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали «Labor migration» дастуридан рўйҳатдан ўтади. Сўнг, доимий яшаш жойи бўйича комиссияга тегишли ҳужжатлар ва сўровнома-аризани тақдим этади.

Комиссия томонидан ариза берувчининг ҳужжатлари ижтимоий мезонлар асосида 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Уй-жойга эҳтиёжмандлик қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида аниқланади:

  • талабгор номида уй-жой йўқлиги;
  • кўпболалик;
  • оила даромади;
  • оилада алоҳида яшаш керак бўлган беморнинг мавжудлиги;
  • уй-жой майдонининг ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги;
  • бошқа мезонлар.

Ўрганиш натижасида комиссия ёзма тавсия бериш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилади. Ёзма тавсия берилган талабгорлар дастлабки шартномаларни тузиш учун инжиниринг компанияси филиалига мурожаат қилишлари зарур. Ушбу компания билан шартнома тузган талабгор тижорат банки филиалига ипотека кредити олиш учун мурожаат қилиши мумкин. Ипотека шартлари:

  • Имтиёзли давр: 1 йил;
  • Фоиз:
    • биринчи 5 йил – фоиз ставкасини 7 фоиздан қайта молиялаштириш даражасида;
    • кейинги даврда – қайта молиялаштириш ставкасида.

1 ноябрдан кутилаётган ўзгаришлар билан танишинг

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, 2020 йил 1 ноябридан кучга кириши кутилаётган муҳим ўзгаришлар қуйидагилар:

Онлайн омонатлар учун комиссия бекор қилинади

Uzcard 2020 йил 1 майдан онлайн омонатлар учун киритган 0.25% комиссияни бекор қилади – батафсил

Мобил қурилмалар рўйхатга олинади.

Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмалар жисмоний шахслар, импорт қилувчилар ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимига мурожаат қилиши орқали 1 ноябрдан бепул, 1 декабрдан эса пуллик асосда рўйхатга олинади.

Ҳисоблагичлар фақат ДХМ ёки ЯИДХП орқали қиёсловдан ўтказилади

1 ноябрдан бошлаб ҳисобга олиш ускуналарини қиёсловдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

  • юридик шахслар учун — 4 йил;
  • жисмоний шахслар учун — 8 йилни ташкил этади.

Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйи ташкил этаётган фуқароларни тайёрлаш мақсадида «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади.

Сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ошади.

         Сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг базавий тариф ставкаларига 1 ноябрдан 1,1 ва 2021 йил 1 январдан 1,2 миқдорда тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига иш ҳақи оширилади.

Сув қудуқларини қазиш учун рухсатнома тегишли идоралар билан келишилгандан кейин берилади

2020 йил 1 ноябрдан 2021 йил 31 декабргача Нурота, Қўшработ ва Зомин туманлари доирасида жойлашган конлар ҳудудида сув олиш учун қудуқларни қазишга рухсатнома (аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун мўлжалланган қудуқлардан ташқари) Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси томонидан мутассадди идоралар билан келишилган ҳолда берилади.

Юқори туристик салоҳиятли фуқаролар йиғинларининг рўйхати тузилади

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари рўйхатини шакллантиради. Шунингдек, ушбу фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар учун камида беш хил хизмат турлари кўрсатилган тақдирда уларга «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомини беради.

2023 йилда БҲМ, энг кам меҳнат ҳаққи, пенсия миқдори қанча?

2023 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм (1 майгача 920 000 сўм)
  • базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм (1 майгача 300 000 сўм)

2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикасида:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм (олдин 822 000 сўм)
  • базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм (олдин 270 000 сўм)

этиб белгиланди.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйида бирликлар белгиланади:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 347 000 сўм (1 апрелгача 324 000 сўм)
  • ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 677 000 сўм

2022 йил 1 майдан бошлаб Республика ҳудудида:

  • пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 324 000 сўм (олдин 289 000 сўм)
  • ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 698 000 сўм (олдин 633 000 сўм)
  • болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 698 000 сўм (олдин 622 680 сўм)
  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа –ойига 500 000 сўм (олдин 440 000 сўм)

этиб белгиланди.

Россияга кириш таъқиқини (запрет) текшириш усуллари

Чет ел фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия ҳудудига киришига таъқиқ қўйилганлигини бир неча усуллар орқали текширишлари мумкин. Қуйида улар ҳақида ўқишингиз мумкин.

1. Таъқиқни РФ Миграция бошқармасининг веб-сайти орқали аниқлаш

Бунда сайт тизими фуқарога Россия Федерациясига киришга рухсат бермаслик учун асослар мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида онлайн маълумот олиш имкониятини беради. Талаб этиладиган маълумотлар:

  • Исм/Фамилия/Отасининг исми/Туғилган сана
  • Паспорт серияси/берилган сана/мамлакат/ташкилот
  • Паспорт тури (хорижий ёки миллий паспорт, биометрик паспорт)

ИИВ Миграция марказий бошқармасининг расмий сайти.

Таъкидлаш лозимки, сайт орқали тақиқ мавжудлиги, шунингдек тақиқ ташаббускори бўлган ҳудуд аниқланиши мумкин. Бошқа маълумотлар, шу жумладан Россия Федерациясига киришни таъқиқлаш асослари кўрсатилмайди.

2. Тақиқни Россия ИИВ Миграция бўлинмасига мурожаат этиш орқали аниқлаш

Истовчилар Миграция бўлимининг худудий ёки марказий бошқармасига мурожаат этиш орқали РФ ҳудудига кириш таъқиқи ва унинг асосларини аниқлашлари мумкин.

Таъқиқ тўғрсидаги маълумот олингандан сўнг, Россия Федерациясидан ташқарида бўлган хориж фуқароси мамлакатга кира олмайди, шунингдек, РФ ҳудудида қонуний равишда бўлган чет эл фуқароси 3 кун ичида чиқиб кетиши керак бўлади, акс ҳолда у депортация қилиниши мумкин.

Патент ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?

Патентнинг ҳақиқийлигини ФМХ сайти ёки Россия Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилиш орқали текшириш мумкин. Бунинг учун қуйидаги маълумотлар талаб этилади:

  • Патент серияси ва рақами
  • Бланк серияси ва рақами
  • Хориж фуқароси паспорти рақами ва серияси

Федерал Миграция Хизмати сайти бу ерда жойлашган.

Патентнинг амал қилиш муддати қанча?

Хорижий фуқароларга патент, амал қилиш муддати якунланганда узайтириш шарти билан, 1 ойдан 12 ой муддатга қадар берилади. Фуқаро патентни узайтриш учун белгиланган муддат тугашидан 10 кун олдин ҳудудий федерал миграция органига мурожаат қилиши лозим.

Патентни узайтириш тўғрисидаги аризалар сони чекланмаган

Россия ҳудудига киргандан сўнг патент учун ариза топширишга қанча муддат берилади?

Россия Федерацияси ҳудудига кириш пайтидан бошлаб 30 кун ичида патент расмийлаштириши керак. 30 кунлик муддат тугаганидан сўнг топширилган аризалар учун 10 000 дан 15 000 рубльгача (Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18.20-моддасига биноан) жарима ундирилади. Жарима Миграция марказида тўланади.

Патент йўқотиб қўйилган ҳолатда, унинг нусҳаси Миграция маркази томонидан берилади

Россияда хориж ишчилари учун патент қанча қилиб белгиланганлиги тўғрисида қуйидаги манба орқали билиб олинг.