Россияда хориж ишчилари учун патент нархи қанча қилиб белгиланган?

Кўпчилигимизни хориж фуқаролари Россида қанча патент тўлаши кераклиги қизиқтиради. Шунинг учун патентни қандай ҳисоблаш мумкинлиги тўғрисидаги уч босқичли тизим билан яқиндан танишиб олсак.

Энг аввало, патент асосида солиқ кодексида белгиланган қиймат ётади. Беш йилдан буён у 1200 рубльни ташкил қилади.

Иккинчи босқичда асосий қийматга Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан бутун мамлакат учун бир хил этиб белгиланадиган дефлятор коэффициенти кўпайтирилиши лозим бўлади.

Дефлятор коэффициентининг вазифаси инфляциянинг асосий қийматга таъсирини зарарсизлантириш бўлиб, у 2020 йил учун – 1.81 ни ташкил этади.

Шундан сўнг, минтақавий ҳокимият органлари томонидан патентнинг якуний нархини ташкил этувчи минтақавий коэффициентлар белгиланади.

Патентнинг сўнгги қийматини ҳисоблаш қуйидаги тарзда кечади (Санкт-Петербург мисолида): дефлятор коэффициенти (1.810) ва асосий қиймат (1 200 рубль) кўпайтмасига (2 172.6 рубль) Санк-Петербург минтақавий ҳокимияти томонидан белгиланган 1,83858 кўпайтирилади. Натижада, Санк-Петербургда хориж ишчилари меҳнат патенти – 3 993 рубльни ташкил этади.

Минтақалардаги панент тўлови миқдорига кўра Россия рангли харитаси

Минтақалар бўйича 2020 йил учун патент нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин:

РФ минтақалариПатент қиймати
01Адыгея Республикаси3901
02Башкортостан Республикаси4093
03Бурятия Республикаси6190
04Алтай Республикаси2939
05Дагестан Республикаси3475
06Ингушетия Республикаси3041
07Кабардино-Балкарская Республикаси6516
08Калмыкия Республикаси3258
09Карачаево-Черкесская Республикаси3475
10Карелия Республикаси5678
11Коми Республикаси4431
12Марий Эл Республикаси4322
13Мордовия Республикаси4023
14Саха (Якутия) Республикаси9772
15Северная Осетия (Алания) Республикаси3215
РФ минтақалариПатент қиймати
16Татарстан Республикаси4127
17Тыва Республикаси4155
18Удмуртская Республикаси4127
19Хакасия Республикаси4344
20Чеченская Республикаси0
21Чувашская Республикаси4344
22Алтайский край3823
23Краснодарский край4344
24Красноярский край4435
25Приморский край5647
26Ставропольский край4018
27Хабаровский край5104
28Амурская область5914
29Архангельская область3692
30Астраханская область3992
31Белгородская область4709
32Брянская область4127
33Владимирская область4387
34Волгоградская область3910
35Вологодская область4757
РФ минтақалариПатент қиймати
36Воронежская область4670
37Ивановская область3771
38Иркутская область6153
39Калининградская область4561
40Калужская область4193
41Камчатский край6299
42Кемеровская область4198
43Кировская область4083
44Костромская область3375
45Курганская область4292
46Курская область5115
47Ленинградская область3993
48Липецкая область4344
49Магаданская область0
50Московская область5092
51Мурманская область4778
52Нижегородская область4605
53Новгородская область4996
54Новосибирская область4301
55Омская область3731
56Оренбургская область3996
57Орловская область3966
58Пензенская область3910
59Пермский край3700
60Псковская область4099
РФ минтақалариПатент қиймати
61Ростовская область3910
62Рязанская область4692
63Самарская область4083
64Саратовская область4023
65Сахалинская область6277
66Свердловская область5391
67Смоленская область4038
68Тамбовская область4093
69Тверская область5576
70Томская область4193
71Тульская область4711
72Тюменская область5725
73Ульяновская область3540
74Челябинская область4992
75Забайкальский край4648
76Ярославская область4127
77Москва5341
78Санкт-Петербург3993
79Еврейская автономная область4605
83Ненецкий автономный округ5304
86Ханты-Мансийский автономный округ – Югра4913
87Чукотский автономный округ5430
89Ямало-Ненецкий АО9259
91Крым Республикаси3462
92Севастополь шаҳри4778

Кадастр хизматлари қанча муддатда амалга оширилади?

Кадастр хизматларини кўрасатиш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарорига кўра тартибга солинади. Қуйида кадаст хизматларининг кўрсатиш муддатлари ва улар учун унидириладиган давлат божлари билан танишишингиз мумкин:

Хизмат туриЗарур ҳужжатларМуддатиТўлов
1Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот беришСўровнома3 иш куниБҲМнинг 3% (аризада кўрсатилган шахсларнинг ҳар бирига нисбатан)
2Кўчмас мулк оьъектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (Турар)Сўровнома;Ижара шартномасининг асл нусхаси1 иш куниБҲМнинг 1,25 баравари
3Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказишСўровнома;Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ғуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишув асл нусхаси1 иш куниБҲМнинг 1,25 баравари
4Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини беришСўровнома;Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжата) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича: кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача; якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача. б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича: умумий майдони 100 км.м гача – 5 иш кунигача; умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м гача –  7 иш кунигача; умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м гача –  10 иш кунигача; умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м гача –  15 иш кунигача; умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача –  20 иш кунигача; умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ – 25 иш кунигача; ажратилган ер участкалари бўйича – 3 иш кунигчаВазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июльдаги 186-сон қарорида белгиланган кўчмас мулк тоифаси ва майдонига қараб тўлов ундирилади.
5Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (нотурар)СўровномаИжара шартномасининг асл нусхаси1 иш куниБҲМнинг 1,25 баравари
6Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилишСўровнома11 иш куниБҲМнинг 30 %
7Турар жой майдони бўйича маълумотномаСўровнома5 иш куниБепул
8Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишСўровномаКўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат2 иш куниБҲМнинг 2 баравари
9Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишСўровномаҚуйидаги ҳужжатлардан бири тақдим қилинади: -қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси; -нотариал тартибда тасдиқланган бино, иншоотнинг олди-сотди шартномаси; -корхонанинг топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан бирга олди-сотди шартномаси; -лизинг шартномаси; -бино, иншоот, турар жойни ҳадя этиш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган шартнома; -бино, иншоот, турар жойни айирбошлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган шартнома; -турар жойни бошқа шахсга рента тўлови шарти билан ўтказилиши назарда тутиладиган нотариал тартибда тасдиқланган рента шартномаси; -хусусийлаштирилган давлат биноси, иншооти, турар жойни тасарруф этиш ҳуқуқи билан мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери; -нотариал тартибда тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи ва эр-хотинларнинг умумий мулки бўлган бино, иншоотнинг тегишли қисмига бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома; -кўчмас мулк объектини юридик шахсларнинг устав жамғармасига улуш сифатида бериш шартномаси; -кўчмас мулк обеъктини муассисга унинг улушини қайтариб бериш сифатида шартномаси; -суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этишда кўчмас мулк объектини реализация қилиш бўйича аукцион натижалари ҳақида баённома; -туман (шаҳар) ҳокимининг тураржойни нотураржой тоифасига ўтказишга рухсати; -туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг нотурар жой биносини турар жой тоифасига ўтказишга рухсати; -суд қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган бино ва иншоотни бериш далолатномаси; -Хорижий юридик ёки жисмоний шахснинг мулки бўлган бинолар ва иншоотлар сотилган тақдирда бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш бинолар ва иншоотларни сотишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотнома.2 иш куниБҲМнинг 2 баравари

Олдинроқ кадастр ҳужжатларини тайёрлаш муддати қисқартирилгани ҳақида маълумот берган эдик.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлашга рухсат бериладими?

Юридик ва жисмоний шахсларга валютани қонуний айрбошлашга рухсат бериш масаласи жамоавий мурожаатлар портали томонидан олиб чиқилди. Шикоятчилар бу қуйидаги ноқулайликларни ечишга ёрдам беришини санаб ўтишди:

  • Банкларнинг дам олиш кунлари ҳизмат кўрсатмаслиги;
  • Банклар иш графигининг ноқулайлиги;
  • Карантин қоидалари бузилган ҳолда навбатнинг ҳаддан ортиқ кўплиги;
  • Барча ҳудудларда ҳам банк филиаллари йўқлиги;

Мурожаат этувчилар «иш вақти якунида, яъни тушки соат 4 дан сўнг банкка киришнинг имкони йўқлиги» кабиларни алоҳида такидлашди.

Шу муносабати билан бу савол «Менинг фикрим» порталида кўриб чиқилмоқда. Таклиф 10 000 (ўн минг) та овоз тўпланган ҳолатда муаммо сенат томонидан ўрганилиб чиқилади.

Сиз ҳам порталда ўз фикрингизни билдиринг!

Грин карта анкетасини тўғри тўлдириш сирлари

Грин Карта дастурига иштирок этмоқчи бўлганлар учун 2022-йилнинг 6-октябрдан dvprogram.state.gov сайти орқали мустақил ариза тўлдириш имкониятлари яратилди. Ариза тўлдираётганда айнан нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида яқиндан танишиб олсак.

Биринчидан, анкета тўлдиришга фақатгина 30 дақиқа ажратилганлиги сабабли, қуйидагиларни аниқлаштириб олинг.

  • Электрон сурат нусхаси;
  • Почта индексингиз;
  • Электрон почтангизнинг мавжудлиги;

Мавзуга оид: хорижий сафар учун паспорт олиш тартиби қандай?

Анкета саволларини тўлдиришда ас қотадиган маслаҳатлар:

1. Last/Family Name – фамилия; First Name – исм. Middle Name – иккинчи исм, бу ўзбекистонликларга тааллуқли эмас, шу сабаб No Middle Name дея белгилаш лозим.

2. Жинсингизни кўрсатингMale – эркак; Female – аёл.

3. Туғилган сана (рақамларда киритилади): Month – ой, Day – кун, Year– йил. Эътибор беринг, биринчи бўлиб ой ёзилади.

4. Сиз туғилган шаҳар. Шаҳар ёки аҳоли пунктининг номи лотин алифбосида, «тумани», «шаҳри» каби сўзлар киритилиши лозим.

Агар туғилган шаҳрингиз номаълум бўлса, Birth City Unknown (Туғилган шаҳри маълум эмас) катакчасини белгиланг.

5. Сиз туғилган мамлакат. Рўйхатдан Ўзбекистонни танлаймиз (Uzbekistan).

6. Олтинчи банд туғилган давлати лотереяда қатнашадиган давлатлар рўйхатида бўлмаган шахслар учун. Ўзбекистон фуқароларига катак автоматик тарзда белгиланади.

7. Паспорт маълумотлари. 1-банддаги каби исм ва фамилиянгизни киритиб, No Middle Name катагини белгилайсиз.

  • Passport Number – хорижга чиқиш биометрик паспортингиз серия ва рақами;
  • Passport Expiration Date – паспортнинг амал қилиш муддати (ой, кун, йил тартибида);
  • Country/Authority of Issiance – паспорт Ўзбекистон томонидан берилган.

Фуқаролиги бўлмаган шахслар 7-банднинг «B» қисми катакчасини белгилаб, биринчи вариантни (Stateless – фуқаролиги йўқ) танлашлари керак бўлади.

8. Фотосурат. Ўзингизнинг охирги 6 ой ичида тушган суратингизни жойланг. (фото JPEG форматда, максимал 240 КБ ҳажмда, ўлчами 600×600дан 1200×1200гача пиксел оралиғида, 24 бит ранг чуқурлигида бўлиши лозим);

Сурат талаблари ҳақида қуйидаги манба орқали билиб олишингиз мумкин.

9. Почта манзили. 

  • In Care Of – бу ерга почта манзилидаги шахснинг исми ва фамилияси ёзилади. Унга ўзингизнинг исм-фамилиянгизни ёзсангиз ҳам бўлади.
  • Address Line 1 – ушбу бандда кўча номи, уй ва хонадон рақами кўрсатилади. Жой ёки кўча номи биринчи қаторга сиғмаган тақдирда уни Address Line 2 ёзишингиз мумкин.
  • City/Town – яшаш жойининг номи.
  • District/Country/Province/State – туман / ўлка / вилоят / округ (штат) номи.
  • Postal Code/Zip Code– почта индекси. Агар сиз яшайдиган жойнинг почта индекси бўлмаса, No Postal Code/Zip Code катакчасини белгилаб қўясиз.

Почта индексингизни қуйидаги файл орқали билиб олишингиз мумкин.

10. Country Where You Live Today – Сиз ҳозир яшаётган мамлакат.

11. Phone Numer –телефон рақамингизни халқаро форматда (+998901234567) киритиш лозим.

12. E-mail. Биринчи қаторга электрон почта манзилингизни, иккинчи қаторга шу манзилни қайтадан кўчириб ёзинг.

13. Бугунги кун ҳолатига сиз эгаллаган таълимнинг энг юқори даражаси қайси? Кўрсатилган вариантлардан бирини танлаш лозим.

• Primary school only – фақат бошланғич мактаб
• High School, no degree – ўрта мактаб, лекин шаҳодатномаси йўқ
• High School, degree – ўрта мактаб, шаҳодатномага эга
• Vocational School – касб-ҳунар коллежи
• Some University Courses – тўлиқсиз олий (бакалавриат талабалари шу бандни танлашади)
• University Degree – олий маълумот (бакалавр даражасига эга фуқаролар учун)
• Some Graduate Level Courses – бир қанча магистратура даражасидаги курслар (магистратура талабалари шу бандни танлашади)
• Master’s Degree – магистр даражаси
• Some Doctorate Level Courses – Тугалланмаган аспирантура/докторантура (аспирантура ва докторантура тадқиқотчилари шу бандни танлашади)
• Doctorate Degree – докторант даражаси

14. Оилавий ҳолатингиз. Кўрсатилган вариантлардан бирини танлаш лозим.

  • Unmarried – Ҳеч қачон турмуш қурмаганман.
  • Married and my spouse is NOT a U.S. citizen or U.S. Lawful Permanent Resident (LPR)  – Оила қурганман, турмуш ўртоғим АҚШ фуқароси эмас ёки АҚШда яшаш ҳуқуқига эга эмас.
  • Married and my spouse IS a U.S. citizen or U.S. Lawful Permanent Resident (LPR) – Оила қурганман, турмуш ўртоғим АҚШ фуқароси ёки АҚШда яшаш ҳуқуқига эга.
  • Divorced – Ажрашганман.
  • Widowed – Турмуш ўртоғим вафот этган.
  • Legally Separated – МДҲ давлатларида Legally Separated ҳолатининг юридик асоси йўқ, шу боис бу бандни белгилаш суҳбат жараёнида аризани рад этишга сабаб бўлиши мумкин.

15. Number of Children – фарзандлар сониБу ерга 21 ёшга тўлмаган барча фарзандларингиз сонини кўрсатасиз. Ушбу бандга фарзандларингиз сонини рақам билан ёзилиб, бўлмаган тақдирда ноль рақами киритилади.

Эслатиб ўтамиз, агар бандларда турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз кўрсатилган бўлса, аризанинг иккинчи қисми очилади. Иккинчи қисмда уларнинг маълумотларини юқоридагидек тўлдирилиб борилиши шарт

Барча жараёнлар тугаганидан сўнг, Continue тугмаси босилади. Шунда сизга аризангизни яна бир кўздан кечириш учун имкон яратилади. Барчаси жойида эканига ишонч ҳосил қилганингиздан сўнг, яшил рангли Submit тугмасини босишингиз мумкин.

Кейинги саҳифада натижа текшириш коди жой олганлиги сабабли уни дарҳол расмга олиш ёки чоп этишингизни маслаҳат берамиз.

Лотерея натижалари тахминан 2023 йил 8 май куни dvprogram.state.gov сайтида эълон қилинади.

Ҳамма грин-карта ғолиблари ҳам виза ололмаслиги ростми?

Коллеж ва техникум контракт нархлари билан танишинг

Ҳаммага маълумки, 2020-2021 йилдан бошлаб тўлов-контракт асосида коллеж ва техникумларда кадрлар тайёрлаш таълим тизими йўлга қўйилди. Контракт миқдорини ҳисоблаш жараёни қуйидагича кечади:

Тайёрлов йўналишлари номиМеҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори баробарида Умумий миқдор
1Соғлиқни сақлаш, педагогика, бизнес ва бошқарув, санъат, ижтимоий таъминот, хизмат кўрсатиш, журналистика ва ижтимоий ахборот йўналишлари6,24 211 846 сўм
2Табиий фанлар, транспорт, муҳандислик иши, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, компьютер технологиялари ва информатика, гуманитар фанлар (телевидения) йўналишлари6,04 075 980 сўм
3Қишлоқ хўжалиги, ирригацияси ва мелиорацияси, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари, архитектура ва қурилиш, ҳаётий фаолият хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги техникаси, ветеринария, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишлари5,83 940 114 сўм

Магистратура кириш имтиҳонлари натижалари қачон чиқади?

Республика ОТМлари магистратурасига кириш имтиҳонларини топширган абитуриентлар 2020/2021 ўқув йили магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонлари натижалари тегишли олий таълим муассасаларининг расмий веб-сайтларидан билиб олишлари мумкин бўлади.

Натижалар 7 октябрь куни соат 17:00 дан бошлаб ОТМ расмий сайтида эълон қилиниши кутиляпти.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлардан тегишли ОТМга мурожаат қилишлари сўралади.

2020 йил супер-контрактини аниқлаш тизими

2020 йилда ОТМлар мустақил нарх белгилаш тизимига ўтганлиги сабабли супер-контрактнинг энг аниқ суммаси фақат олий таълим муассаси маъмурияти томонидан белгиланиши мумкин. Шунга қарамай, давлат томонидан минимум миқдорлар тасдиқланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат.

Энг аввало супер-контракт суммасини аниқлаш учун, сиз қайси тоифага таалуқли эканлигингизни текширишингиз лозим

  • 1-тоифа: кириш чизиғига 4 баллгача етмай қолган абитуриентлар:
    • 1 баллгача етмаса – 1,5 баробар;
    • 1.1 баллдан 2 баллгача етмаса – 2 баробар;
    • 2.1 баллдан 3 баллгача етмаса – 2,5 баробар;
    • 3.1 баллдан 4 баллгача етмаса – 3 баробар.
  • 2-тоифа: кириш чизиғига 4 баллдан ортиқ етмай қолган ва ўзи 56,7 дан кўп балл тўплаганлар:
    • Бундай абитуриентлар супер-контракт учун йўналишига қараб жадвалда кўрсатилган оддий контрактнинг минимум 10, 15, 20, 25 баробарини тўлайди.
  • 3-тоифа: 56,7 баллдан кам тўплаганлар
    • Бундай абитуриентлар камида 2-тоифадагилар тўлайдиган сумманинг 2 баробарини тўлашади.

Супер-контракт тизими кундузги, сиртқи ва кечки таълим кўринишларида мавжуд. Кундузги таълим шаклидаги супер-контракт стипендиясиз тўлов-контракт миқдоридан ҳисобланади. Кечки ва сиртқи таълим шаклида стипендиялар мавжуд эмас.

Келтирилган жадвалда давлат томонидан белгиланган минимумлар миқдори билан танишиб чиқишингиз мумкин.


Эслатма: имтиёз олган, лекин кира олмаган абитуриентлар учун умумий кириш балига қараб супер-контракт нархи белгиланади, имтиёзга эга бўлган абитуриетларлар ўтиш балига қараб эмас.

Хорижий сафар учун паспорт олиш тартиби қандай?

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) берилишили тўхтатилиб, чет эл сафарлари учун биометрик паспортлар тақдим этилмоқда. Биометрик паспортлар 10 йил муддатга хизмат қилади.

Ҳужжатни олиш учун фуқаро доимий рўйхатдан ўтган жойлардаги ички ишлар органларининг “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига” (паспорт стол), хорижда эса Ўзбекистоннинг консуллик муассасаларига мурожаат этиши лозим.

Давлат божи Ўзбекистон фуқаролари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари (267 600 сўм), фуқаролиги бўлмаган шахслар учун 1 баравари (223 минг сўм) этиб белгиланган.

Биометрик паспорт олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйҳати:

  • ариза-анкета;
  • биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
  • ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўйича бўлимининг маълумотномаси – ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
  • илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
  • ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
  • ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги – вояга етмаганлар учун;
  • фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти – вояга етмаганлар учун.

Ариза фуқаро томонидан барча ҳужжатлар тўплами топширилгандан сўнг 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

6 октябрдан Green Card аризаларни қабул қилишни бошлайди

2021 йилнинг 6-октябридан Diversity Visa дастури (халқ тилида – «грин карта») Америка Қўшма Штатлар визаларини тақдим қилиш мақсадида янги аризаларни қабул қилишни бошлайди.

Аризалар 9 ноябрга қадар, dvlottery.state.gov портали орқали қабул қилиниб, натижаларни 2Ц022 йилнинг 8 май куни сайт эълонлари орқали билиб олишингиз мумкин. 2023 йилда DV дастури асосида 55 мингта иммиграциявий виза ғолибларига учун Америка Қўшма Штатлари эшиклари очилади.

Эслатмалар:

  • Ариза тўлдиришда ва хориж саёҳатида биометрик паспорт маълумотларидан фойдалиналади.
  • Барча номзодлар энг камида ўрта таълим димломига, ёхуд сўнгги 5 йил давомида 2 йиллик иш тажрибаси эга бўлишлари зарур.
  • Ариза инглиз тилида беҳато тўлдирилиши ва илова қилинаётган сурат талабларга жавоб бериши лозим.

Ариза тўлдирилгандан сўнг, тасдиқлов рақами (расмий номи – Аризачи Мақомини Текшириш Функцияси – Entrant Status Check)га оид маълумотни чоп этиб ёки сақлаб олишингиз зарур. 

Биттадан ортиқ ариза топширган мурожаатчилар дастурдан четлатилади. Шунингдек, охирги 5 йилда 50 мингдан кўп фуқароси АҚШга иммиграция қилган давлатлар Хитой, Канада, Буюк Британия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Покистон, Бразилия ва бошқа мамлакат фуқаролари дастурда қатнаша олмайди.

Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам учун талаб қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилди

2019 – 2020 йилда фуқароларга ажратиладиган ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга кўра «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари» мажбуриятлардан озод этилиб, фуқароларга моддий ёрдам ва хизматлар тақдим этиш маъсулияти «Ягона реестр» АТ зиммасига юклатилди. Шунингдек, «Ягона реестр» АТ томонидан талаб этиладиган ҳужжатлар сони сезиларли даражада қисқартирилиб, аризаларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

2021 йил 1 январдан бошлаб «Ягона ижтимоий реестри» томонидан сўралиши ман этиладиган ҳужжатлар:

  • Доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома.
  • Оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома, турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома.
  • Автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома.
  • Оила аъзоларнинг расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар.
  • Кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувда бўлган ернинг бонитети тўғрисидаги маълумотномалар.
  • Иш изловчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
  • Пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотнома.
  • Меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
  • Банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведомостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар.
  • Оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялари, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
  • Талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалар