Энди давлат пенсияларини тайинлаш учун фақатгина паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади

Президентнинг “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ эндиликда пенсия тайинлашда фақатгина паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.

2022 йил 1 январдан пенсия ва нафақаларни нақд пулда маҳалла фуқаролар йиғинларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб бериш мажбурияти ҳар 3 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ўтказиладиган тендер асосида танланган тижорат банки ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

2022 йил 1 июлдан давлат пенсияларини тайинлашда:

  • фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, ОТМдаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;
  • давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади;
  • давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 июлга қадар қариялар, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга мослаштирилган  “Намунали Пенсия жамғармаси бўлими” ташкил этилади.

Тўхташ қоидалари бузгалик бўйича жарималар миқдори пасайтирилди

2021 йил янва ойида депутатлар жарималарни аҳолининг даромадига асосан камайтириш таклиф қилишган эди. Сенат тўхташ қоидаларини бузганлик учун жаримани камайтириш бўйича лойиҳани тасдиқлади. Бундан ташқари, йил давомида такрорланган қоидабузарлик учун жариманинг ошиб бориш тартиби бекор қилинди. Қонун Президент томонидан имзолангандан сўнг кучга киради.

128-6-модда (ҳайдовчилари томонидан тўхташ ыоидаларни бузиш).

Жарима ҳажми БҲнинг 3 баробардан 2 гача камайтирилади. Бундан ташқари, моддадан «жарималар занжири» ҳосил қилиб, унинг миқдорини 3 баробардан 15 баробаргача кўтарадиган 2, 3 ва 4 қисмлари олиб ташланди.

Ягона ставка БҲМнинг 2 бароварида (490 минг сўм) этиб белгиланди.

123-модда бўйича автотранспорт воситаларидан ахлат ёки бошқа буюмларни ташлаганлик учун ундириладиган жарима миқдори БҲМнинг 1,5 баробардан 0,5 баробаргача қисқартирилди.

54-модда бўйича эпидемия қоидаларини бузганлик учун тортиладиган жарима миқдори БҲМнинг 30 баробордан (6,69 млн. сўм) 20 баробарга (4,9 млн. сўм) тушурилди.

137-модда йўл-транспорт ҳодисалари иштирокчиларининг ҳодиса жойидан кетиши билан боғлиқ бўлган қоидабузарликларга тегишли. Энди жазо тариқасида 30-баробар миқдоридаги жарима, транспорт воситасидан 2 йил давомида фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки 15 кунгача маъмурий ҳибсга олиш кабилар қўлланилади. Жазо ҳодисанинг ва зарарнинг даражасига қараб белгиланади. Жиддий оқибатларга олиб келган қонунбузарликлар учун санкциялар ўзгаришсиз қолади.

Йўл қоидасини бузганлик учун жарима миқдорлари

Мамлакат бўйлаб ёшлар тадбиркорилиги зоналари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг вилоятларида тадбиркор ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қарор имзолади. Шу муносабати билан мазкур йилнинг сентябрига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 77 га яқин ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкиллаштирилади.

Бу зоналарнинг асосий вазифаси ёшларни тадбиркорлик субъектлари учун жой ажратиш орқали бизнесга жалб қилиш, шунингдек ташаббускорлар ва йирик саноат корхоналари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

Зоналарни молиялаштириш учун Ташқи савдо ва инвеститция вазирликларида ёшларнинг қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилади. Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фондга 100 млн. АҚШ доллар маблағ ажратади. Бундан ташқари, маблағлар бошқа манбалардан ҳам жалб қилинади.

Ёш тадбиркорлик лойиҳалари вилоят ва туман ҳокимлиги бошчилигидаги махсус гуруҳ томонидан саралаш орқали зоналарга жойлаштирилади. 1000 квадрат метрли майдон депутатлар кенгашининг қарори билан ажратилади. Бунда экспорт маҳсулотлари орасида кучли рақобатчиликни ҳосил қила оладиган, импорт қилинадиган маҳсулотларни ўрнини босадиган, янги иш ўринларини ташкил этадиган, ҳамда «Ёшлар дафтарига» киритилган ёшларнинг лойиҳаларига катта эътибор қаратилади.

Энергия тежовчи қурилмалари харжатлари давлат томонидан компенсация қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 217-сонли қарорига мувофиқ энергия тежовчи қурилмалар хариди учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра компенсация 2020 йил 1 январдан бошлаб ўз маблағи ҳисобидан энергия тежовчи қурилмаларни харид қилган юридик ва жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, газ-горелкали, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, қозонлар, шунингдек энергия самарадор бошқа ускуналарнинг харид қилинган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилади.

Компенсация Давлат бюджети ҳисобидан қуйидаги миқдорларда ажратилади:

Жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30%и миқдорида, жумладан:

  • қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 млн сўмдан;
  • қуёш сув иситкичлари учун – 1,5 млн сўмдан;
  • энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда;

Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар, қозонлар ва энергия самарадор бошқа ускуналарни харид қилиш учун олинган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплашга:

  • жисмоний шахсларга – 500 млн сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – МБнинг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда;
  • юридик шахсларга – 5 млрд сўмдан ошмайдиган кредитлар бўйича – МБнинг қайта молиялаш ставкасидан ошган қисмида, бироқ 5 фоиз пунктидан кўп бўлмаган микдорда. 

18-апрелдан карантин чекловлари кучайтирилади

2021 йилнинг 17-апрел куни Aбдулла Aрипов раҳбарлигида короновирусга қарши комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда расмий COVID-19 вирусининг Африка штампи аниқланди. Олимлар Африка штампи кучлироқ эканлигини таъкидлашмоқда. Бундан ташқари, яқинда мазкур йил бўйича бир кунда энг кўп касалланганлар кўрсатгичи 316 кишини ташкил этганлиги ҳақида маълумот берилди. Шу муносабати билан 18-апрелдан бошлаб Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилади ва назоратга олинади.

Хусусан, коронавирус аниқланган мактаб ва боғчалар икки ҳафталик карантинга ёпилади. Умумий овқатланиш жойларида истеъмолчиларга, 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда, 50%ли чегирма қўйилади. Aвтобуслар кўпайтирилиб, йўловчилар сони 50%га қисқартирилади,

Рамазон ойида «Таробеҳ»ни фақатгина очиқ жойларда ўқишга рухсат берилди. Оммавий, «ифторлик»лар чекланиб, оила даврасида ўтказилади. 1 майдан бошлаб ёпиқ бинолардаги концертлар тўхтатилади.

Оғир ижтимоий вазиятгадаги хотин-қизлар уй-жойларининг бошланғич бадали тўлаб берилади

2021 йилнинг 14-апрель куни “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 210-сонли қарор қабул қилиниб, жамғарма низоми тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳамда ногирон фарзандларни тарбиялаётган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Уй-жой шароитини яхшилаш учун уй-жойларнинг бошланғич бадалини тўлаб берилади;
  • Аёллар спортини ривожлантириш, меҳнат ва ўқиш шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашилади;
  • Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларига ресурс маблағларини белгиланган тартибда жойлаштирилади;
  • Хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга кўмаклашилади.

Энди истеъмолчилар тўловларни»Hududgazta’minot» АЖ телеграм боти орқали амалга оширишлари мумкин

«Hududgazta’minot» АЖ ГНҲАТ (АСКУГ) тизимига уланмаган газ ҳисоблагич кўрсаткичларини мустақил тарзда газ идорасига юбориш имконини яратадиган телеграм бот яратди.

Ушбу бот истеъмолчиларга қуйидаги имкониятларни яратади:

  • Газ ҳисоблагич кўрсаткичларини мустақил тарзда киритиш;
  • Табиий газ истеъмоли ҳажми бўйича барча маълумотларни олиш;
  • Рўйхатдан ўтиш;
  • Шахсий ҳисоб рақамни доимий текшириш;
  • Газ таъминоти учун тўловларни амалга ошириш.

Дастурни ишга тушириш муносабати билан газ инспектор лавозимлари бекор қилинди. Ушбу тизим орқали «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган бошқарув тизими»га (ГНҲАТ/АСКУГ) уланмаган газ ҳисоблагичларидан табиий газ истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни «BillingGaz» тизимига киритишда инсон омилини қисқартиришга эришилди.

«Hududgazta’minot» АЖ тўловлар ҳар ойнинг 10-кунигача амалга оширилиши, акс ҳолда тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда, 0,1 фоиз миқдоридаги пеня тўланиши ҳақида маълум қилди.

Телеграм бот қандай уланади?

Бунинг учун «Telegram» мессенжерига кириб, «қидирув» қисмига @hgt_abonent_bot деб ёзиш кифоя.

Ёшларга қандай имтиёзлар берилмоқда

Ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектрда «Ёшлар дафтари»га киритлганлар учун бир қатор имтиёзлар тақдим қилиниши ҳақида эълон қилинди, жумладан 1 майдан бошлаб ёшлар ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.

1 майдан бошлаб қуйидагилар кучга кириради:

  • Ёшларни ишга қабул қилган корхона ва компанияларга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади;
  • «Ёшлар дафтари»га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади;
  • Ходимлари сонининг камида 70 фоизи «ёшлар дафтари»га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди;
  • Тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади;
  • Ижарага бино олиб, ўз бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади.

1 июндан бошлаб “Ёшлар дафтари”га кирганларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • Талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади;
  • Хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиши харажатининг бир қисми қоплаб берилади.

Шунингдек, биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар маркази битирувчилари 6 ойгача даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади. Ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.

Бундан ташқари, “Ёшлар дафтари”га киритилган йигитлар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

2021 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарори эълон қилинди.

Қарорга кўра, закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 320 000 сўмни, закот нисоби 27 200 000 сўмни ташкил этади.

Шу муносбати билан зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 27 200 000 сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши жами маблағининг қирқдан бирини закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.

Фитр – ўз имкониятига қараб қуйидаги тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан садақа бўлиб, садақанинг миқдори:

  • буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;
  • арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
  • майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм;
  • хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.

Бу йилги Фидя миқдори бир кун учун 25 000 сўм, бир ойга 750 000 сўм этиб белгиланди.

COVID-19 қарши эмлашдан сўнг қандай аломатлар кузатилиши мумкин?

Дунё бўйлаб миллионлаб одамларни короновирусга эмлаш жараёни хавотирга солмоқда: қисқа муддат ичида ишлаб чиқилган короновирус вакциналари хавсизми? Вакцина беморга ёмон таъсир кўрсатиши мумкинми?

Эмлаш сўнг қандай ҳолат зарарсиз деб ҳисобланади?

Инъекция жойи қизариши, шишиб кетиши ёки оғриқ бериши нормаль ҳолат ҳисобланади. Эмлашдан кейин дастлабки уч кун ичида ҳолсизлик ҳис қилинади, ҳарорат кўтарилади, бўғимлар оғрий бошлайди. Ушбу аломатлар бир неча кундан сўнг ўтиб кетади. Бу вакцина танага таъсир кўрсатиб, вирусга қарши иммунитет ҳосил қилаётганидан дарак беради.

Moderna вакцинасининг таъсири

Американинг Модерна компаниясининг mRNA-1273 вактцинаси тадқиқотлари жараёнида эмланганлар шахсларда юқоридаги аломатлар кузатилди. Синалувчиларнинг 9,7 фоизида ҳолсизлик қайд этилиб, бу қисқа давом этди. Озчиликда вакцинага бўлган аллергия, ҳамда ягона ҳолатда юз нервларининг фалажи кузатилди. Бироқ бевосита эмлашга боғлиқ эканлиги исботланмади.

AstraZeneca вакцинасининг таъсири

Британия-швед AstraZeneca компаниясининг вактцинаси тадқиқотлар жараёнида хавли воқеа содир бўлди: эмлашдан сўнг иштирокчиларнинг бирида орқа мия яллиғланишини бошланди. Бир гуруҳ экспертлар бу ҳолат эмлаш билан боғлиқ эмаслигини аниқладилар. AstraZeneca вактцинаси беморларда одатий реакцияларни келтириб чиқарди: инъекция жойида оғриқ, бош ва мушакларнинг зирқираши. Кекса беморларда реакция нисбатан камроқ кузатилди ва юмшоқроқ давом этди.

Россиянинг «Спутник V» вакцинасининг ножўя таъсири

«Спутник V» 2020 йилининг август ойида рўйхатга олиниб, таркибида икки турдаги антивирус  rAd26-S и rAd5-S фойдалаилган. Экспертлар Н. Гамалеи номидаги Москва миллий тадқиқот маркази жамоаси томонидан ишлаб чиқарилган шубҳали қарашди. Бунга қарамай, ушбу вакцина орқали нафақат Россия фуқаролари, шунингдек Беларуссия, Бирлашган Араб Амирликлари, Бразилия, Ҳиндистон ва Аргентина каби давлатлари эмланишди.

2-январ куни Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Муршо Россия ҳудудларига 1,5 миллион вакцина етказиб берилиши, ҳамда 800 мингдан ортиқ киши эмланганлиги ҳақида эълон қилди. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, беморларда фақат бош оғриғи ва юқори ҳарорат каби оддий реакцияларни рўйхатга олинган. Аргентинада 32 минг эмланган шахсларнинг фақатгина 317 кишида ҳароратнинг кўтарилиши кузатилган. Оғир аломатлар билан шикоятлар келиб тушмаганига қарамай, РФнинг 52 фоизи маълумотларнинг камлиги туфайли эмланишни рад этишмоқда.

COVID-19 қарши Хитой-ўзбек вакцинаси қандай ножўя аломатларни олиб келиши мумкин?

Маълум бўлишича беморларда ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси бўлган таъсири хавли деб топилмади. Ўзбекистон бўйлаб вакцина синовида қатнашган 7 мингдан ошиқ кўнгиллилар орасида жиддий ҳолатлар кузатилмади. Эмлашдан сўнг ҳарорат 37 даражада кўтарилиши ёки инъекция жойида аллергик қизаришлар пайдо бўлиши мумкин.