2021 йилда 60 та янги давлат хизматларни Ягона интерактив портал орқали амалга ошириш мумкин бўлади

«2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури»га мувофиқ 60 га яқин давлат хизматларидан Ягона интерактив портал орқали фойдаланиш имкониятини яратиш бўйича лойиҳа кўриб чиқилди.

Президентининг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида 2021 йилнинг охирига қадар электрон давлат хизматларини 60 тага кўпайтириб, улар сонини 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлигини таъкидлаганди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тайёрланган лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланди.

Лойиҳага кўра 2021 йил мобайнида жами 60 та янги давлат хизматлар онлайн режимда ишга туширилади. Ушбу чора-тадбирлар пандемия даврида касалликнинг тарқалиб кетиши ва фуқароларнинг соғлиги учун амалга оширилмоқда.

Рўйхатга қуйидан хизматлар жой олди:

  • Фуқароликка қабул қилиш учун ариза юбориш;
  • Автомобилни техник кўрикдан ўтказиш учун онлайн тўловларини амалга ошириш;
  • Республикадан чиқишга чекловлар мавжудлигини текшириш;
  • Иш даромадлари тўғрисида маълумотнома олиш;
  • Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот олиш;
  • Олий ўқув юртларига ҳужжатларни қабул қилиш;
  • Автотранспорт воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказиш;
  • Автотранспорт воситасини давлат рақами ва техник паспортини ўзгартириш учун ариза юбориш;
  • Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларини топшириш;
  • Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш;
  • Сайлов участкасини аниқлаш ёки ўзгартириш ҳамда шу каби долзарб ва талабгир хизматлар киритилган.

1-апрелдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда 2021 йил 1 апрелда бир неча инновациялар кучга киради. Улар қаторида электр компаниялари учун имтиёзлар, маҳсулотларни янгича қадоқлашнинг кейинги босқичи ва бошқалар ўрин олди.

2021 йил 1 апрелдан:

  • Ўтган даврлар учун ҳисоб фактураларини чиқариш имконияти бўйича чекловлар олиб ташланади.
  • Ўзбекистон ҳудудида фақат микронутриетлар билан бойитилган энг юқори навли унни сотишга рухсат берилади. Шу муносабат билан, микронутриетлар импорти учун божхона тўлови ундирилмайди.

Электротехника компаниялари учун 2024 йил 1 январгача солиқ бўйича қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • даромад солиғи ставкалари пасайтирилади;
  • мулк солиғи 50% этиб белгиланади.

Ушбу имтиёзлар электрон маҳсулотларни сотиш даромади умумий даромадининг камида 80 фоизини ташкил этувчи компанияларга тегишли.

  • Хусусий автомактаблар ҳайдовчилик гувоҳномаси имтиҳонларини ўтказишни бошлашади. Бу жараён Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси органлари назорати остида бўлади.
  • Пиво маҳсулотлари маркировкаси босқичи йўлга қўйилади. Бундан олдин алкоголь ва табак товарларини маркалаш жараёни якунланган эди.
  • Механик зарба ёки лазер усуллари билан брендланган қимматбаҳо металлар, тошлар, ҳамда бошқа заргарлик буюмларини онлайн сотишга рухсат этилади.
  • Фақатгина юридик ва тадбиркорлик шахслари томонидан савдо ва техник хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича чекловлар бекор қилинади. Экспертиза ишлари жадаллаштирилади.
  • Кўп қаватли бинолар фақат массив шаклда, қишлоқларда 5 қаватдан кам бўлмаган ҳолда, шаҳарларда 9 ёки баландроқ қурилади. Комуникация қишлоқларда давлат бюджетидан, шаҳарларда маҳаллий бюджетдан ташкил этилади.
  • Цемент учун импорт божлари қайта тикланади.

Технопарк газ ҳисоблагичини қарздорликдан сўнг қандай қилиб блокдан чиқариш керак?

Газ таъминоти қарздорлиги қоплангандан сўнг Технопарк ҳисоблагичини блокдан чиқариш фуқаролардан оворагарчиликни талаб этмоқда. Шу мунособати билан истеъмолчилар учун блокни ечиш бўйича қўлланма тақдим этилди. Қуйида қўлланма билан яқиндан танишишингиз мумкин:

  1. «Энтер» тугмасини босиб дисплейни ёқинг, бунда айни пайтгача ҳисобланган газ ҳажмининг ҳисоб ҳолати акс этади;
  2. Юқори ёки пастга тугмаларини босиб, VAL 20 C менюсига ўтинг;
  3. Сўнгра энтер тугмасини босиш орқали VAL 20 C менюсига киринг;
  4. UP PSSD менюсини излаб топиб, энтер тургамасини босинг;
  5. Энди UP PSSD менюсига махсус кодни киритиш лозим. Ушбу код истеъмолчи қарздорлик ҳолатидан чиқгандан сўнг, яъни ҳисоб рақамига тўловни амалга оширгандан кейин смс хабарнома орқали маълум қилинади;
  6. Махсус код тепа ва паст тугмаларини ёрдамида танланади. Ҳар бирини танлагандан сўнг энтер тугмасини босиб, кейинги рақамга ўтилади;
  7. 4 хонали махсус код киритилгандан сўнг, энтер босилади;
  8. Кейинги босқичда PUD OK менюси очилади. Бу ўз навбатида махсус код тўғри киритилганлиги ва тасдиқланганлигини билдиради;
  9. Энди VAL 40 R тугмасини ўтиш учун энтер босилади;
  10. Энтер ва пастга тугмаларини босган ҳолда UP OPEN менюсини топамиз;
  11. Сўнгги босқич энтер тугмасини яна бир маротаба босиш бўлади.

Ушбу ҳаракатлар бажарилгандан кейин 7 сония ичида клапан очиқ ҳолатга ўтади.

Агар махсус нотўғри киритилса нима қилиш зарур?

Махсус код хато киритилган ҳолатда, PUD ERR менюси очилади. Энтер тугмасини босиб, қайта VAL 20 C менюсига ўтинг. Кейин босқичлар юқоридек давом этади.

Эндиликда давлат хизматлари ЖШ ШИР орқали амалга оширилади

Барча давлат, банк ва ижтимоий хизматлардан фойдалишда фуқаро шахсини тасдиқловчи ягона идентификатори қўлланилади.

2021 йил 1 майдан бошлаб хорижга чиқиш мақсадида биометрик паспортни олиш учун ариза топшириш ва ЯИДХП орқали тўловни амалга ошириш жараёни электрон тарзда олиб борилади.

2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган барча шахсларга ID-карталари тақдим этилиб, солиқ қўмиталиридан солиқ тўловчи сифатида рўйҳатдан ўтказилади ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари очиб берилади.

2021 йил 1 июлдан солиқ органларида ҳужжатлар истеъмолчиларнинг шахсий идентификация рақами ёрдамида олиб борилади.

ЖШ ШИР бутун давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни тақдим етишда фуқаронинг идентификаторини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади. Жисмоний шахсларни давлат идоралари ва ташкилотлар томонидан аниқлаш тақиқланади.

2021 йил 1 июлга қадар:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, мамлакатда вақтинча фаолият кўрсатаётганлар, ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар СТИР лари ЖШ ШИР билан ўзаро боғлиқ бўлади;
  • СТИР, ҳамда фуқаролиги мавжуд бўлмаган шахслар, хориж фуқаролари солиқ тўловчи сифатида ЖШ ШИР орқали рўйхатга олинади.

2021 йил 1 июндан бошлаб:

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни рўйхатдан ўтказувчи ягона ваколатли орган ҳисобланади (нодавлат нотижорат ташкилотлари, банклар ва кредит бюроларидан ташқари).

Шунингдек, ҳали Давлат рўйҳатидан ўтмаган юридик шахслар бирлашмалари, боғдорчилик, саноат ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари, ҳамда адвокатлик идоралари Давлат марказларида рўйҳатдан ўтишлари мумкин.

Эндиликда фуқаролардан 18 турдаги ҳужжатлар талаб этилмайди

Аҳолига қулайлик яратиш ва электрон ҳукумат тизимига ўтиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида Президент фармонига мувофиқ «Электрон ҳукумат» платформаси яратилиб, давлат органларининг фуқаролардан 18 турдаги ҳужжатларни талаб этиш ваколити бекор қилинди.

Ушбу ҳужжатларлар қуйидагилар иборат:

  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
  • шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;
  • кадастр ҳужжатлари;
  • меҳнат дафтарчалари;
  • тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;
  • иш ҳақи ва иш стажини тасдиқловчи архив маълумотлари;
  • олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари.

Бироқ, пенсия тайинлаш жараёнида фуқаронинг иш ҳақи ва стажи, ҳамда маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар талаб этилиши мумкин. Бунга сабаб ушбу ҳужжатларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд эмас.

Шунингдек, қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам талаб этилмайди:

  • руҳий касалликлар ва наркология бўйича диспансер ҳисобида туриш-турмаслиги;
  • судланганлик;
  • манзил-маълумот ахбороти;
  • фуқаронинг номида шахсий уй-жой бор-йўқлиги;
  • турар жойнинг майдони;
  • солиқ қарзи бор-йўқлиги;
  • давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилгани;
  • пенсия ва нафақа миқдори;
  • пенсия ёки нафақа олувчилар рўйхатида бор-йўқлиги;
  • никоҳ қайд этилгани.

Коммунал тўловларида кимларга қандай имтиёзлар бор?

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодексига биноан қуйидаги шахсларнинг мол-мулкига солиқ солинмайди:

▪️ «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг.
▪️ уруш ногиронлари, қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг.
▪️ ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёлларнинг.
▪️ пенсионерларнинг.
▪️ I ва II гуруҳ ногиронларининг.
▪️ собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш чоғида яраланган шахслар, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг).
▪️ энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.

Президентнинг «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» ПФ-4715-сонли қарорига мувофиқ қарияларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари берилади.

  • 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига – 50 %;
  • 1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга – 45 %;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерларга – 45 %;
  • Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва “Слава” орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар. Фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари,Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари, Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга – 45 %;
  • 1941 – 1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчиларига – 25 %.

Нега газ таъминоти қарздорлик миқдори кўпайиб кетяпти?

Сўнгги пайтларда аҳоли томонидан газ таъминоти қарздорликларининг кўпайиб кетиши каби ҳолатлар бўйича шикоятлар келиб тушмоқда. Шикоятларга кўра ҳисоблагичларидаги қарздорлик газ ташкилотларидаги қарздорлик суммаси билан мос келмаяпти. Шу муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Куширбаев суриштурув ишларини олиб борди.

Суриштирув мобайнида аҳоли хонадонларидаги эски ҳисоблагичлар ва янги автомат газ ҳисоблагичлари устида тадқиқот ўтказилиб, кўрсатгичлар таққосланди. Маълум бўлишича, эски ҳисоблагичлар паст газ оқимида қариб 37 фоизга хатолик билан ишлайди. Яъни газ оқими ҳисобланмаган ҳолатлари ҳам кузатиб борилган. Шу боис ҳисоблагичдаги қарздорлик газ таъминоти ташкилотларидаги қарздорликдан фарқ қилмоқда.

Расул Куширбаев қишлоқ жойларида газ оқимини меъёрда ушлаб турилиши таъминланишини бўйича чора-тадбирлар кўрилишини сўради. Автомат газ ҳисоблагичларини ўрнатиш ишлари эса босқичма-босқич амалга оширилади.

Биографик пенсия картаси жорий этилади

Президентнинг 2021 йил 11 – мартдаги “Фуқароларга давлат пенсиясини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни фуқароларга етказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасига мувофиқ ягона тизим ишлаб чиқилди.

Пенсия ва нафақалар тўлаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида ҳужжатлар йиғиш жараёнини комплекс ривожлантириш орқали давлат пенсияларини ҳисоблаш учун зарур маълумотлар электрон базаси шакллантирилмоқда.

Таҳлилларга кўра пенсияларни тайинлашда фуқародан 30 турга яқин ҳужжатлар талаб этилади, бундан ташқари уларни қоғоз шаклида тақдим этиш учун 14дан ортиқ вазирлик ва ташкилотларга мурожаат қилиш керак бўлади. Шу сабаб давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлашда фақат паспорт билан мурожаат қилиш кифоя бўладиган автоматлаштирилган тизим жорий этиш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

Қарор лойиҳасига мувофиқ қуйидаги натижаларга эришилади:

  • Пенсиялар “Ягона меҳнат миллий тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган меҳнат стажи, олий ўқув юртларидаги кундузги таълим ва ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги электрон маълумотлари асосида ҳисобланади;
  • Пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ҳар уч йилда ўтказиладиган тендер асосида танланган тижорат банки томонидан амалга оширилади;
  • пенсия ва нафақалар етказилгани учун 1 фоизли устама жорий қилинади;
  • Пенсия ва нафақа олувчиларга шахсий чипга эга бўлган биографик пенсия картаси берилади;
  • Пенсия жамғармаси ташкилий тузилмаси қайтадан танқидий кўриб чиқилади;
  • Пенсия жамғармаси вақтинча бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромаднинг йигирма фоизи Пенсия жамғармаси ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига йўналтирилади;
  • Ҳар бир ҳудудда биттадан “Намунали Пенсия жамғармаси бўлими” ташкил этилади.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 2022 йил давлат бюджети ва Пенсия жамғармасидан ўртача 180 млрд сўм маблағ ажратилади.

Cубсидия учун аризани ЯИДХП орқали бериш мумкин

Ягона Интерактив Давлат Хизматлари портали орқали ипотека кредити бўйича Давлат субсидиясини олиш учун ариза бериш мумкин.

Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сон Фармони билан давлат бюджетидан шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган уй-жой хариди учун ипотека кредитлари ажратилмоқда.

Бундан ташқари, ушбу ипотека кредитлари бўйича бошланғич тўлов, ҳамда фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида янги тартибда субсидиялар берилади.

Шу муносабат билан эндиликда ЯИДХПда “Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш” давлат хизмати қайта ишга туширилди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасига бепул ўқитиш лойиҳаси йўлга қўйилмоқда

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти матбуот хизматининг хабар беришича ёшларни «права»га бепул ўқитиш тизими лойиҳаси кўриб чиқилиб, 1 апрелдан жорий этилмоқда.

Яқинда «Ватанпарвар» ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги раҳбарлари бошчилигида тадбири бўлиб ўтди. Учрашувда икки ташкилот ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Жорий йилнинг 1 апрелидан «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган муҳтож оилалар фарзандларини «ВС» тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитилиши йўлга қўйилади.