Тадбиркорларга кинотеатр қурилиши учун 25 сотихгача ер ажратилади

Президентнинг «Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида» қарорига мувофиқ эндиликда кўнгил очар комплекслар қурилиши учун тадбиркорларга Қароқалпоғистон Республикаси ва вилостларнинг ҳар бир туман ва шаҳарларидан 25 сотихгача ер ажратилади.

2021 йил 1 июнига қадар ҳар бир туман марказида 1 дона, шаҳарларда эса икки комплекс учун ер майдони тақдим этилади. Танловлар 15 июлгача бўлиб ўтади.

2021 йил 1 июлдан бошлаб 15 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда барпо этилаётган барча савдо мажмуаларида кинотеатр бўлиши талаб этилади. Кинотеатрлар 300 томошабин ва 4 залдан кам бўлмаслиги таъминланиши лозим.

2024 йил 1 январгача қадар кинотеатрлар DCP ва унданюқори форматдаги қурилмалар билан жиҳозланади. Бунда ҳар бир қурилманинг 50 фоизи, 50 миллион сўмдан ошмаган ҳолда давлат бюджетидан қопланади.

Янги қурилган кинотеатрлар дастлабки уч ой мобайнидаги фаолиятида давлат буюртмаси асосида суратга олинган миллий филмлар билан таъминланиб турилади.

2024 йил 1-январгача, кинотеатрларнинг еҳтиёжлари учун хориждан импорт қилинаётган товар учун божхона тўлови олинмайди.

Гаров расмийлаштириш тўловлари қанча?

Ўзбекистон Нотариал палатаси орқали гаров шартномасини расмийлаштириш учун керакли ҳужжатлар тўплами ва тўловларига батафсил тўхталиб ўтамиз.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  • Тарафларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асли (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатлар);
  • Гаровга қўйилаётган мулкни тасдиқловчи ҳужжат (транспорт воситасини қайт этиш гувоҳномаси ва бошқалар);
  • Асосий мажбурият тўғрисидаги шартнома (кредит, қарз, олди-сотди шартномалари ёки бошқалар);
  • Гаровга олувчи ва гаровга қўювчи билан биргаликдаги тузилган баҳолаш далолатномаси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хулосаси;
  • Мулк умумий мулкни ташкил этса , барча мулкдорларнинг (эр-хотиннинг, улушдошларнинг розилиги, никоҳ гувоҳномаси, баённома, қарор);
  • Мулк гаровга қўйилган бўлса-гаровга олувчининг розилиги;
  • Агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома расмийлаштирилса-васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
  • Тарафлардан бири юридик шахс бўлса, юридик шахс ваколатли органининг қарори, буйруқ, баённома, кузатув кенгашининг қарори;
  • Вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома (агарда битим вакил томонидан амалга оширилганда).

Қандай тўловлар ундирилади:

  • Давлат божи:
Битим иштирокчилари
тарафлари
Шартнома суммасига қараб БҲМнинг 1000 барваригача БҲМнинг 1000 бараваридан 5000 бараваригача БҲМнинг 5000 баравари ва ундан ортиқ бўлганида
Жисмоний шахслар учун 245 000 сўм367 500 сўм 490 000 сўм
Юридик шахслар учун 490 000 сўм735 000 сўм980 000 сўм
  • Герб йиғими – 24 500 сўм
  • Ҳуқуқий техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун:
Хизмат тури Жисмоний шахслар учунТарафлардан бири юридк шахс бўлганда
Тақиқ текширилганлиги учун (ҳар бир мулк учун)36 750 сўм61 250 сўм
Тушунтиришлар берилганлиги учун 49 000 сўм122 500 сўм
Лойиҳа тайёрлаш учун 73 500 сўм245 000 сўм
МИБ бўйича қарздорилк «Нотарус» ААТ орқали текширилганлиги учун (ҳар битта мулк учун)24 500 сўм24 500 сўм
  • Бошқа қўшимча ҳаракатлар амалга оширилиши учун
Хизмат туриТўлов миқдори
«Нотариус» ААТ орқали маълумот чоп этиш 1225 сўм
Нотариал ҳаракатни масофадан туриб расмийлаштиришда видеоконференцалоқа хизматини кўрсатиш 49 000 сўм
Нотариал ҳаракатни идора биносининг ташқарида амалга ошириш 122 500 сўм
Бошқа ташкилотлардан маълумотлар олиш учун сўровномалар ёзиш 12 250 сўм
Нотариал ҳаракатлар доирасида курьерлик хизматини кўрсатиш 24 500 сўм

Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли субсидиялар ажратилмоқда

2021 йил 11-март куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги 132-сонли қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағи қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

  • Ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бюджетидан ажратиладиган маблағлар, шунингдек, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларидан 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорида;
  • Президентнинг 2020 йил 24 ноябрдаги ПҚ-6118-сонли «Суд ҳужжатлари ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонининг 3-иловасида назарда тутилган маблағларнинг бир қисмидан;
  • Хорижий институтлар ва бошқа донорлар томонидан тақдим этилган грант ва маблағларидан;
  • Хайрия эҳсонлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбаларидан.

Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

  • «Ёшлар дафтари» га киритилган оғир молиявий аҳволдаги ёшларга БҲМнинг 4 бароваридан кўп бўлган ҳолда бир марталик моддий ёрдам тақдим этилади;
  • Ёшларни тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланадиган Нодавлат таълим ташкилотлари харажатлари 75 фоизгача қопланади;
  • «Ёшлар дафтари» га киритилган ёшларга уруғ ва кўчатларни сотиб олиш учун БҲМнинг 8 бароваригача субсидиялар ажратилади;
  • «Ёшлар дафтари» га киритилган ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти бўйича ижара ҳақи харажатлари йилига бир марта БҲМнинг 25 бароваригача бўлган миқдорда қопланади;
  • «Ёшлар дафтари» га киритилган ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти бўйича зарур бўлган асбоб-ускуналар ва иш қуролларини сотиб олиш учун БҲМнинг 40 бароваригача субсидиялар ажратилади;
  • «Темир дафтари» га киритилган оилалар фарзанди контрактлари БҲМнинг 50 бароваридан кўп бўлмаган ҳолда 50 фоизгача тўланади;
  • «Темир дафтар» га киритилган оилаларнинг оғир касал болалари даволаниши харажатлари БҲМнинг 50 бароваридан кўп бўлмаган миқдорда қопланади.

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик ҳисоботлари Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши томонидан назорат қилинади.

Давлат харидларида импорт товар турлари чекланди

2021 йил 29 январ куни Вазирлар Маҳкамасининг 41-сонли «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатда:

  • Чет элда ишлаб чиқарилган товарларнинг, шунингдек хорижий шахслар томонидан амалга ошириладиган хизматларнинг рўйхатини шакллантириш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Шунингдек, Давлат харидларида уларга нисбатан вақтинчалик тақиқ ва чекловлар киритилди;
  • Чет элдан келтирилган товарларнинг ва хорижий шахслар томонидан кўрстилган хизматларнинг рўйхати шакллантириш, Ушбу товар ва хизматларга вақтинча тақиқ қўйилади;
  • Маҳаллий товар ва хизматларига давлат харидларида имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги низом ўз тасдиғини топди.

Шунингдек, регламент импорт учун товар ва хизматларга рухсат бериш тартибини белгилайди. Ҳозирда рўйхат 529 та элементни ўз ичига олади. У Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги электрон ҳамкорлик портали маркази томонидан маҳаллий товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчилардан келиб тушган аризалар, ҳамда давлат органлари ва маҳаллий ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида шакллантирилади. Рўйхатга киритиш учун икки ёки ундан ортиқ маҳаллий товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчиси талаб қилинади.

Товар ва хизматларни рўйхатига киритиш тўғрисида ариза ишчи орган портали орқали тегишли ҳужжатларни илова қилинган ҳолда тақдим этилади.

Ўз навбатида, давлат буюртмачиси давлат харидларини амалга ошириш учун рўйхатда келтирилган товарларни (хизматларни) олиб киришга рухсат олиш тўғрисида ариза билан ишчи органга мурожаат қилади. Давлат буюртмачиси томонидан импорт қилинишини сўралган товарларнинг (хизматларнинг) параметрлари рўйхатда келтирилган товарларнинг параметрларига мос келмаслиги кераклиги аниқланди.

Aриза ишчи орган портали орқали, тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ҳар бир маҳсулот (хизмат) учун алоҳида-алоҳида тақдим этилади. Рўйхатда келтирилган товарларни (хизматларни) олиб киришга рухсат бериш тўғрисидаги таклиф ишчи орган томонидан Вазирлар Маҳкамасига оширилади.

Регламент рўйхатга киритилган товарларга (хизматларга) татбиқ этилмайди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун нарх устуворлиги чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда тендерда қатнашган тақдирда қўлланилади. Нарх имтиёзлари ҳар бир лот учун 15 фоиз миқдорида тақдим этилади ва республика ҳудудидаги саноат ишлаб чиқариши (хизматлар кўрсатиш) билан шуғулланадиган хўжалик субъектларига нисбатан қўлланилади.

Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни камайтириш вазирлигига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар топширилди:

  • Вазирлик ҳузуридаги электрон ҳамкорлик порталига (www.cооператион.уз) маҳаллий товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи ва давлат буюртмачиларнинг аризаларини онлайн тарзда қабул қилишни таъминлайдиган электрон тизимни механизмини жорий этиш;
  • Рўйхатга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни батафсил ўрганиш асосида Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, маҳаллий идоралар ва ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ишлаб чиқилади. Ҳар чорак охирида эса Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

2021 йил 1-февральдан қандай қарорлар кучга киради?

2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида кутилаётган ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, жарималар, ҳамда стипендиялар миқдори оширилади

2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади. Шунингдек, БҲМ га боғланган маъмурий ва бошқа жарималар миқдорлари ҳам кўтарилади.

Вилоятлар марказларида туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатиш бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сонли “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига кўра:

  • 2021 йил 1 февралдан барча вилоятлар марказларида
  • 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб эса — бутун республика ҳудудида туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари кўрсатилади.

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматлари қуйидагилар ўрин олди:

  • боланинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки уларнинг яқин қариндошларига ёхуд ота-онасидан бири ваколат берган бошқа шахсларга туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома бериш;
  • туғилганликни қайд этиш;
  • поликлиникага ҳисобга қўйиш;
  • бир марталик нафақа пулини олиш;
  • болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича рўйхатга қўйиш;
  • болани давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларини қамраб олади.

Экспортолди молиялаштириш жараёни йўлга қўйилади

2021 йил 1-феральдан бошлаб экспортчи ташкилотлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан экспортолди молиялаштирилади. Бу Президентнинг 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сон “2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланиб қўйилди.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 февралдан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипакнинг олиб чиқилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.

Нефт маҳсулотларининг солиқ ставкалари оширилади

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан бир қатор нефт маҳсулотларига солиқ ставкалари оширилади.

Судьяликка номзодлар имтиҳони Интернет тармоғида онлайн ёритиш тартиби амалга киради

Cуд тизимидаги коррупция ҳолатларининг олдини олиш, суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида:

  • имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб борилади;
  • судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни ишлаб чиқилади;
  • судья фаолияти электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминловчи тизим йўлга қўйилади.

Ҳафталик транспорт ва иқтисодиёт янгиликлари

Сўнгги ҳафта давомида кузатилган иқтисод ва транспорт соҳасидаги янгиликлар билан танишинг.

20 долларлик банкнотада афроамерикалик аёл тасвири пайдо бўлади

Оқ уй матбуот котиби Жен Псакининг маълум қилишича 20 долларлик купюрада афроамерикалик Гарриет Табменнинг тасвири туширилади. У XIX асрда қулларнинг озод қилиниши ҳаракати фаолларидан бири бўлган.

Ўзбекистоннинг 2021 йилги иқтисодий ўсиши 5 фоиздан юқори бўлиши прогноз қилинмоқда

Маълумотларга кўра марказий банкнинг 2021 йил учун иқтисодий ўсиш прогнозлари 4,5–5,5 фоизни ташкил этмоқда. 2020 йилнинг 4-чорагида иқтисодий фаолликнинг ошиши натижасида ялпи ички маҳсулоти 5 фоиздан юқори бўлиши тахмин қилинди.

2020 йил энг юқори иқтисодий ривожланиш кўрсаткичини намойиш этган ҳудудлар:

  • Навоий вилояти – 7,1 фоиз
  • Наманган – 4,8 фоиз
  • Сурхондарё – 4,4 фоиз
  • Фарғона – 3 фоизни ташкил этади.

Иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари паст ҳудудлар:

  • Жиззах вилояти – 1,6 фоиз
  • Тошкент шаҳри – 1,5 фоиз
  • Сирдарё вилояти – 0,1 фоизлар қайд этилган.

ЯИМда энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар қуйидагилардан иборат:

  • Тошкент шаҳри – 15,3 фоиз
  • Тошкент – 10,8 фоиз
  • Навоий – 8,4 фоиз.

ЯИМда паст улушга эга бўлган ҳудудлар сифатида:

  • Хоразм – 3,6 фоиз
  • Жиззах – 3 фоиз
  • Сирдарё – 2,1 фоизни тан олинди.

ЯИМнинг 36,3 фоизини хизмат кўрсатиш, 35,5 фоизини саноат ва қурилиш, 28,2 фоизини қишлоқ хўжалиги ташкил қилган.

Транспорт янгиликлари

Tracker кроссоверлари янги моделлари сотуви йўлга қўйилди

25 – январь куни Tracker кроссерларини сотуви бошланди. 2021 йилининг март ойида 390 кроссовер Ўзбекистонга етказиб берилади.

Тошкент – Олот темирйўл қатнови қайта тикланди

«Ўзбекистон темир йўллари» хабар беришича, «Тошкент-Олот-Тошкент» темир йўл қатнови йўлга қўйилди. 3-4 февраль кунлари эса Тошкент-Шовот-Тошкент йўналишида 58/57-сонли поездларнинг қатнови ҳафтасига 3 маротаба йўлга қўйилади. 

1 февралдан бошлаб қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматининг таъкидлашича 2021 йил 1 февралдан қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталаридан фойдаланилмайди. Шу мақсадда имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилиб, биринчи харид учун 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади. 

1 февралдан «Тошкент – Андижон – Тошкент» йўналишидаги поездларнинг жўнаш ва қабул қилиш манзили ўзгаради

1 февралидан бошлаб Тошкент марказий вокзалидан 60-сонли «Тошкент – Андижон» йўналишили йўловчи поезди ҳаракатланади ва 59-сонли «Андижон – Тошкент» қабул қилинади.

Ўзбекистоннинг ЕОИИ кузатувчилик мақоми ва қўшилишнинг транспорт соҳасига таъсири қандай?

Ўзбекистон ЕОИИга қўшилса, мамлакат иқтисодиёти учун транспорт харажатлари камаяди, аммо миллий авиаташувчилар кучли рақобатга дуч келади.

ЕОИИда кузатувчилик мақоми қуйидагиларга имкон беради:

  • ЕОИИ транспорт қоидаларидан фойдаланиш;
  • Транспорт харажатларини камайтириш;
  • Транзит имкониятларини кенгайтириш;
  • Юк ташишдаги процедураларни унификация қилиш;
  • Логистика тизимларини биргаликда ривожлантириш;
  • Қувурли транспорт тизимларга ва портларга тенг шартларда фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши билан:

  • Ўзаро савдода тартиблар соддалаштирилади;
  • Экспорт божхона тўловлари олиб ташланади;
  • Юк ташиш харажатлари камаяди;
  • Янги транзит йўналишлари жалб этилади;
  • Автомобиллардан фойдаланиш самарадорлиги оширилади;
  • Юк етқазиш муддатлари тезлашади;
  • Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ошади.

Ўзбекистон темир йўл ташувларидаги умумий ҳажмида ЕОИИ давлатларининг улуши:

  • Экспорт юкларни ташишга 69%
  • Импорт юкларни ташишда 68%
  • Транзит юкларни ташишда 94%.

Ўзбекистон автомобиль транспортида юк ташувларидаги умумий ҳажмида ЕОИИ давлатларининг улуши:

  • Экспорт юкларни ташишга 59%
  • Импорт юкларни ташишда 58%
  • Транзит юкларни ташишда 41%.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши билан темир йўл транпорти харажатлари қисқаради:

ЕОИИ давлатлари билан юк ташувлар ва денгиз портларига транзит орқали чиқиш харажатлари йилига ўртача 200-240 млн. долларга камаяди.

Нималарга акциз солиғи солинмайди?

2020 йилнинг 31 декабригача МДҲга аъзо давлатлари ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида тузилган эркин савдо зонаси тўғрисидаги шартномани қўллаш тўғрисидаги протоколга мувофиқ мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарларга ва импортга акциз солиғи ставкаларини унификация қилинди.

Унификация натижалари қуйидагиларни кўрсатмоқда:

ГAТТнинг III моддасига биноан «Импорт қилинган ёки маҳаллий товарларга нисбатан қўлланиладиган ички солиқлар ва бошқа тўловлар, савдога таъсир қилувчи қонунлар, қоидалар, талаблар, товарларни сотиш, харид қилиш, ташиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланишга доир тартиб-қоидалар бир-бирига таъсир кўрсатмаслиги зарур».

Ўз мажбуриятларини бажариш учун 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон 73 та товар турига, шу жумладан электр (музлатгичлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари), озиқ-овқат маҳсулотлари (маргарин, қандолат ва бошқа маҳсулотлар), гилам ва бошқаларга акциз солиғини бекор қилди.

Импорт қилинадиган товарларнинг айрим турлари бўйича акциз солиғининг бекор қилиниши тадбиркорлик субъектлари учун тенг шароитларни яратади. Шу билан бирга, ушбу товарларда нархларнинг вақтинча пасайиши кузатилади:

Samsung WW60J4063LW/LD моделли кир ювиш машинаси Божхона Божхона йиғими (20%)Акциз солиғи (10%)НДС (15%)Товар нархиНаценка (10%)НДС ни инобатга олган ҳолда товар суммасиСўмда
($1=10 440 сўм)

2021 йилнинг 1-январига қадар 180,036,018,035,1269,1296,0340,43 553 896,1
2021 йилнинг йилнинг 1-январидан сўнг 180,036,00,032,4248,4273,2314,23 280 519,4
Фарқ -18,0-26,2-273 376,6

Эндиликда ушбу товарлар нархи талаб ва таклифлар инобатга олинган ҳолда шакиллантирилади.

Мансабдор шахслар декларация тўлдириши таклиф қилинди

2021 йил 7 январь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
мансабдор шахсларнинг ўз даромадлари тўғрисида декларация тўлдириши амалиётини тадбиқ этиш қонуни лойиҳасини ишлаб чиққанини эълон қилди.

Унга кўра Президент, Бош Вазир, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, республика ташкилотлари, ҳокимиятлар, суд, прокуратурура ходимлари кабилар ўз мол мулки ва даромадларини декларация қилиши лозим бўлади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов қонунчиликка декларацияни тўлдирмаган шахсларга
нисбатан интизомий, маъмурий ва, ҳатто, жиноий жавобгарликлар киритилиши лозимлигини айтиб ўтган.

Олдинроқ ҳам мансабдорларнинг декларация тўлдири тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганди.
Унда бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳокимлар 2020 йил 1 январидан мол-мулк ва даромадларини декларациялаши таклиф қилинганди.

Оила бюджети билан барча муаммолардан халос бўлинг

Соғлом ҳаёт тарзини олиб боришда «Оила бюджети» тушинчаси ҳақида маълумотга эга бўлиш ва уни тўғри тақсимлаш жуда муҳимдир. Шу мақсадда биз ушбу мақоламизда оила бюджетига алоқадир кўплаб саволларга жавобларни акс эттирдик.

Оила бюджети – бу оилага бир ой давомида келиб тушадиган эр ва хотин, шунингдек бошқа оила аъзоларининг маоши, турли ҳил ёрдам пуллари ва бошқа даромадларнинг умумий йиғиндисидир.

Оила бюджети муҳимми?

Бюджетни режалаштириш орқали оиланинг даромад ва харажатларини тўғри ҳисоб-китоб қилиш мумкин. Бундан ташқари, ушбу жараёнда ҳар бир оила аъзоси иштирок этиши билан анчагина маблағ тежалади. Агарда сиз фарзандларинигизни келажакда соғлом ҳаёт тарзини юритишини истасангиз, энг аввало, уларга ўз амалаётингиз билан ўрнак бўлинг.

Тўғри шакиллантирилган оила бюджети билан сиз нималарга эришасиз:

  • Ортиқча харажатларни қисқартиришга. Статистикага кўра даромад ва харажатларининг ҳисобини юритмайдиган кўпчилик одамлар ишлаб топадиган пулларига қараганда кўпроқ харажат қиладилар. Бюджетни юритиб бориш ўз маблағларингизни назорат қилишга ва ортиқча харажатларни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради.
  • Мақсадларга тезроқ эришишга. Ҳаражатларингизни тўғри тақсимлаш орқали сиз келажак харидларингиз ёки мақсадларингиз учун маблағ йиғиб қўйишингиз мумкин. Масалан: рўзғорингизга зарур бўлган кир ювиш машинаси сотиб олишни истасангиз, унга пул йиғиб боринг.
  • Кераксиз харидлардан озод бўлишга. Вақт ўтиши билан сиз режангизга тўлиқ амал қилишни ва харажатларни керагидан оширмасликни ўрганиб оласиз. Бу сизни сотувчилар ва рекламалар томонидан жалб қилинадиган кутилмаган харидлардан ажойиб тарзда химоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, оила бюджетини режалаштирган одам бирор буюмни дарҳол сотиб олиш учун қимматбаҳо кредитлар ва қарзларни олмайди.

  • Қарзлардан тезроқ қутиласиз. Агар сизни катта миқдордаги қарзлар қийнаб қўйган бўлса, оила бюджети мақсадларга эришиш учун қайси харажатларни қисқартириш мумкинлигини аниқлашга ёрдам беради.
  • Молиявий хавфсизлик билан таъминланишга. Сизнинг бюджетингиз кутилмаган ҳолатлар учун хавфсизлик ёстиғи бўлиши мумкин. Қора кун учун сақлаб қўйилган маблағ қийин вазиятларни ягона ечим бўлиши мумкин.