2022 йил 1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Республикамизда 2022 йил 1 июндан қуйидаги ўзгаришлар кучга киради:

  • Давлат хизматчиларининг иш ҳақлари 12% оширилади
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланади
  • базавий ҳисоблаш миқдори 300 000 сўм этиб белгиланди
  • тиббиёт муассасалари ходимларининг маошлари оширилади:
    • тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун 10-15%га
    • тиббиёт муассасаларининг бошқа ходимлари учун 15%га
  • «Ёшлар дафтари»га киритилганлар ОТМлар қабул тест синовларида бепул иштирок эта оладилар
  • Автожарималар миқдорлари оширилади

Йўл қоидасини бузганлик учун жарима миқдорлари билан танишинг

2021-2022 ўқув йили учун ОТМларда контракт нархлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2021-2022 ўқув йили учун давлат ОТМларида таълим йўналишига кўра белгиланган 1 йиллик контракт нархларини эълон қилди:

Қабул-2021 янгиликлари

Абитуриентларга рухсатномаларни бериш 1 августдан бошланади

2021-2022-ўқув йили ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 2021 йил 1 августдан бошланади

Тест синовлари 5 августдан бошланади

2021-2022-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2021 йил 5 августдан бошланади ҳамда тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда кунига икки сменада ўтказилади.

Тест синовлари 1-смена 07:00 да, 2-смена 19:00 да бошланади.

Тест топшириқлари сони қисқартирилди

Тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратилиши белгиланди.

  • Мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:
    • Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол.
      Ҳар бири учун 2.1 баллдан.
      Максимал балл – 21 балл.
    • Математика – 10 та савол.
      Ҳар бири учун 2.1 баллдан
      Максимал балл – 21 балл.
    • Ўзбекистон тарихи – 10 та савол.
      Ҳар бири учун 2.1 баллдан.
      Максимал балл – 21 балл.
    • Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.
  • Таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:
    • 1-фан – 20 та савол – 3.15 баллдан = 63 балл
    • 2-фан – 20 та савол – 3.15 баллдан = 63 балл
    • Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл

Умумий ҳолда, 2021-2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.

Хорижий давлатлардан ўқишни кўчириш нархи эълон қилинди

Хорижий ОТМлардан давлат ОТМларининг мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаролардан тест синовида иштирок этиш учун 0.5 БҲМ (122 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Президент фармони: таълим кредитлари арзонлашади

2021 йил 13 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев ПФ-6260-сонли “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Унга кўра:

  • Таълим кредитлари арзонлаштирилади: 2021 йил 1 сентябрдан таълим кредитлари Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси (2021 йил июль ойи ҳолатида 14%) миқдорида имтиёзли таълим кредитларини ажратилади.
  • «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун қуйидагилар амалга оширилади:
    • 128 минг болага ўқув қуроллари, китоб, кийим-кечак харид қилиш учун 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади
    • олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар тўлов-контракт суммаси биринчи ўқув йили учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган оилалар фарзандлари ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади. 2 мингта ёш оилаларни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва фоиз тўловларини қоплашга Давлат бюджетидан субсидия ажратилади.

Ёшлар тадбиркорлиги қўллаб-қувватланади

2021 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида Ёшлар бизнес мактаби ишга туширилади. 2021 йилда 1,4 минг нафар ёшларга тадбиркорлик ва бизнес юритишда яхши натижаларга эришиш ва хавф-хатарлардан ҳимояланиш усуллари ўргатилади. Бундан ташқари, ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап лойиҳалари танлови доирасида ҳар бир туман ва шаҳарда 3 нафардан ғолибларга грантлар бериш амалиёти жорий этилади. Лойиҳаларни ҳар бири учун 50 млн сўмлик грантлар берилади.

Тест синовлари учун онлайн рўйхатдан ўтиш

Абитуриентларни ОТМларга рўйхатга олиш Давлат тест маркази сайти ва Ягона интерактив Давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Рақамни тасдиқлаш. my.dtm.uz сайтида асосий ойнада рўйхатдан ўтиш бўлимига кириб, қуйидаги маълумотларни киритиш лозим бўлади: телефон рақам, пароль, такрорий пароль, ҳамда арифметик ифода қиймати. Сўнгра киритилган рақамга 5 хонали код смс кўринишида юборилади.

Паспорт маълумотлари. Шахсий маълумотлар бўлимига ўтиб, ЖШИР, паспорт серия киритилади. Абитуриентнинг доимий яшаш вилоят, тумани дастурдан танланади ва манзил тўлиқ ёзилади.

Тугатган таълим муассаси бўлимида абитуриент якунлаган муассаса тури (мактаб, лицей, коллеж), вилоят, туман, номи, йили танланади. Сўнгра аттестат, диплом серия рақами ёзилади. 2020-2021 ўқув йили битирувчи абитуриентлар маълумотлари автоматик тарзда акс этади. Агар чиқмаса, халқ таълимига вазирлигига мурожаат қилиш зарур бўлади.

Имтиёзлар. Чет тилидан сертификатга эга талабгорлар қўшимча серфикат маълумотларини киритишлари керак. Аввало, қандай тилдан берилганлиги, сертификат тури, даражаси, санаси, серияси ёзилади ва сертификат расми юборилади. Бошқа имтиёзлар билан бўлимда танишиш мумкин.

Умумий таълим фанларидан сертификат. Қабул 2021 бўлимида офертага рози бўлгандан сўнг, умумтаълим фанидан сертификат мавжудлиги сўралади. Тасдиқланган ҳолда, абитуриент ушбу фандан имтиҳон топширмайди.

Таълим шакли ва тури. Абитуриентлар танланган ОТМ қаерда жойлашишидан қатъий назар, тест синовини исталган ҳудудда топширишлари мумкин. Таълим шакли, тили, ёзув тури танланади. Кейинги босқичда танлов устиворлиги белгилаш керак бўлади. Бу нима? Агар абитуриент давлат грантини танласа, унинг кандидатураси 5 ОТМда фақатгина грант бўйича кўриб чиқилади. Агар давлат гранти ва тўлов контракти белгиланса, абитуриент биринчи грантга, сўнг контрактга тавсия этилади.

Мақсадли қабул. Бу нима? Ҳудудлар учун олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида ажратиладиган давлат гранти асосидаги квоталар. Ушбу таълим кўринишида ўқишга қабул қилинган талабалар ҳокимият билан шартнома тузишади ва давлатга маълум вақт ишлаб беришади. Мақсадли қабулда иштирок этган абитуриент ўқишга қабул қилинмаса, умумий танловда ҳам иштирок этади.

Таълим йўналишларини танлаш. Абитуриентлар 2021 йил қабулда 5тагача таълим йўналишини танлаш имкониятига эгалар. Бу ҳолатда тизим автоматик тарзда тест топшираладиган фанлар ва баллар системасини экранга чиқариб беради. Сақлаш тугмасини босгандан сўнг телефон рақамга келадиган кодни киритиш керак бўлади, акс ҳолда абитуриент рўйхатдан ўтмаган ҳисобланади. Ҳосил бўлган қайд варақасини юклаб олиш еки таҳрирлаш мумкин. Қайд варақасида тўловни амалга ошириш ҳисоб рақами мавжуд, тўловни банк кассалари ва электрон тизимлар орқали амалга ошириш бўлади.

Рўйхатга олиш 22 июльда якунланади.

2021 йил миллий сертификат натижалари эълон қилинди

Бугун, 2021 йил 9 июнь куни, кимё ва математика фанларидан миллий сертификат тест натижалари эълон қилинди.

Имтиҳон топширган талабгорлар натижалар билан nsfla.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларида танишишлари мумкин бўлади.

Ушбу тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга 3 йиллик баҳолаш сертификат берилади. Тест топширган талабгорлар сертификатларни ўз шахсий кабинети орқали электрон шаклда юклаб олиш имконияти бор. Тест натижаси бўйича аппеляция шикоятлари 5 иш куни мобайнида топширилиши мумкин.

Миллий сертификатга эга абитуриентларга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасасига кириш тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан пропорционал балл белгиланади.

2021-2022 ўқув йили учун қабул параметрлари тақсимоти тасдиқланди

2021-2022 ўқув йилида ОТМ бакалавриатининг кундузги, сиртқи, кечки таълим шакли бўйича ҳамда ОТМ магистратурасига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

Таълим янгиликлари

Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдорининг) ярим баравари, яъни, 122.500 сўм миқдорида тўловни амалга оширадилар.

Кимлар тўлов қилиши шарт эмас:

  • Таълим муассасаларини 2021 йилда тамомлаганлар;
  • 1-2 гуруҳ ногиронлиги бор шахслар;
  • Тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар.

Мазкур тоифадаги абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтганида уларга тўлов қилиш учун инвойс шакллантирилмайди.

Адлия вазирлиги 2021/2022 ўқув йилида қандай олий таълим муассасалари филиаллари ва янги йўналишлар очилиши тўғрисида маълумот берди.

  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети;
  • Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали;
  • Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти;
  • Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали;
  • Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ўз фаолиятини бошлайди.
  • Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари ташкил этилади.

Шунингдек, “Ипак йўли» туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми», “транспорт логистикаси» ва “ижодий саноат» (среативе индустрй) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизимийўлга қўйилади.

Cиртқи таълим йўналишли ОТМлар

2021 йил Ўзбекистон Олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим бўлимига ўқишга қабул параметрлари тасдиқланди.

Президентнинг тегишли қарорига биноан, 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

  • кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
  • сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
  • кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;

в) хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.

Сиртқи таълим йўналишлари

2021-2022-ўқув йили учун 20-июндан абитуриентларни рўйхатга олиш бошланади

Давлат тест маркази 2021 йил 20 июндан 2021-2022-ўқув йили учун бакалавриат йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланишини эълон қилди.

Aбитуриент рўйхатдан ўтиши учун my.dtm.uz сайти ёки Ягона портал (https://my.gov.uz/uz/service/259) дан фойдаланиши мумкин.

Саҳифада абитуриентлар телефон рақамини орқали авторизация килиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили, таълим муассасаси маълумотларни, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин.