Юридик техникумларга имтихон санаси ва қабул параметрлари

2021 – 2022 ўқув йили учун техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2021 йил 1 августдан 20 августга қадар авлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

2021 йил учун намунавий тест саволлари

Давлат қабул комиссиясининг 10-сон баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Қуйида 2021 йил учун ДТМ эълон қилган намунавий тест саволларини юклаб олишингиз мумкин:

Фанлар бўйича олимпиада саволлар тўплами

Барча фанлар бўйича 9-10-11 синфлар учун олимпиада саволлари, ёзма иш, лаборатория иши, тест синовлари намуналарини сизга ҳавола этамиз.

Президент мактаби имтиҳонлари қачон бўлиб ўтади?

Мазкур йилда Президент мактабларига аризалар 5 июндан 25 июнгача онлайн тарзда қабул қилинади.

Биринчи босқич математика фанидан бўлиб, саволлар 30-40 тани ташкил этади. Илк босқич имтиҳонлари 20-25 июл, ккинчи босқич 20-23 август кунлари бўлиб ўтади.

Президент мактабларига қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома
  • Белгиланган шаклдаги маълумотнома
  • 3х4 ўлчамдаги расм
  • Баҳолар табелининг нусхаси
  • Талабгор ҳамда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар фуқаролик паспорти маълумотлари. Шунингдек, телефон рақам, электрон почта ва манзилирни киритиш керак бўлади.

«Президент мактаби» танлови саволлар тўплами

Президент мактабларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган мантиқий фикрлаш тестлари, ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижаларига кўра амалга оширилади.

Қуйида Президент мактаби танлови саволлари келтирилган:

2021-2022 йил учун абитуриентлар имтиҳони фанлари мажмуи

Давлат тест марказининг хабар беришича 2021-2022-ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Давлат тест маркази 2021 йил 20 июндан 2021-2022-ўқув йили учун бакалавриат йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланишини эълон қилди.

Мавзулар ва баҳолаш мезонлари 2020/2021 ўқув йилига нисбатан ўзгармади. Абитуриентларни яна бешта фан бўйича 105 та тест кутмоқда. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 280,5.

Халқаро имтиҳондан юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

2021 йил 13-апрельдаги 209-сонли қарорга мувофиқ Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ҳужжатга кўра, 180 кун ичида давлат хизматлари марказларига юқори балл билан мурожаат этган ёшлар имтиҳон харажатлари тўлиқ қопланади. Жараён қуйидагича кечади:

Давлат хизматлари маркази филиалларидан бири ёки ЯИДХП орқали талабгорнинг ҳужжатлари Ёшлар ишлари агентлигига юборилади. Агентлик 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади. Агар верификацияни аниқлаш имкони бўлмаса, Агентлик 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади. Сўнгги босқичда, компенсация маблағлари Агентлик томонидан Халқ банкига ўтказилади ва ариза берувчига СМС хабар юборилади. Сертификат ҳақиқийлигини тасдиқлаш, ҳамда пул ўтказиш жараёни учун 15 кун ичида амалга оширилади. Талабгор 15 кун Халқ банкида компенсация тўловларини мурожаат орқали олиши мумкин.

Кимё ва биология фанларидан миллий сертифат олиш учун рўйҳатга олиш бошланди

ДТМ хабар беришича 3 март кунидан бошлаб Миллий тест тизими доирасида кимё ва биология фанлари бўйича рўйхатга олиш бошланди.

Эслатиб ўтамиз, онлайн рўйхатдан my.dtm.uz сайти орқали ўтиш мумкин. Бунинг учун «Milliy sertifikatlar» бўлимидан тегишли фанни танлаш зарур бўлади.

Тест синови натижаси бўйича энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган шахсларга 3 йил муддатга сертификат берилади. Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентларга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда ОТМга кириш тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган балл берилади.

Шунингдек, апрель ойининг биринчи ўн кунлигида она тили ва адабиёт, ҳамда математика фанларини билиш даражасини баҳолаш миллий тест синовлари ўтказилади.

Kundalik.uz да қандай тўлов қилинади?

Электрон кундалик хизмати орқали ота-оналар ва истаган бошқа қариндошлар боланинг мактаб ҳаётини кузатиш имконига эга бўлишади. Обуна битта бола учун йилига 9,200 сўмни ташкил этади . Шунингдек, уч ёки ундан ортиқ мактаб ўқувчиси бўлган оилалар учун 10 фоизлик чегирмалар мавжуд.

Пластик карта бўлмаса, электрон кундалик учун тўловни қандай амалга оширса бўлади?

Aгар оилада ҳеч кимда карта бўлмаса, уни банкда очиш керак. Uzcard компаниясининг веб-сайтида картани очиш борасида онлайн буюртма бериш мумкин.

Электрон кундаликка кириш учун тўлов қандай амалга оширилади?

Кундаликнинг синов версияни фаоллиштирмаган фойдаланувчилар учун тизимга киришда кундаликни бошқариш саҳифаси очилади. Саҳифа фақат ўқувчи ва ота-она ролига эга бўлган фойдалувчилар учун мавжуд. Бепул муддат 7 кунга тақдим этилиб, синов версияси якунлангандан сўнг кундалик тизими учун 1 йиллик тўловни амалга ошириш зарур бўлади. Энг аввало фойдалаувчидан тўлов усулини танлаш сўралади. Тўлов платформасида эса телефон ёки пластик карта рақами киритилгандан сўнг, смс-хабарномадаги код орқали операцияни тасдиқлаши лозим бўлади. Тарих ёрлиғида тўлов қачон амалга оширилганлиги ва қанча муддатгача амал қилиши ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш мумкин.

Стипендия нархи оширилди, энди контракт ҳам кўтариладими?

Давлат гранти кўринишида ўқийдиган талабаларнинг стипендияси 10 фоизга оширилади. Контрактлар нархи ҳам ошириладими?

2021 йил 1 февралдан бошлаб стипендиялар базавий миқдорнинг 1,1 баровари, яъни 42 минг 800 сўмга оширилиб, 470 минг 800 сўм миқдорида берила бошланади.

Бундан ташқари, агар давлат грантида ўқийдиган талаба семестр якунида барча фанларнинг рейтинг кўрсаткичида 86 ва ундан юқори балл тўпласа, талаба стипендиясининг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолда 564 минг 960 сўм миқдорида тақдим этилади.

Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 10 фоизга кўтарилиши ҳаммага маълум.

Бу ўз навбатида, тўлов-контракт нархлари миқдори ошишига олиб келиши керак эди. Бироқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган брифингда пандемия шароитида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида контракт нархлари ўзгартирилмаслиги ҳақида маълумот берилди.

Ушбу вазиятда стипендияли тўлов-контрактни танлаган талабаларнинг икки йўли бор:

  • 5 млн 136 минг сўм тўлов асосида 428 минг сўмли стипендия олиш;
  • 299 минг 600 сўм қўшимча тўлов қилиб 470 минг 800 сўмли стипендия олиш.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, тўлов-контракт асосида ўқаётган талабаларда ҳам 20 фоиз, яъни 94 минг 160 сўм миқдорида қўшимча рағбатлантириш олиш имкони мавжуд. Бунинг учун талаба ҳамма фанларни “5” баҳога якунлаши керак бўлади.