Metsenat лойиҳасида стипендия ва грантлар ютиб олиш имконидан фойдаланинг

Metsenat ҳайрия лойиҳаси OTM лардаги муҳтож бўлган талабаларга ёрдам қўлини чўзиш мақсадида таълим ва санъат соҳасида истеъдодли ёшларга турли грант ва стипендиялар тақдим этмоқда.

Лойиҳада metsenat ёки ёрдам олувчи сифатида рўйҳатдан ўтиш мумкин.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги магистратура талабалари учун Metsenat.uz лойиҳасининг илк стипендиясини эълон қилди. 10 нафар талаба 6 ой давомида 1 миллион сўм миқдорида стипендия олиш имконига эга. Барча аризалар расмий сайт орқали Metsenat.uz қабул қилинади.

Қашқадарьё вилояти инноватсион лойиҳалар учун 1 млд. 800 млн сўм миқдорида ижтимоий грантлар учун танлов эълон қилди. Талабалар қуйидаги 6 йўналиш бўйича сараланади:

  • Нефт ва газ, кимё саноати;
  • Энергетика;
  • Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати;
  • Сув хўжалиги ва экология;
  • Фан ва таълим;
  • IT технологиялар.

Танловда қатнашиш учун талабалар:

  • Меценат.уз сайтида рўйхатдан ўтиш ва анкетадаги барча сўралган маълумотларни тўлдиришлари лозим;
  • Инновацион лойиҳа ҳақида 10 та слайддан ошмаган ҳолда тақдимот тайёрлашлари;
  • Меценат.уз сайтидаги танлов саҳифаси орқали ариза юборишлари керак бўлади.

Иштирокчилар томонидан кўп бериладиган саволларга жавоблар.

Рейтинг дафтарчаси йўқ бўлса нима қилиш мумкин?

1-босқич талабаларидан рейтинг дафтарчаси талаб этилмайди. Бироқ, юқори курс талабалари рейтинг дафтарчасини юклашлари шарт. Aгар талаба таҳсил олаётган ОТМларда рейтинг дафтарчаси мавжуд бўлмаса, унда талаба академик ўзлаштириши тўғрисида электрон базадан кўчирма ёки маълумотнома тақдим этиши мумкин.

Талаба ўқишини тасдиқловчи ҳужжат деган жойига нимани юклаш лозим?

ОТМ томонидан ўқиётганлигингиз ҳақида маълумотнома ёки талабалик гувоҳномасининг сканер (фото) вариантини юклаш мумкин. Шунингдек,  My.gov.uz сайтида ўқиш жойидан тақдим этиладиган маълумотномани электрон тарзда юклаб олса ҳам бўлади.

1-босқич талабаларига талабалик гувоҳномаси тақдим этилмаган бўлса, нимани юклаш керак?

Биринчи босқич талабаларига ҳали талабалик гувоҳномаси тақдим этилмаганлиги сабабли, ОТМ томонидан берилган шартнома нусхасини юклашлари мумкин.

Магистратура босқичида таҳсил олаётганлар ҳам грантларга ариза топширса бўладими?

Агар меценатлар томонидан магистрлар учун грантлар эълон қилган бўлса, магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ҳам иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, кечки ва сиртқи таълим кўринишида ўқиётган ёшлар ҳам стипендия совриндори бўлиш имкониятига эгадирлар.

Ғолибларни ким танлайди?

Ғолиблар меценатлар томонидан танланиб олинади. Шунингдек, танловда ёш чегараси мавжуд эмас. Аммо, меценатлар баъзи бир сабабларга кўра ёш бўйира чекловлар ўрнатишлари мумкин.

Йўналиш рўйхатида мавжуд сизнинг факультетингиз мавжуд бўлмаса нима қилиш керак?

Aгар талаба таҳсил олаётган ОТМ, факультет ёки йўналиш рўйхатда мавжуд бўлмаса,  @metsenat_support_bot манзилига мурожаат этиш мумкин.

Таълимнинг стипендиясиз шаклини танлаганман ҳолатда платформада шартноманинг стипендияли суммасини киритиш мумкинми?

Рўйҳатдан ўтилаётган ҳолатда барча маълумотлар бир-бирига мутаносиб келиши керак. Шу сабабли талаба қандай ўқиш шаклини танлаган бўлса (стипендияли ёки стипендиясиз), ўша миқдордаги бир йиллик шартнома суммасини киритиши зарур.

Тўлиқроқ маълумотни телеграм канал ёки расмий сайт орқали олишингиз мумкин.

Иш жойидан узоқда яшайдиган ўқитувчиларга қўчимча маблағ тақдим этилади

«Ўзбекистон янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»  ПФ-6108-сонли Фармонга биноан:

  • Олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлашга келган олий маълумотли мутахассисларга БҲМнинг 50 бараварида, яъни 11 млн 150 минг сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули;
  • Ижарада турганлик учун ҳар ой БҲМнинг 2 бараварида, яъни 446 минг сўм пул компенсацияси ажратилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 мартга қадар миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш мақсадида таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда малакали педагог, илмий ходимлар, психолог ва хорижий экспертларни жалб қилинади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 майга қадар таълим дастурнинг илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида экспертизадан, ҳамда кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилишини таъминланади. Ушбу вазифа давлат инспекцияси, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги зиммасига юклатилди.

Умумтаълим мактаб директорлари рағбатлантирилади

Таълим тизими ва сифатини ривожлантириш мақсадида энг яхши таълим муассасалари рейтингидан ўрин олган директорлар мукофотлантирилмоқда.

Президентнинг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғисидаги» ПФ-6108-сонли Фармонига биноан мамлакатда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим тизимлари ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу муносабати билан, туман ва шаҳар кесимида тузилган рейтингдан биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида (2020 йил 25 декабр ҳолатида 679 330 000 сўм) бир марталик рағбатлантирилади. Ушбу сумма миқдори маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилади.

Бундан ташқари, туман ва шаҳар кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган халқ таълими бўлими мудирлари, методистлари ва умумтаълим муассасалари директорларига санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади.

“Kundalik” тизими қандай ишлайди?

Президентнинг академик лицейларни такомиллаштириш тўғрисидаги қарори эълон қилинди

Президентнинг “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. 

Ушбу қарорга кўра, лицейларда дарс бериш тизими, ходимларларни ёнлаш, маош ва устама белгилаш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Эндиликда олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари учун масъул проректори (филиал директори ўринбосари) бир вақтнинг ўзида академик лицей директори ҳисобланади. Шуниндек, мазкур қарорга мувофиқ лицейларлар учун педагогларни ёллашда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

Академик лицейлар фаолияти йилига икки маротаба Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат йиғилиши ҳамда ОТМларнинг илмий кенгашида кенг муҳокамадан ўтказилади. 

2021/2022 ўқув йилидан:

  • академик лицейларнинг рейтинги ишлаб чиқилади;
  • академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:12 нисбатда белгиланади; 
  • чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳар семестрда ўқувчиларни, салоҳиятига кўра, тенг нисбатда гуруҳларга бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича академик лицейларнинг иккинчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида бепул тест синови ташкил этилади.


Бундан ташқари, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобидан академик лицей педагоглари ва ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:

  • академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади;
  • академик лицей директорининг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ўринбосарларининг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;
  • бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасасининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари, жумладан, тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;
  • академик лицейларнинг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган педагог ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига тенглаштирилади;
  • таълим муассасаси раҳбарининг базавий лавозим маошига нисбатан бош ҳисобчининг базавий лавозим маоши 80 фоиз миқдорида, ҳисобчининг базавий лавозим маоши 60 фоиз миқдорида белгиланади.