Энди ЭРИ сертификатини онлайн олиш мумкин

Эндиликда электрон рақамли имзо калитини масофадан туриб олиш имкони мавжуд.

Онлайн ЭРИ олиш учун қуйидагилар амалга оширилади:

  • электрон ариза тўлдирилдирилиб, унга шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова қиланади;
  • Давлат хизматлари кўрсатганлиги учун тўлов тўланади.

Юридик шахслар тўловларни банк тизимидаги ҳисобварақалари ёки карточкаларидан пул кўчириш орқали амалга оширишлари мумкин.

Давлат хизматлари маркази ходими томонидан 1 иш куни ичида идоралараро маълумотлар алмашинуви тизими орқали ариза берувчининг қуйидаги маълумотлари текширилади:

  • Телефон рақам ва ID-картанинг ариза берувчига тегишли эканлиги;
  • Ариза берувчининг ИНН си ва Давлат солиқ қўмитасидаги маълумотлар таққосланади.

Давлат солиқ қўмитаси ва МИМ томонидан кўриб чиқилган, маълумотлар тасдиқлангандан сўнг ЭРИ калити рўйхатдан ўтказилади ва сертификат тайёрлайнади. Сертификат реестрга киритилгач, истеъмолчига ЭРИ сертификати тақдим этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.

Мурожаат этувчи ЯДИХП даги шахсий кабинети орқали сертификатни қабул қилиб олиши мумкин. Бунда истеъмолчи Эри сертификатини электрон шаклда юклаб олганлиги ҳақида Давлат Солиқ Кўмитасини хабардор этади.

Қуйидаги ҳолларда ЭРИ калит сертификатини берилмаслиги мумкин:

  • ариза берувчининг шахси тасдиқланмаса;
  • аризада нотўғри маълумотлар киритилган бўлса;
  • тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса;
  • ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар талабларга жавоб бермаса.

Бундай ҳолларда истеъмолчи Давлат хизматлари марказига мурожаат этиши лозим бўлади.

Президентнинг академик лицейларни такомиллаштириш тўғрисидаги қарори эълон қилинди

Президентнинг “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. 

Ушбу қарорга кўра, лицейларда дарс бериш тизими, ходимларларни ёнлаш, маош ва устама белгилаш тартибига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Эндиликда олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари учун масъул проректори (филиал директори ўринбосари) бир вақтнинг ўзида академик лицей директори ҳисобланади. Шуниндек, мазкур қарорга мувофиқ лицейларлар учун педагогларни ёллашда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлиш тўғрисидаги талаб бекор қилинди.

Академик лицейлар фаолияти йилига икки маротаба Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат йиғилиши ҳамда ОТМларнинг илмий кенгашида кенг муҳокамадан ўтказилади. 

2021/2022 ўқув йилидан:

  • академик лицейларнинг рейтинги ишлаб чиқилади;
  • академик лицейлар йўналишлари ва блокларига қараб бир педагог ходимга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:12 нисбатда белгиланади; 
  • чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳар семестрда ўқувчиларни, салоҳиятига кўра, тенг нисбатда гуруҳларга бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш бўйича академик лицейларнинг иккинчи босқич ўқувчилари учун тўртинчи семестр давомида бепул тест синови ташкил этилади.


Бундан ташқари, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджети маблағлари ҳисобидан академик лицей педагоглари ва ходимларининг меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида:

  • академик лицей педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда Халқ таълими вазирлиги тизимидаги айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қўлланилади;
  • академик лицей директорининг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ўринбосарларининг базавий лавозим маошига 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;
  • бўйсунуви бўйича тегишли олий таълим муассасасининг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, бюджетдан ташқари, жумладан, тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан академик лицейларда ўрнак кўрсатган педагог ва ходимларга лавозим маошларининг 100 фоизигача миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади;
  • академик лицейларнинг фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD), шунингдек, фан доктори ёхуд фан доктори (DSc) илмий даражаларига, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган педагог ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра олий таълим муассасаси катта ўқитувчисига тенглаштирилади;
  • таълим муассасаси раҳбарининг базавий лавозим маошига нисбатан бош ҳисобчининг базавий лавозим маоши 80 фоиз миқдорида, ҳисобчининг базавий лавозим маоши 60 фоиз миқдорида белгиланади.

ДТМ 2021 йилги дарсликлар рўйҳатини эълон қилди

ДТМ 2021 йилда бўлиб ўтадиган тест синовлари учун саволлар тузишда фойдаланиладиган дарсликлар рўйхатини эълон қилди.

Ўзбекистон Давлат тест маркази 2020/2021 йилларда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида қўлланиладиган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхатини эълон қилди.

Она-тили адабиёт китобларининг рўйҳати

Дарслик номи Муаллиф/нашриёт номи/нашр йили
15-синф она тили дарслиги Н.Маҳмудов «Ғафур Ғулом» 2020
26-синф она тили дарслиги Н.Маҳмудов «Тасвир» 2017
37-синф она тили дарслиги Н.Маҳмудов «Маънавият» 2017
48-синф она тили дарслиги М.Қодиров «Чўлпон» 2019
59-синф она тили дарслиги Н.Маҳмудов «Тасвир» 2019
610-синф ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун она тили дарслиги Н.Маҳмудов «Ўзбекистон Миллий энсиклопедияси» 2017
710-синф ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун она тили дарслигиБ.Менглийев “Ўқитувчи” 2020
811-синф ва ўрта махсус, касбҳунар таълими муассасалари
ўқувчилари учун она тили дарслиги
Н.Маҳмудов ва б.
“Ўзбекистон
миллий
энсиклопедияси”
2018
911-синф ва ўрта махсус, касбҳунар таълими муассасалари
ўқувчилари учун она тили дарслиги
Б.Менглийев “Ўқитувчи” 2020
105-синф адабиёт дарслигиС.Aҳмедов ва б. “Шарқ” 2020
116-синф адабиёт дарслигиС.Aҳмедов ва б. “Маънавият” 2017
127-синф адабиёт дарслигиҚ.Йўлдошев ва б. “Шарқ” 2017
138-синф адабиёт дарслигиС.Олимов ва б. “Ғафур Ғулом” 2019
149-синф адабиёт дарслигиҚ.Йўлдошев ва б. “Ўзбекистон” 2019
1510-синф ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун адабиёт дарслигиБ.Тўхлийев ва б.
“Ўзбекистон
миллий
энсиклопедияси”
2017
1611-синф ва ўрта махсус, касбҳунар таълими муассасалари
ўқувчилари учун адабиёт дарслиги
Б.Тўхлийев ва б.
“Ўзбекистон
миллий
энсиклопедияси”
2018

Дарсликлар рўйҳатини билиш учун ДТМ сайтида фан номи ва тил танланса кифоя.

Деҳқон хўжаликлари учун ягона солиқ ставкаси белгиланди

2020 йилнинг 3-декабридаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармонига (ПФ–6121-сон) мувофиқ деҳқон хўжаликларидаги 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади.

Ушбу фармонга кўра:

  • барча турдаги чиқиндиларни сақлаш ва уларни утилизация қилиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи учун солиқ солиш объектидан чиқарилади;
  • деҳқон хўжаликларига 1 куб метр сув учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгиланади.

Шунингдек, кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида мол-мулк ва ер солиқларини ҳисоблаш тизими икки босқичда жорий этилади:

  • биринчи босқичда (2021–2023 йиллар) – кўчмас мулк бўлган турар-жой фонди объектлари (квартира, якка тартибдаги уй-жойлар, дала-ҳовли), шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан;
  • иккинчи босқичда (2022–2024 йиллар) – яшаш учун мўлжалланмаган алоҳида кўчмас мулк объектлари, шунингдек, ушбу объектлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан.

Бундан ташқари, фойдаланишга рухсат этилган ер участкалари турлари классификаторлари ва уларга бўлган ҳуқуқларни тугатиш учун асосларни назарда тутувчи янги таҳрирдаги Ер кодекси тайёрланади.

Қурилиш соҳаси модернизацияланмоқда

2020 йил 11-ноябрь куни қабул қилинган қарорга (ПФ 6119-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантириншнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди. Унга кўра қуйидагилар назарда тутилган:

  • 2025 йил охирига бориб (бизнес юритиш) халқаро индексида қурилишга рухсатномалар олиш йўналиши бўйича Ўзбекистоннинг позициясини жорий 61,7 баллдан 78,2 баллгача яхшилаш.
  • “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими доирасида қўшимча тўртта электрон платформа яратиш. Шаҳарларнинг барчасини ва шаҳар посёлкаларининг 25 фоизини бош режалар билан қамраб олишга эришиш.

2021 йил 1 январдан:

  • Аҳоли пунктларининг бош режалари жамоат муҳокамаси натижаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади;
  • Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат экспертизациясини амалга ошириш механизми жорий этилади;
  • Аҳоли пунктининг таклиф этилган бош режасидан норози бўлган жамоат назорати субъектларининг ташаббусига кўра аҳоли пунктининг муқобил бош режасини ишлаб чиқиш ёки унга ўзгартириш киритиш механизми жорий этилади;
  • Аҳоли пунктлари бош режаларининг жамоат муҳокамаси  ташкил этиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юкланади.

2021 йил 1 мартдан:

Икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзидан 12 метрдан ва умумий майдони 500 кв.м. дан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади.

2021 йил 1 сентябргача:

«Огоҳ фуқаро» электрон тизими яратилади. Тизим қуйидаги имкониятиларга эга:

  • Фуқароларга қурилаётган объектлар  тўғрисида мустақил равишда ахборот олиш:
  • Ноқонуний қурилишларни аниқлаш:
  • Қурилиш объектларида аниқланган қоидабузарликларни қайт этиш (фото ва видео материаллар кўринишида) ва уларни қурилиш соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органларга юбориш.

Бухгалтерлар учун янги Dibank сервиси ишга тушди

Эндиликда «1С» ва «Didox» орқали банк тўловларини амалга ошириш мумкин.

Dibank хизмати ёрдамида «1C» ёки «Didox»да яратилган тўлов ҳужжатлари тўғридан-тўғри банкка тушади, ва аксинча, — кирувчи тўловлар ва ҳисобдан чиқариш операциялар автоматик равишда ҳисоб-китоб тизимига жойлаштирилиши мумкин.

«Didox» ва «1С:Бухгалтерия Venkon» Ўзбекистондаги энг оммабоп ва арзон электрон бухгалтерия тизимлари ҳисобланади.

Тизим қандай ишлайди?

Ўзбекистон бўйлаб энг қулай ҳисоб дастурлардан бири «1C» да банк операциялари билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни банкка жўнатиш ва маълумотларни банкдан олиш тугмалари пайдо бўлди. Транзаксиялар банкнинг ЭРИ калити билан имзоланади. Ушбу тизимдан фойдаланиш учун “Dibank”дан қайд ёзувини рўйхатдан ўтказиш ва у билан керакли ҳисоб рақамларини боғлаш кифоя. Бу жараённи «1C» нинг ўзида амалга ошириш ҳам мумкин.

Уланиш тартиби қандай ?

Ушбу тизимдан фойдаланиш учун мижоз лицензияланган «1С: Ўзбекистон Бухгалтерияси» дастурининг фойдаланувчиси бўлиши ёки Didox.uz платформасининг «Premium» тарифидаги абоненти бўлиши лозим.


– ,

Ипотекага ажратиладиган кредитлар миқдори қанча?

2020 йилнинг 7-декабрь кунида Президентнинг “Ипотека кредити механизмлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Фармони (ПФ-6126, 07.12.2020 й.) қабул қилинди.

Мазкур Фармонга биноан хусусий пудрат ташкилотлари томонидан хоналарга бўлинмаган ҳолда қурилган квартираларни сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитларининг чекланган миқдори қуйидагича белгиланди:

  • Тошкент шаҳрида
    Майдони 60 м² гача бўлган квартиралар – 264 млн сўм
    Майдони 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун – 352 млн сўм миқдорда маблағ ажратилади.
  • Бошқа ҳудудларда 
    Майдони 60 м² гача бўлган квартиралар учун – 240 млн сўм
    Майдони 60 м² дан ортиқ бўлганлари учун – 320 млн сўмгача ипотека берилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиришларга киритилди:

  • Субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар, тўлов муддати 2021 йил 1 июлга қадар узайтирилди.
  • Субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига бошқа шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкинлиги белгиланди.

Банклардаги ипотека кредитлари билан танишинг

«Kundalik» тизими қандай ишлайди?

Ушбу мақолада Kundalik тизимида рўйҳатдан ўтиш ва фойдаланиш тартибига алоҳида тўхталиб ўтишга қарор қилдик.

Электрон кундаликка обуна бўлиш қандай ишлайди?

Кундалик фойдаланувчиси электрон кундалик хизматини сотиб олишга қарор қилишидан олдин уни синаб кўриши мумкин. Бунда истеъмолчига маълум вақт ичида тизимдан бепул фойдаланишга рухсат берилади. Синов муддати тугагандан сўнг, фойдаланувчи фақат «Профил» менюсидаги «Созламалар» ва «Кундаликни сотиб олиш» бўлимларига кира олади.

Электрон кундалик қанча туради?

 Синов муддатиОдатийЧегирмали
Нарх09 2008 280
Амал қилиш муддати30 кун365 кун365 кун

Агар оилада 3-тадан ортиқ мактаб ёшидаги болалар тизимда рўйхатдан ўтган бўлса, барча ўқувчиларга 10% чегирмали тариф тақдим этилади.

Kundalik тизимида қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?

Рўйхатдан ўтиш учун, энг аввало, ота-оналар ва ўқувчилар таълим ташкилотидаги маълумотларни тўлдириш бўйича масъул бўлган ходимдан фойдаланувчи логин ва вақтинчалик паролни олишлари зарур. Сўнгра тизимга https://kundalik.com ҳаволаси орқали кирилади. Мактаб маъмурияти томонидан берилган фойдаланувчи номи ва парол орқали тизимга кириш мумкин бўлади. Кейинги қадам рўйхатдан ўтиш саҳифасидаги «Шахсий маълумотлар» ёрлиғига киритилган маълумотларни текшириб бўлгач, «Кейинги» тугмаси босишдир. Якуний қадамда талабларга жавоб берадиган янги парол танлаш керак бўлади.

Паролни қандай ўзгартириш мумкин?

Паролни ўзгартириш учун қуйидаги ҳаракатларни бажаринг:

  • профил «Созламалар»ига ўтинг (аватарнинг ўнг томонида исм фамилияни босинг ва «Созламалар» бандини танланг);
  • профил «Созламалар»ида «Логин ва парол» ёрлиғини босинг;
  • мавжуд паролнинг тўғрисида «Ўзгартириш» сўзини танланг;
  • янги паролни киритинг ва жорий паролни киритиш орқали унинг ўзгаришини тасдиқланг;
  • «Сақлаш» тугмасини босинг.

Таълим ташкилотини қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин?

  • Сайтнинг асосий саҳифасидаги «Уланиш» тугмасини босгандан сўнг очилган шаклда лойиҳадаги «Уқитувчи, ходим» ролини кўрсатинг ва «Кейинги» тугмасини босинг.
  • «Таълим ташкилотларини қидириш» бўлимида сизнинг ташкилотингиз жойлашган туман ёки шахарнинг номини киритишингиз керак бўлади.
  • Аҳоли пунктини танлаганингиздан сўнг, ушбу туман бўйича Тизимда рўйхатдан ўтган таълим ташкилотлари орасидан ўзингизнинг таълим муассасангизни белгиланг.
  • Аризани юборганингиздан сўнг, ёрдам кўрсатиш хизматидан хат кутушингиз лозим. Илова мақуллангандан сўнг рўйхатдан ўтиш учун сизга логин ва парол юборилади.
  • Олинган маълумотлар ёрдамида фаоллаштириш ва созлаш устасининг барча босқичларидан ўтинг.

Аҳоли пункти рўйхатда йўқ. Нима қилиш керак?

Агар ташкилот жойлашган аҳоли пункти тизимда бўлмаса, у ҳолда ариза тўлдиришда энг яқин аҳоли пунктини танланг ва изоҳларда ташкилот жойлашган манзлини тўлиқ кўрсатинг.

Иккинчи болани қандай қўшиш мумкин?

Тизимда иккинчи ва ундан кейинги болалар билан профилларни бо-лаш учун, ота-она таълим ташкилотининг маъмури ёки синф раҳбари билан боғланиб, масъул ходимга исм фамилиясини ва тизимдаги логинини бериши лозим бўлади.

Маъмур томонидан ўқувчилар билан қариндошлик алоқасини қўшиш сўрови яратилгандан сўнг, ота-онанинг шахсий саҳифасида ташкилотга кириш таклифномаси ва шахсий профил созламаларига ўтиш учун ҳавола борлиги ҳакида кўрсатилган ойна пайдо бўлади. Ота-оналар маълумотлар тўғрилигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг «Тасдиқлаш» тугмасини босишади.

Баҳолар, УВ ва дарс жадвалини қандай кўриш мумкин?

Ўқув жараёнини кузатиб бориш учун экраннинг юқори қисмидаги кўк навигация панелидаги 

  • Ўқивлар учун –  «Таълим» бўлимини танлаш керак.
  • Ота-оналар учун «Болалар» бўлимини танлаш керак бўлади.

Баҳоларни кўриш қуйидаги бўлимларда мавжуд:

  • « Таълим» / «Кундалик» (ўқувчи профили орқали);
  • «Болалар» / «Кундалик» (ота-она профили орқали).

Уй вазифалари қуйидаги бўлимда мавжуд:

  • «Таълим» / «Уй вазифаси» (ўқувчи профили орқали);
  • «Болалар» / «Уй вазифаси» (ота-она профили орқали).

Уй вазифасини кўриш учун қуйидагиларни танлашингиз керак:

  • ўқув йили;
  • фан;
  • бажариш муддати.

Чет эл автоянгиликлари

Сўнгги хабарларга кўра, эндиликда Қозоғистон ҳайдовчилари транспорт воситаларини гувоҳномасиз, бошқача сўз билан айтганда «права»сиз ва техпаспортсиз бошқаришлари мумкин бўлар экан.

Ушбу қонун Қозоғистон Республикаси парламенти томонидан расман тасдиқланди. Қонун ҳайдовчилар ҳужжатларни доим олдларида олиб юришлари мажбурий эмаслигини назарда тутади.

Йўл ҳаракати ходимлари ҳайдовчининг гувоҳномаси тўғрисида маълумотлар базасидан билиб олишади.

Айнан шу пайтда Ўзбекистонда ГАИ ходимларига тақдим қилиниши мажбурий бўлган ҳужжатлар рўйҳати:

  • Машина техпаспорти;
  • Права;
  • Суғурта;
  • Ишончнома (агар бировни номида бўлса);
  • Газ билан юрадиган машиналар учун қўшимча ҳужжатлар;
  • Йўл варақаси (юридик шахслар учун).

Йўл қоидасини бузганлик учун жарима миқдорлари қанча?

Россия Федерацияси ИИВ фуқароларига 16 ёшдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиҳон топшириш ҳуқуқини беришни таклиф қилди

Ҳозирги кунда амалдаги қонунчиликка кўра Россия фуқароси 17 ёшдан имтиҳон топшириш мумкин, ҳайдаш ҳуқуқи эса 18 ёшдан берилади. Имтиҳон саволлари сони 20 талигича қолдирилади.

Мол-мулк ва ер солиғини кадастр қиймати асосида ҳисобланади

Яқинда президентнинг “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатда бир қатор янгиликларни жорий этиш назарда тутилган. Энг аввало, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ер солиғи ставкаларини (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ташқари) белгилаш ҳуқуқи берилади.

Бундан ташқари, кўчмас мулк объектлари учун мол-мулк солиғи ва ер солиғини ҳисоблаш тизими икки босқичда амалга оширилади:

  • 2021-2023 йилларда кўчмас мулк бўлган турар жой фонди объектлари, яъни квартиралар, якка тартибдаги уй-жойлар, дала ҳовлилар, шунингдек ушбу объектлар эгаллаб турган ер участкаларига;
  • 2022-2024 йилларда яшаш учун мўлжалланмаган алоҳида кўчмас мулк объектлари, шунингдек ушбу объектлар эгаллаб турган ер участкаларига.

Қуйидагилар орқали ер ва сув ресурсларидан, ер қаъри қазилмаларидан фойдаланиш самарадорлиги оширилиши режалаштирилмоқда:

  • қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ солишнинг ягона тартиби жорий этиш;
  • коммунал хизматлар кўрсатувчи корхоналарга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини сақлаб қолиш;
  • қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш қисми ва балиқ етиштириш, шу жумладан деҳқон хўжаликлари сув ҳажми бўйича 1 куб метр учун 40 сўм миқдорида ягона солиқ ставкаси белгилаш.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг суммаси 2020 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 баробаридан ошмаслиги керак.

Эндиликда, фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича йиллик ҳисоботлари электрон шаклда тақдим этиш тартиби белгиланади.

Фармонда Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳам назарда тутилган. Кўчмас мулк объектларини солиққа тортишнинг янги тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу халқаро молия институтлари ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида амалга оширилади.