Пулни тежаш учун 10 маслаҳат

Кўпчиликни қандай қилиб бир вақтнинг ўзида тўла-тўкис яшаш ва тежамкор бўлиш мумкин эканлиги қизиқтиради. Ушбу мақолада келтирилган маслаҳатлар орқали пулга бўлган муносабатингизни ўзгатиришига ва тежамкор ҳаёт сари қадам қўйишга эришишингиз мумкин.

1-маслаҳат: кунлик даромад ва харажатларингизни рўйҳатини тузинг. Аксарият ҳолатларда, одамлар айнан нима учун ва қанча пул сарфлашаётганини билишмайди. Биз таклиф қилган йўл орқали сиз қанча олишингиз, ҳамда нима учун харажатлар қилишингиз ҳақида аниқ тушунчага эга бўлишингиз мумкин.

2-маслаҳат: харидлар рўйҳатингизга қатъий риоя этинг. Масалан: дўконга бормоқчи бўлсангиз таммадди қилиб олинг боринг. Шунингдек, савдо комплексларининг жамғарма карталаридан фойдаланиш орқали сиз 5% дан 20% гача пул тежашингиз мумкин.

3-маслаҳат: коммунал тўловларини ўз вақтида тўлаб боринг. Бу орқали сиз фоиз тўлашдан озод бўласиз. Бундан ташқари коммунал хизматларини тежаш учун чироқ, сув, газдан фойдаланмаётган вақтингизда уларни ўчириб қўйинг.

4-маслаҳат: харидларингизга эътиборли бўлинг. “Пулга қаттиқ одам – икки марта сарф қилади” деган ибора бор. Дарҳақиқат, сифатли, аммо қимматроқ буюм сотиб олинаётганда кўп вақт давомида хизмат қилиши ва тез-тез алмаштириш керак эмаслигига кўзда тутилади. Бироқ, жуда қиммат бренд остида товарлар харидига берилиб кетиш ҳам ярамайди.

5-маслаҳат: чегирмаларга алданиб қолманг. Кўп ҳолатларда «чегирма» сўзи одамларни фикларини чалғитиб қўяди ва улар керак бўлмаган харидларни амалга оширишади. Шунингдек, чегирмали маҳсулот одатдагидан қимматроқ бўлиши ҳам мумкин. Статистикага кўра, одамлар маълум вақт давомида харид тўғрисида ўйлаб кўрганда, керак бўлмаган харидлардан воз кечади.

6-маслаҳат: кундалик овқатланиш таомномангизни режалаштиринг. Вақтингиз ва имкониятингиз бўлса, овқатни уйда тайёрланг.

7-маслаҳат: кредит карталари ва микроқарз олишга шошилманг. Бундай қарорга келишдан олдин кредит шартлари билан пухта танишиб чиқинг ва қай даражада зарар ва фойда кўришингизни ўйлаб кўринг.

8-маслаҳат: иш хақингизнинг маълум бир қисмини сақлаб қўйишга одатланинг. Ҳар ой маошингизнинг 10% ни келажак учун олиб қўйинг. Шунингдек, мукофот маблағи, туғилган кунга берилган пул ёки қайтарилган қарз маблағларини ҳам сақлаб қўйиш тавсия этилади.

9-маслаҳат: саёҳатингизни олдиндан режалаштиринг. Одатда вақтлироқ тўловларни амалга оширсангиз тур-пакет ва авиачипталарни арзон нархларда харид қилиш имкони пайдо бўлади. Дам олишга четга чиққанингизда, “Барчаси мавжуд” (all inclusive) тарифларидан фойдаланинг. Чунки меҳмонхоналар таркибига кирмайдиган хизматлар нархи қиммат бўлади.

10-маслаҳат: интернет дўконларидан фойдаланишга ҳаракат қилинг. Оддий бозор ва дўконларда ижара харажатлари эвазига сотувчилар асл нархларни юқорироқ белгилашади.

2021 йил 1 февралдан бюджет ташкилоти ходимларининг ойликлари 10% га оширилади

Президент Шавкат Мирзиёвнинг 2020 йил 30 декабрдаги қарори билан 2021 йил 1 февралдан БҲМ, нафақалар, иш ҳаққининг минимал миқдори, стипендиялар 10% га оширилади.

Қарорга кўра 2021 йил 1 февралдан бюдет ташкилотлари ишчиларининг ойлик маоши, талабаларнинг стипендияси 10%га оширилади.

Бундан ташқари қуйидагилар ўзгаради:

  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм (ҳозирда 679 330 сўм)
  • базавий ҳисоблаш миқдори245 минг сўм (ҳозирда 223 000 сўм)

Охирги марта энг кам ойлик иш ҳаққи, стипендиялар ўртача 7% га 2020 йил 1 фервалда оширилганди. 1 сентябда эса нафақалар 10% га оширилганди.

Қисқа сатрларла: Президентнинг Олий Мажлисга 2020 йилги мурожаати

2020 йил 29 декабр куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини йўллади. Қуйида қисқа сатрларда мурожаат мазмуни ва 2021 йил режалари билан танишинг.

Мурожаат 2021 йилни номлаш билан бошланди. 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб белгиланди.

Иқтисодиёт соҳасида:

  • Ёшларнинг бизнес лойиҳаларини кредитлаш, касб-ҳунарга ўқитиш учун 1 трлн сўм ва 550 млн доллар ажратилади
  • 2021 йилда айрим банклар хусусийлаштириш учун тайёрланади, хусусан: Саноат Қурилиш банк, Асакабанк, Алоқабанк, Ипотекабанк, Туронбанк, Қишлоқ Қурилиш банки. Яна бир банк инвесторларга тўлиқлигича сотилади
  • Марказий банкка йиллик инфиляция 10% дан оширмаслик режаси кўйилди
  • Божхона импорт солиқлари имтиёзлари яна 1 йилга чўзилади
  • 2021 йилда банклараро валюта савдоси учун онлайн платформа яратилади, тадбиркорларга валюта маблағларини банкнинг ўзида ярим соат ичидаёқ сотиб олиш имкониятлар яратилади
  • 2021 йил 1 февралга қадар «Банк бўлмаган кредит ташкилотлари тўғрисида«ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқилади
  • Ислом молиявий хизматлари кўрсатишнинг ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш кўриб чиқилади
  • Оилавий тадбиркорлик дастурлари учун 6 трлн сўм имтиёзли кредитлар ажратилади
  • Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилади
  • 2021 йилда газ тақсимотида давлат монополияси бекор қилинади, UzTransGaz фақат газ транспортировкаси билан шуғулланади
  • Автомобиль саноатида ишлаб чиқарувчилари сони оширилади
  • Давлат улуши бўлган корхоналар кейинги 2 йилда камида 3 марта қисқартирилади

Таълим соҳасида:

  • мактабгача таълим қамрови 65 фоизгача, 2023 йилгача 75 фоизга етказилади
  • боғчалар қурилишига 600 млрд субсидиялар ажратилади, 2 000 хусусий боғчалар қурилиши режалаштирилган
  • 30 та янги мактаб қурилади, 320 та мактаб таъмирланади, бунга 2 трлн сўм маблағ йўналтирилади
  • Ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун Олий таълимга ўқиш грантлари 2 баробарга оширилади (2000 га етказилади)

Ижтимоий соҳада:

  • Короновирусга қарши курашга ва аҳоли вакцинациясига 3 трлн сўм ажратилади
  • телемедицина ривожлантирилади, медицина иш йуритиши электронга ўтказилади
  • умумий практика врачлари ўрнига шаҳар ва қишлоқларда мед-бригадалар ташкил этилади
  • кейинги 3 йилда 315 оилавий врач пунктлари, 85 та поликлиникалар очилади
  • «Қишлоқ врачи» дастури бўйича мингдан ортиқ врачларга 30 млн сўм ажратилиб, иш-яшаш жойлари билан таъминланади
  • бепул тиббий хизматлар ва дорилар рўйхати қайта кўриб чиқилади
  • 2021 йилдан барча ҳомиладор аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар бепул витамин ва дорилар билан таъминланади

Мурожаатнома видеоси билан бу ерда танишинг:

Президент топшириғи: 2021-2022 йилларда электр энергияси тарифлари оширилмайди

Президент топшириғи: интенсив боғлар яратилиб, аҳолига 1-1.5 гектардан бўлиб берилади

Ҳақиқий доллар купюрасини қандай ажратиш мумкин?

Доллар купюрасининг барчамизга маълум $1, $2, $5, $10, $20, $50 и $100 қийматлари мавжуд. Аммо ҳақиқий долларни қандай ажратиш мумкин?

Статистика кўра, аксариятлар ҳолатларда $100 соҳлаштирилади. Шунинг учун банк ходимлари $100 да президент Бенджамин Франклин тасвирланганлигини эслаб қолишни тавсия этади. Ҳақиқий купюра зиғир ва пахтадан тайёрланганлиги туфайли сув ва қўёш таъсирида ҳам асл кўриниши йўқотмайди, шунингдек, қоғоз соҳтасига нисбатан майинроқ бўлади.

2009 йилдан бошлаб 100 долларлик купюра янги модификацияда чиқариш бошланди:

Эски ва янги модификациядаги 100 доллар купюралари

Бундан ташқари, $100 купюранинг янги кўринишида хафсизлик кўк лентаси ва рангини ўзгатирувчи сиёҳдон мавжуд. Ниҳоят, купюра серия рақамларини текширишни унутмаймиз.

Қуйида 100 доллар купюрасидаги белгилар билан танишамиз:

  1. Сувли белги (Бенджамин Франклин тасвири);
  2. 3D ҳимоя лентаси;
  3. Банкнотанинг оч-кўк ранги
  4. Озодлик белгиси, Мустақиллик декларациясидан сўзлар ва перо;
  5. Рельефли босма;
  6. Банкнота қиймати;
  7. Сиёҳдон расми, банкнота бурилганда қўнғироқча белгиси йўқолади;
  8. АҚШ Молия вазири имзоси;
  9. 100 ва USA сўзлари такрорланиб ёзилган ҳимоя ипи;
  10. Бенжамин Франклин портрети
  11. 11 белгидан иборат банкнота серияси
  12. Олтин ранг 100 сони
  13. Индепенденс Холл биносининг орқа томон фасади расми

Муомаладаги барча доллар купюралари қуйидагича кўринишга эга:

Доллар купюралари олд ва орқа томонидан

Сиз 0.5 долларлик купюра хам борлигини билармидингиз?
Қуйида ярим доллар банкнотаси қандай кўринишида бўлиши билан танишингиз мумкин:

ярим доллар купюраси

500, 1 000, 5 000 ва 10 000 долларлик купюралар ҳам бор, аммо улар муомалада ишлатилмайди. Бунга сабаб 1969 йилда чиқарилган АҚШ қонунлари бўлиб, у катта 500 ва ундан катта номиналдаги купюраларни аҳоли орасида ишлатилишини тақиқлайди.

катта қийматли доллар банкноталари

Энг катта купюра эса 100 000 доллардир. У фақатгина АҚШ Федерал заҳира тизими банклари орасидагина ишлатилади

100 000 доллар купюраси кўриниши

Банкларда доллар курси билан бу ерда танишинг

Почта хизматлари такомиллаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев «Почта хизматларини тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4921 сонли қарорини имзолади.

Қарорга мувофиқ, турли йўналишдаги почта алоқаларининг асосий вазифалари тасдиқланди. Масалан, почта хизматларини кўрсатишни янада ривожлантирш мақсадида маҳаллий ва хорижий компаниялар ҳамкорликида «сўнгги мил» хизмати жорий этилади.

Электрон тижорат бозорида ривожланиш нуқтаи назаридан почта алоқасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини харидорларга онлайн сотиш ва етказиб бериш имкониятини яратадиган электрон савдо майдончаси ахборот тизимини яратиш;
  • логистика марказларини яратиш, почта хизматларини ривожлантириш, шу жумладан товарларни сақлаш ва етказиб бериш.

Бундан ташқари, молиявий хизмат турлари кенгайтирилади, хусусан, аҳолидан олинадиган тўловлар оширилади. Республиканинг чекка ва бориш қийин бўлган жойларида 1000 тагача почта алоқаси шахобчалари аутсорсинг асосида банк хизматларини кўрсатишни бошлайди.

Лойиҳалар:
2021 йил 1 февралга қадар онлайн савдо майдончасини ишга тушириш ва маҳсулотларни республикада ким ошди савдосида намойиш қилиш, етказиб бериш тизимини жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.

2021 йил 1 апрелгача мижозлар жўнатмаларини қабул қилиб олишлари мумкин бўлган назорат пунктлари ишга туширилади. Келгуси йил охирига қадар уларнинг сони 150 тага етиши режалаштирилмоқда.

2021 йил 1 майгача почта алоқаси бўлимларида тўлиқ банк пластик карталари орқали хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилиши бўйича кўрсатма берилди.

2021 йил 1 июлдан бошлаб ауцорсинг асосида банклар номидан жисмоний шахсларга кредит олиш учун аризалар, кредит тўловлари ва юридик шахсларнинг кунлик савдо тушумларини қабул қилиш каби банк хизматлари почта тугунларида пайдо бўлиши белгилаб қўйилди.

Ўзбекистонга ЕОИИ кузатувчиси мақоми берилмоқда

2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистонга Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи-давлат мақоми тақдим этилади.

Бу ҳақида Россия Федерация саноат ва савдо вазирлиги департаменти бошлиғи Михаил Анисимов 1-декабрда бўлиб ўтган «Россия-Ўзбекистон саноат мулоқоти: янги лойиҳалар ва ҳамкорлик» онлайн-конференциясидаги қилган чиқишида хабар берди. Ҳозирда ЕОИИ кузатувчи мақомини Молдова мамлакати эгаллаб турибди.

Ушбу йилнинг 24 январида Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган мурожаатида ушбу сўзларни келтирган эди: «Биз, албатта, ушбу жиддий масалада, энг аввало, халқимизнинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг хоҳиш-иродасига таянамиз». Президентимиз гап аъзоликда ҳам эмас, ҳамкорлик тўғрисида кетаётганлигини таъкидламоқда.

Шу муносабати билан 6 – март куни Вазирлар Маҳкамасида мамлакатнинг ЕОИИ билан ҳамкорлиги юзасидан олиб борилган таҳлилий ва комплекс баҳолаш ишлари якуни бўйича тегишли хулоса ва таклифларни Олий Мажлис палаталарига киритиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ҳукумат ЕОИИга кузатувчи-давлат сифатида қўшилишга қарор қилди.

26 март куни парламентда ЕОИИ билан ҳамкорликни таҳлил қилиш учун барча партиялар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди.  

Апрел ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон кузатувчи-давлат мақомида ЕОИИ билан ҳамкорлик қилишини овозга қўйган эди. Овоз беришда қатнашган 132 депутатдан 86 нафари буни ёқлаган бўлса, 32 нафар депутат қарши чиқишди, 14 нафари эса бетарафликда қолишди.

Май ойида эса ушбу масала Сенат томонидан тасдиқланди. 71 сенатор ЕОИИ кузатувчиси бўлишни ёқлаб овоз берган бўлса, 16 сенатор қарши чиқди, юқори палатанинг 4 аъзоси бетараф қолди.

Ноқонуний тарзда бойлик орттирган амалдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Коррупция қарши чора-тадбирларга кўра, эндиликда амалдор шахсларнинг даромадлари кузатиб остида бўлади.

2020 йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгашининг 2-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда сўнгги уч ой давомида бажарилган ишлар ва коррупцияга қарши халқаро стандартларни қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди. 

Ўрганишлар натижасига кўра, турли коррупцион жиноятларни содир этиш учун шарт-шароит ва сабаблар тўла-тўкис бартараф қилинмагани ҳақида ахборот берилди.

Жиноят кодексида мансабдор шахс томонидан ноқонуний тарзда бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши айтиб ўтилди. Яъни амалдор шахснинг харажатлари даромадига муносиб бўлиши лозим. Коррупциядан орттирилган пуллар эвазига қад кўтараётган уйлар-у, қатор машиналарга чекловлар қўйилади.

Эндиликда, халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган қарзлар ва молиявий ёрдамлар сарфининг ошкоралигини таъминлаш учун очиқ маълумотлар базаси шакллантирилиб борилади.

Шунингдек, лойиҳада коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари рўйхатини шакллантиш ва коррупция ҳолатлари тўғрисида аноним хабар йўллаш ва уларни кўриб чиқиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Бу хали хаммаси эмас, жорий йилдан бошлаб халқаро ташкилотларининг вакилларига пора берган шахслар хам жиноий жавобгарликка тортилади.

Россияда мигрантларни ишга олиш чекловлари маълум қилинди

Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин 2021 йил учун мигрант ишчиларнинг соҳалардаги улуши лимитлари тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

Унга кўра, қурилиш соҳасида чет эллик ишчиларнинг улушига чеклов 80 фоизни ташкил қилади. Ушбу чеклов Москва, Aмур ва Бурятияга ҳудудларига тааллуқли эмас.

Сабзавот етиштириш билан шуғулланадиган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар умумий ходимлар сонининг 50 фоизидан кўп бўлмаган ҳориж ишчиларини жалб қилишлари мумкин. Худди шу чегаралар ёғоч маҳсулотларини қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва унинг улгуржи савдоси билан боғлиқ соҳалар учун белгиланади.

Транспорт воситаларидаги рухсат этилган чет эллик ҳайдовчиларининг улуши 26 фоизидан 24 фоизигача камайтирилди. Шунингдек, уй-жой коммунал йиғими, шартнома асосида кўчмас мулкни бошқариш фаолиятида хориж ишларининг улуши 70 фоизни, спорт соҳасидаги бандликда эса 25 фоизни ташкил этади.

Жорий йилда бўлгани каби, чет элликларни дорихоналарда, стационар бўлмаган савдо объектларида, шунингдек дўкондан ташқаридаги чакана савдо билан шуғулланиш ман этилади.

2021 йилнинг 1-январига қадар белгиланган улушдан кўп хориж ходимлари мавжуд ташкилотлар ишчилар сонини камайтириши, ёки Россия фуқароси бўлган ходимларни ёнлаши зарур бўлади.

Россия Федерациясидаги чет эллик ишчиларнинг асосий қисми МДҲ давлатлари фуқаролари бўлиб, уларнинг аксарияти Россияда визасиз яшаш ва ишлаш имкониятига эга.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари кетма-кет учинчи ойга камаймоқда

Август ойида бунинг асосий сабаби олтин, сентябрь-октябрь ойларида чет эл валютаси бўлди.

1 ноябрь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг расмий захира активлари 33,3 миллиард долларни, халқаро захиралари 32,4 миллиард долларни ташкил этди, дейилади Марказий банк хабарида.

Мамлакат захиралари ҳали ҳам жуда кучсиз диверсификацияланган – деярли барчаси олтин (19 миллиард доллар) ва чет эл валютаси (13,9 миллиард доллар) шаклида сақланади. Ушбу муаммони АҚШ ғазначилик облигацияларини сотиб олиш йўли билан ҳал қилиш режалаштирилган.

Олтин-валюта захиралари кетма-кет учинчи ой камаймоқда. Сентябрь ойида олтин бунга сабаб бўлди – Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ушлаб туриш учун уни пандемия даврида фаол равишда сотмоқда.

Агар йил бошида захира 10,8 миллион трой унция олтинга тенг бўлган бўлса, ноябрь ойига келиб у 10,2 миллион (сентябрда 9,6 миллион)га тенг бўлди.

Активларнинг қисқаришига яна хорижий валюта сабаб бўлди – унинг захиралари ҳозирда 13,9 миллиард долларни ташкил этмоқда (ўтган ой 14,5 миллиард долларни ташкил этган эди).

Резервлар, бошқа нарсалар қатори, мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиғи» ҳисобланади – улар ташқи ташқи таъсирларга қарши буфер сифатида зарур бўлиб, захираларнинг етарлилиги бевосита ушбу шокларнинг хусусиятига боғлиқ.

Амалдаги захиралар тахминан 20 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли бўлади. Бу ривожланаётган мамлакатлар учун халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган кўрсаткич уч ойдан анча кўп.

«Узавтосаноат» АЖ транформация қилиниши кутилаяпти

2020 йил 28-октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» фармони имзолади. Фармонга биноан ЎзАвтоСаноат АЖ, ЎзбекТелеком АК, Ўзбекистон темир йўллари АЖ каби қатор ташкилотлар транформация қилиниши лозим.

Фармонда 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир кўрсатадиган имтиёзлар ва преференсияларни инвентаризация қилиш ва уларни бекор қилиш тўғрисида қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига тақдим этиш кераклиги кўрсатилган.

2021 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ташкилотларнинг молиявий ҳисоботларини жаҳон стандарти форматига (IFRS) келтириш ва халқаро кредит рейтингларини олиш учун тайёрлаш кўрсатилган.

Шу билан бирга, юқорида кўрсатилган даврга қадар корхонани транформация жараёнини амалга ошириш ва бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ва ушбу корхона фаолиятига хусусий секторни жалб қилиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш белгиланганди.

Қуйида фармон билан трансформация қилинадиган ташкилотлар ва трансформация муддатлари билан танишишингиз мумкин:

ТашкилотМуддат
АК «Узбектелеком»2020й
АЖ «Узбeкистон тeмир йўллари»2020й
АЖ «Узмахсусмонтажкурилиш»2020й
АК «Уздонмахсулот»2020й
АЖ «Узбекозиковкатхолдинг»2020й
АЖ «Узавтосаноат»2021й
АЖ «Узагросаноаттеххолдинг»2021й
АЖ «Узагрокимёхимоя»2021й
АЖ «Тошшахартрансхизмат»2021й
АЖ «Узпахтасаноат»2021й
АЖ «Узагросервис»2021й
АЖ «Узкимёсаноат»2021й
«Узбеккино»2021й

Олдинроқ UzAvtoSanoat нинг автомобиль сотувида нархларни оширганлиги маълум бўлганди. Бундан ташқари ижтимоий тармоқларда ташкилотнинг кўплаб имтиёзларга эгалиги, бу эса рақобат муҳитини яратишда тўсқинлик қилаятгани кенг муҳокама қилинганди. UzAvtoSanoatнинг ушбу рўйхатга киритилгани эса рақобат вужудга келиши ва ўз навбатида улар маҳсулоти сифатни оширишга олиб келиши қувонарли ҳол албатта.