Автомобиль тарихи билан ЯИДХП да танишингиз мумкин

2022 йилдан бошлаб давлат хизматлари марказларида ва ЯИДХП (my.gov.uz) да машинанинг тарихини билиш мумкин. Автомобильнинг рўйхатдан ўтган санаси, тузилган шартномалар, йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисидаги барча маълумотлар бир жойда жамланган.

«Автомобиль тарихи» шартнома асосида давлат рақами белгиси орқали тақдим этилади.

Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳужжатларни қабул қилишни бошлади

«Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш» лойиҳасига мувофиқ Тошкент шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади. Марказ Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) билан ҳамкорлик қилмоқда. Марказни якунлаган битирувчиларга диплом тақдим этилади.

Марказда қандай мутахассислар тайёрланади?

Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:

  • Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
  • Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси;
  • Электротехника, электроника ва автоматлаштириш;
  • Ахборот технологиялари.

Таълим қанча давом этади?

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 8 ой, шундан сўнгги 2 ой фирмаларда малака оширилади. 6 ой мобайнида стипендия берилади.

Кимлар марказга қабул қилинади?

Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман ёки шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади. Талабгорлар Сергели туманидаги Сергели-8 а мавзесида ҳужжатларини топширишлари зарур бўлади.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар: ариза, паспорт (асли ва нусхаси), ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма, 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

Ҳужжатлар 2021 йил 15 июлдан 15 августгача қабул қилинади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги рақамлар (+99871) 251-19-03, (+99833)123-98-75 ёки телеграм бот @vtctqabul_bot орқали билиб олишингиз мумкин.

Ипотека кредитлари бўйича кафилликлар берилмоқда

Ҳукуматнинг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 459-сонли қарорига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ипотека кредити бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликлари берилмоқда.

Ҳужжатга кўра, кафиллик 2021 йилнинг 1 августидан рўйхатдаги қарз олувчиларга берилади.

Рўйхатга кимлар киритилади?

Кафиллик ҳокимликлар томонидан “Халқпарвар” комиссияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади. Бунинг учун қарз олувчи ариза, шахсий идентификация рақами ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади. Ҳужжатларни “Халқпарвар” комиссиясига ва удудий давлат солиқ бошқармасига юборилади. Ижобий хулоса чиқарилса, қарз олувчини рўйхатга киритилади.

Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.

Асакабанкдан қулай автокредит

«Асакабанк» АТБ мамлакатимизда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини (Chevrolet, KIA, Volkswagen, Skoda) сотиб олиш учун автокредит ажратмоқда.

  • Бошланғич тўлов: 30% кам бўлмаган ҳолда;
  • Фоиз:
    • 30% ли бошланғич тўлов – йиллик 26%;
    • 40% ли бошланғич тўлов – йиллик 25%;
    • 50% ли бошланғич тўлов – йиллик 24%;
  • Муддати: 4 йилгача;
    • 48 ойга ажратилган кредитлар учун – йиллик 25%.

Автокредит учинчи шахс кафиллигисиз, кредит ҳисобига сотиб олинаётган автотранспорт воситаси гарови асосида ажратилади.  

Керакли ҳужжатлар: қарз олувчининг паспорти, олди-сотди шартномаси.

Тўлиқроқ маълумотни банкнинг расмий сайти, телеграм канали ёки 1152 контакт маркази орқали олишингиз мумкин.

Ёшлар бизнес лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар ажратилади

Президентининг “Ёшлар саноат va тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088 сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 294-сонли қарорига мувофиқ ёшлар бизнес лойиҳаларни молиялаштирилади.

Шартлар қуйидагича:

  • Миқдори: республика бўйича 100 млн. АҚШ долл;
  • Муддати: 7 йил, шу жумладан имтиёзли давр 3 йилгача;
  • Фоиз ставкаси: Миллий валютада – 14 фоиз, хорижий валютада – 3 фоиз.
blob:https://bankvabiznes.uz/79fe2644-2db1-4948-9725-b2dff71e8a37

Кредит таъминоти:

  • Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги (кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн. сўмдан ошмаган миқдорда);
  • Устав фондида давлат улуши 50 фоиз va ундан юқори бўлган суғурта ташкилотларининг суғурта полиси (кредитларнинг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн. сўмдан ошмаган миқдорда).

Молиялаштирувчи банклар: Ўзмиллийбанк, Асакабанк, Халқ банки, Ипотека-банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Агробанк, Туронбанк, Алоқабанк, Микрокредитбанк, Қишлоққурилишбанк.

Президент тадбиркорлар мурожаатларини шахсан кўриб чиқмоқда

ЎзА хабар беришича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Шу муносабати билан 2021 йилнинг 31 июлгача тадбиркорлар фаолиятига боғлиқ масала, бизнесини кенгайтириш ва ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлари билан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаатларни туманингиздаги тадбиркорлик мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, ёки Штаб “Call-маркази”нинг 11-00, (71) 238-52-52, (78) 150-60-06, (71) 202-09-06 телефон рақамлари ҳамда қуйидаги интернет тармоқлари орқали етказиш мумкин:

Telegram: t.me/uzchamber ёки @taklif_bot телеграм боти;
Veb-sayt: www.chamber.uz;
Facebook: www.facebook.com/uzchamber;
Instagram: www.instagram.com/uzchamber;
E-mail: info@chamber.uz;
Манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 4-уй. Индекс: 100047.

Иммиграция янгиликлари

Юзага келаётган катта навбатларнинг олдини олиш ва патент олиш тизимини автоматлаштириш мақсадида Москвадаги Сахарово кўптармоқли миграция маркази меҳнат патентига ариза бериш учун мажбурий электрон рўйхатдан ўтишни жорий этди.

Мигрантларнинг патент учун электрон аризалари «MIGRANT SERVICE» мобил иловаси ёрдамида ёки «Патент учун ҳужжатларни топшириш учун дастлабки рўйхатга олиш» электрон хизмати орқали қайд этилади.

Патент ҳақиқийлигини қандай текшириш мумкин?

Москва шаҳрида чет эл фуқароларига вакцина қилиш пунктлари:

  • Россия Федерациясининг Сахарово номидаги Кўп тармоқли миграция маркази, Варшава шоссесининг 64-километри, 1-уй.
  • «Лужники» (катта спорт аренаси, С, Д сектори, 7, 8, 12, 13 зинаси), Лужники кўчаси, 24-уй, 1-бино.
  • “Садовод” савдо маркази, МКАД 14-километри.
  • ГП № 62, 5-филиали, Планетная кўчаси, 37-уй.
  • КДЦ № 6, Керамический проезди 49 б уй.
  • ДЦ № 5, Абрамцевская кўчаси, 16-уй.
  • ГП № 209, 1-филиали, Кременчугская кўчаси, 1-корпус, 7-уй.
  • ГП № 209, 3-филиали, Веерная кўчаси, 34-уй.
  • ГП № 8, Олимпийская қишлоғи, 1-корпус, 16-уй.
  • ГП № 2, Фруктовая кўчаси, 12-уй.
  • ГП № 2, 4-филиали, Северное Чертаново микрорайони, 805-корпус.
  • ГП № 109, Гурьянова кўчаси, 3-корпус, 4-уй.
  • ГП № 214, Елецкая кўчаси, 14-уй.
  • ДЦ № 3, 3-филиали, Таможенный проезди, 3-уй.
  • ДЦ № 3, 4-филиали, Волжский бульвар, 9-уй.
  • ГП № 175, Челябинская кўчаси, 16-уй.
  • ГП № 175, 1-филиали, Старый Гай кўчаси, 5-уй.
  • ГП № 175, 2-филиали, Сиреневый бульвар, 30-уй.
  • ГП № 175, 2-филиали, Измайловский проспекти, 91а уй.
  • ГП № 175, 5-филиали, Западная кўчаси, 2-уй.
  • ГП № 3, Ермолаевский кўчаси, 22/26.
  • ГП № 3, 1-филиали, Большая Бронная кўчаси, 3-уй.
  • ГП № 46, Казакова кўчаси, 17а уй.
  • ГП № 68, Малая Якиманка кўчаси, 22-уй, 1-бино.
  • ГП № 68, 1-филиали, Большой Строченовский кўчаси, 23-уй.
  • ГБ «Кузнечики» ПО «Красная Пахра», Краснопахорское, Заводская кўчаси, 17-уй.
  • ГБ «Кузнечики», «Кленово» амбулаторияси, Кленовское аҳоли пункти, Мичурина кўчаси, 5-уй.
  • ГБ «Кузнечики» ПО «Шишкин Лес», Михайлово-Ярцевское аҳоли пункти, Шишкин Лес қишлоғи, 32-бино.

Россияда ишлашни истаганлар учун 1000 ортиқ бўш ўринлар

Канадада ишлашни истайсизми?

Кaнaдaдa ишлaш 2021: қaндaй қилиб ишгa жoйлaшиш, энг яхши касблар ва иш ҳақида

«UzAuto Motors» Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш учун янги платформани ишга туширяпти

UzAuto Motors  матбуот хизматининг хабар беришича, компания янги моделларни бозорга чиқариш учун ягона платформани ишга туширмоқда.

Бу сармоялар миқдорини оптималлаштириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш имконини беради. Ушбу платформа асосида бир нечта моделлар ишлаб чиқарилади. Биринчи босқичда  Chevrolet Onix ва Tracker турибди.

Зарурий монтаж ишлари 15 июлдан 21 августгача амалга оширилиши режалаштирилган. Асакадаги UzAuto Motors заводига 500 га яқин хорижий этакчи мутахассислар қўшимча равишда жалб қилинди. Компаниянинг таъкидлашича, модернизация автотомобилларнинг нархи ва етказиб бериш жадвалларига таъсир этмайди.

Тенгебанкдан фойдаланилган автомобиллар учун автокредит

АТБ Тенгебанк аввал фойдаланилган автомобил харид қилиш учун авктокедитлар тақдим этяпти. Шартлар билан қуйида танишинг.

  • Автомобил тури: муддати 5 йилдан ортиқ бўлмаган ва исталган давлатда ишлаб чиқарилган енгил автомобил;
  • Муддати: 36 ой;
  • Фоиз ставкаси: йиллик 26,9%;
  • Миқдори: 50 миллион сўмгача;
  • Бошланғич тўлов: автомобиль нархининг 50%.

Таъминот турлари:

  • харид қилинадиган автомобиль;
  • гаров шатномаси расмийлаштирилишидан аввал, кредит суммасининг таъминот миқдорига талаб қилинган суммада кредит тўланмаслик рискининг суъгурта полиси (асосий қарз ва фоизлар);
  • кредитга сотиб олинаётган автомобиль гарови, Ўзбекистон Республикаси қонуни билан белгиланган шартда, ҳамда гаров таъминоти талабларига ва гаров расмийлаштиришдаги ҳужжатларга асосан гаров шартномаси расмийлаштириш орқали.

Тўликрок маълумотни банк расмий сайтителеграм канали ёки +998 78 120-97-90 ракамлари оркали олишингиз мумкин.

Chevrolet Equinox 2021 билан нархи ва хусусиятлари билан танишинг

Автоулов ихлосмандларини Ўзбекистон бозорларига кириб келган янгиланган Chevrolet Equinox 2021 кроссовери билан таништирамиз.

Янгиланган ташқи ўзгаришлар таркибига радиатор панжараси, олд фаралар ва орқа чироқлар киради. Шунингдек, Chevrolet Equinox 2021 йил модели қуйидаги янги опцияларни ўз ичига олади:

  • Ёмғир датчиги;
  • Хавфсизлик тизими ( пиёдани аниқлаш, тўқнашув хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантириш, йўл чизиқларини назорат қилиш, кўриниши чекланган жойлар мониторингги);
  • Паст тезликда автоматик тормоз тизими;
  • Машиналар тўхташ жойидан чиққунча орқа тарафдаги транспорт воситаларининг ҳаракати ҳақида огоҳлантириш тизими;
  • Олдидаги транспорт воситасига бўлган масофа мониторингги;
  • Олд ўриндиқлар вентилясияси;
  • Ҳавони тозалаш тизими;
  • СТОП/ГО функцияси билан адаптив (мошлашувчан) круиз-контроль;
  • Ёруғликка таъсирчан орқа кўриниш ойнаси;
  • Премиум овоз тизимлар;
  • Қўшимча хотира картаси учун қути;
  • Ғилдираклар 19 (Шиналар 235/50Р19);
  • Ёруғликни ютувчи ойна;
  • Шовқин ва ёруғликни ютувчи олд ойна;
  • ЛEД ёритгичли олд ён чироқлар;
  • ЛEД фаралар;
  • Ақлли автомобиль ёруғлик тизими.

Автомибилларни расмий диллерликлардан харид қилиш мумкин. Chevrolet Equinox 2021 йил ЛТ комплектациянинг нархи: 414 000 000 сўм.